1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 234-оят

09:10 / 15.03.2018 5522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Сизлардан вафот этиб, жуфтлар қолдираётганлар эса, улар (яъни аёллари) ўзлари тўрт ою ўн кун кутарлар. Муддатлари етганда ўзлари борасида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир». Бақара сураси, 234-оят

Исломдан олдинги даврда аёл зоти турли азоб-уқубатларга ва хорлашларга дучор бўлар эди. Жумладан, эри ўлганидан кейин ҳам у хор-зор бўлар, ҳаққи поймол қилинарди. Жоҳилият аҳлининг одатига биноан, эри ўлган хотиннинг устига эрининг қариндошларидан бири ридосини ташлаб қўйса, аёл бечора ўз-ўзидан ўша одамнинг мулкига айланиб қолар эди. Хоҳласа, ҳалиги одам уни ўзи хотин қилар, хоҳласа, бошқа эрга бериб, маҳрини олар ёки сотиб юборарди.

Эри ўлган хотинга энг ёмон кийимлар кийдирилиб, хароба уйга киритиб қўйилар эди. У бир йил давомида ювинмай, хушбўй нарса суртмай ўтирарди. Яна булардан бошқа турли хурофотлар остида эзилар эди.

Ислом аёлнинг елкасидан бу зулмни кўтариб ташлади. Эри ўлган аёлнинг иддасини маълум муддатга чегаралаб қўйди:

«Сизлардан вафот этиб, жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ою ўн кун кутарлар».

Бунинг ҳикмати кўп. Аввало, бу муддат ичида аёл раҳмининг (бачадонининг) ҳомиладан бўш ёки бўш эмаслиги билинади.

Иккинчидан, аёл киши ўз эрига бўлган ҳурмати, бирга яшаган ҳаётларининг ҳурмати сифатида аза тутади. Қолаверса, ўлган эри қариндошларининг синган кўнгилларига ҳам малҳам бўлади.

Идда ичида аёл киши пардоз қилиб, ясанмайди, чиройли кийимларни киймайди. Лекин маълум рангли ёки шаклли кийим кийиши ҳам шарт эмас.

Мўминларнинг онаси Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом «Аллоҳга ва охират кунига иймони бор аёлга ўлган киши учун уч кундан ортиқ аза тутиш ҳалол эмас.  эрига тўрт ою ўн кун аза тутади», – деганлар.

«Муддатлари етганда, ўзлари маъруф ила қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ».

Яъни иддалари чиққанидан кейин, у аёллар шариат йўли билан ўзларига совчи кутсалар, айб эмас. Демак, эри ўлганидан тўрт ою ўн кун ўтгач, хотин ясаниб, пардоз қилиб, эрга тегиш учун совчи кутса, ўзининг иши, ҳеч кимга гуноҳ бўлмайди. Уни бу ишдан тўсишга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам йўқ. Шариатнинг ҳукми шу. Ҳаётда бундан бошқа ҳолларнинг учраб туриши эса бидъат ёки хурофотдир. Хурофотдан сақланиш лозим. Чунки

«Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир».

Иддада ўтирган аёлга нисбатан шариат кўрсатмаларидан бошқа йўл тутмаслик керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ана ўшалар залолатни ҳидоятга сотиб олганлардир. Бас, тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар. Бақара 16. Ушбу оятда Аллоҳ таоло давоми...

4718 12:37 / 10.07.2017
Батаҳқиқ, сенга равшан оятларни нозил қилдик, уларга фақат фосиқларгина куфр келтирурлар. Бақара 99.Аллоҳ таоло Қуръони Карим оятларини очиқойдин, равшан қилиб давоми...

5168 10:00 / 25.10.2017
Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар давоми...

4252 17:12 / 28.07.2017
Одамларни яхшиликка буюриб туриб, ўзингизни унутасизми Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсизку. Ақл юритмайсизларми Бақара 44. Маълумки, яҳудийлар ва хусусан, давоми...

4548 10:10 / 23.08.2017
Аудиолар

232147 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150614 14:35 / 11.08.2021