1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Тарбия борасида

23:11 / 19.02.2018 4431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда ривожланиш, ўсиш, илдамлаш юқори тезликда ортиб бормоқда. “Фан-техника асри” деб ном олган 21 аср  ҳақиқатдан улкан  ривожланиш асри бўлмоқда. Бу ўзгариш ва ислоҳотлар ҳар бир сохада  яққол кўзга кўринмоқда. Албатта, бунинг учун Аллоҳга шукр келтирмоғимиз керак. Ушбу имкониятлар ва ривожланишлардан унумли фойдаланмоқ айни муддао ва мақсадга мувофиқдир.

Дунёнинг   у четидаги инсон билан ҳам уяли алоқа воситаси орқали бир-бирини кўриб гаплашишлик имконияти, ер юзида бўлаётган воқеъалардан хабардор қилаётган интернет ёки телевидения сохасидаги фаоллик, шу қадар ривожландики... Бу ривожланишлар оқибатида биз  яъни ўзбеклар ва мусулмонларга  хос  бўлган  сифатлар ҳам  ўзгариб  бормоқда.  Ушбу  жараён  эса хатарли ва ачинарлидир. Бир сўз билан айтганда, “Ижтимоий одоблар”дан узоқлашаётганимиз бизни хавотирга солмоқда. Ижтимоий одоблар ичига инсон зоти  эҳтиёжи тушадиган барча соха одоблари киради. Бу борада  юртимиздан етишиб чиққан олим устоз Шайх МуҳаммадСодиқ хазратларининг қаламига мансуб “Ижтимоий одоблар”  китобини мутолаа  қилиб чиқсак, албатта ўзимиз учун энг нодир одоб-ахлоқларни билиб оламиз. Жамоат жойларидаги муомала маданиятини,  ахлоқ  мезонларининг  қандай бўлишини билиб олардик.

 Ижтимоий одоблар сафидан ўрин олган телевидениени томоша қилиш одобларига тўхталиб,  унинг фойда  ва  зарарларини   бир  таҳлил қилиб кўрсак. Зора, ойнаижаҳон орқали эфирга узатилаётган чет малакатлар сериаллари, филмлари, кинолари эфирга узатилишдан олдин моддий манфаатни устун қўйиб эмас, маънавий манфаатни устун қўйиб, бадий раҳбарлар адолат билан иш  кўришса ва назоратни кучайтирсалар. Шу ўринда телерадиокомпания раҳбарлари ва масъулларидан қаттиқ илтимос қилиб қоламиз. Чет мамлакатларнинг  сериалларини, киноларини, филмларини эфирга узатишда, ўзбек халқининг  урф-одатларини, тарбиясини, бир сўз билан айтганда,  аждодларимизнинг виқорини, салобатини кетказишликка хизмат қилувчи, ўзбекликдан  четга  чиқарувчи дастурларни, филмъларни эфирга узатмасликларини қаттиқ илтимос қиламиз. Одамзот  тақлид қилишга жуда қизиқувчан бўлади. Ўсмирларимизнинг  ўспиринлик ёшларида танламоқчи бўлган йўлларида айни мана шундай хорижий  кино  ва сериаллар  асосий шамчироқ вазифасини бажараётганлигини, бугунги кунда маҳаллаларда маънавият ва маданият тарғиботчилари билан бирга хонадонларга кириш асносида гувоҳи бўлмоқдамиз.

 Одамлар гавжум гузарда автомашина кутиб турганимизда бир воқеъанинг гувоҳи бўлиб қолдик. Бу воқеъага гувоҳ бўлганимга минг бир пушаймон бўлдим, ёнимдаги мен билан бирга кутубхонага маълумот олиш учун кетаётган адабиёт муаллими бўлган аёл  эса, билмадим қай ахволга тушди экан. Мен эса жуда хам хижолат тортдим. Йўл четида мактабга кетаётган битирувчи синф ўқувчиси бўлган қизнинг  йўлини бир бола тўсиб нималардир деб гапирди, бу боланинг гапига жавоб қайтарган қизни сочидан ушлаб бор кучи билан тортиб йиқитиб, ерга йиқилган қизни бир неча метрга сочидан судраб борди. Агар кўчада одамлар бўлмаганда бақир-чақир қилиб ёрдам сўраган қизни аҳволи нима кечарди. Яхшиямки профилактика назоратчилари сергаклик билан иш олиб боришади. Қаердан келди, билмадим-у участкавой етиб келди. Унгача биз у йигитчани ёнига бориб, жабрдийда қизалоқ билан ораларини ажратмоқчи бўлдик. Бизга бу синглим дея ёлғон гапириб ўшқиришга ҳам борган эди. Профилактика назоратчиси уларни ўз идорасига олиб кириб кетди. Йўлда кетар эканман бу шармандали манзаранинг  гувоҳи бўлганимдан, биз учун ака-сингил бўлиб таништирилганларнинг оғзидан чиққан гапларини эслаб шеригимнинг  олдида, жуда ҳам хижолат бўлдим. Менинг шеригим мактабда адабиётдан дарс берувчи муаллим аёл киши эди. Икки кундан кейин мени холис гувоҳлар қаторида профилактика назоратчиси идорасига чақиртирдилар. Мен уларга гувоҳи бўлган воқеъани батафсил  сўзлаб бердим. Шу пайт мактаб ўқувчиси бўлган қиз ва унинг орқасидан “йигит” ҳам кириб келди. Буларнинг кетидан уларнинг ота-онаси ҳам ташриф буюрдилар. Фурсатдан фойдаланиб йигит билан сухбатлашдим. Йигитнинг сўзлашиш оханги, ўзини тутишидан мен катта бўлганман, ҳеч кимнинг ишимга аралашишга ҳаққи йўқ дегандей туюларди. Йигитнинг  ота-онаси билан сухбатлашганимда эса, бу  воқеъа биринчиси эмаслигини,  улар  ўз фарзандларининг қилмишидан безиб кетишганини айтиб, одоб-ахлоқи билан шуғулланиб, феъл-атворининг  ўзгаришига ёрдам беришимизни қаттиқ илтимос қилди. Халқимизнинг  “Боланинг бегонаси бўлмайди”деган, сўзини эслаб, бу бола ҳам гарчи маҳалламдан бўлмаса ҳам шу юрт фарзандику, бир шуғулланиб кўрайчи яхши томонга ўзгаришига сабабчи бўлсам,  дея шуғулланишга астойдил киришдим. Бир ой давомида тўққиз кун суҳбатлашишга, икки маротаба кутубхонага, бир марта музейга, бир марта истироҳат боғига боришга улгурдик. Боланинг ёмон тарафга ўзгаришига энг асосийси кино сабаб бўлган. Сериаллар ва кинолар болага шу қадар таъсир қилганки, оқибатда умуман бошқа қиёфага кириб қолган. Яхшилик қиёфасига кирган бўлганда эди, тахсинга сазовор иш бўлибди, дея олқишлар эдик. Минг афсуски ёвузлик, разиллик, мехрсизлик, ўз бошимчалик қиёфасига киришига беминнат хизмат қилди. Айнан ойнаижахон орқали эфирга узатилаётган, асосий мақсади моддий даромад кўзланган сериаллар, кинолар, филмлар бўлган.

Мактабга давоматни назорат қилиш ва давоматни кўтариш, мактаб ўқувчиларини дарсга тўлиқ қатнашишларига кўмаклашиш мақсадида мактабларга тез-тез ташриф буюриб туришликни одат қилган эдим. Ўнинчи ва тўққизинчи синфлардан сўровнома ўтказдим. Сўров: Исмингизни ким қўйган. Жавоб: Бобом, дадам. Савол: Дарсликдан ташқари қайси адабиёт китобини ўқияпсиз. Жавоб: дарсликларни такрорлаш билан бандман. Савол: қайси шаҳарларга саёхатга боргансиз. Жавоб. Деярли саёхат учун борганлар йўқ. Савол: қайси телесериални, кинони томоша қиляпсиз. Жавоб. Ҳаммада бир хил: “Севги изтироби”, “Сенга ошиқман”, “Матонатли аёллар”, “Ичкарида”. Эътибор беринг, ойнаижаҳонда эфирга узатилаётган дастурларни мактаб ўқувчилари, балоғат ёшидаги ўғил- қизлар ҳам кўришяпти экан. Бу кинолар қанақа эканлигини билиш учун, атайлаб вақт ажратиб мен ҳам “Севги изтироби” киносини кўрдим.  Оила аъзоларим билан уялганимдан ерга кириб кетгудек бўлиб зўрға бир қисмини кўриб олдим. Нахотки бизнинг ўзбек миллий телеродиокомпаниялари ўта беъмани, маданиятни унуттирадиган, муомалаларида ўта қўрс, ўзбек миллийлигига тўғри келмайдиган сериалларни тап тортмай эфирга қўйишса-я?! Ажабланасан киши, булар нимани мақсад қиляпти. Даромад топиш мақсадида, чет мамлакат урф-одатларини юртимизда кенг ёйилишига хизмат қилиб, оммавий маданиятни қон-қонимизга сингиб жойланишига ҳисса қўшаётган бўлишса!. Фойдасидан зарари кўп бўлган фойдани ҳеч кимга кераги йўқ. Бу сериалларни нодавлат, нотижорат телевиденияси қўяётгани  уларни  назоратсиз  қолдириш  керак  дегани эмас-ку?  Ёшларимизнинг   тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган ва оқибатда аждодлар изидан бормасликка ундагувчи, ўзга давлатларда ишланган киноларни, сериалларни қўйилмаслигини юртимиздаги бутун маданият ҳамда маърифат тарғиботчилари номидан қаттиқ илтимос қиламан.

Ўтмишимизга бир назар солиб кўрайлик.  Ота-боболаримиз сухбатларда кинолар ҳақида сўз юритармиди? Тан олиш  керак, ўтмишдаги аждодларимизнинг ҳаётида “Фалончини ўғли, пустончини қизини бузиб қўйибди, ёки фалончи ўзини ўзи осиб ўлдирибди” деган хабарлар тез-тез тарқалармиди? Бугунги кунимизчалик бўлмасди. Нимагаки ана ўша давр одамлари бугунги кунда ойнаижаҳонда эфирга узатилаётган ҳаёсиз, маданиятсиз, ўзбошимча бўлган, бир сўз билан айтганда “оммавий маданиятни” тарғиб қилувчи сериаллар, кинолар, ва клипларни умуман, мутлоқо кўрмаганлар. Ана ўша одамларда бир сўзлик, ўзини ҳурмат қилиш ва ор-номус, ғурур жуда кучли бўлган. “Мунаббиҳот” номли китобнинг иккинчи  бобида “Баъзи ҳаким зотлардан ривоят қилинади: “Кичик гуноҳларни ҳақир ва паст санаманглар, чунки ундан катта гуноҳлар етилиб чиқади” Телесериаллар орқали телетомошабинлар ўзларига салбий ибрат олаётган бўлсалар, бунинг натижасида Ватанга, ота-онага, қариндошларга, маҳалла-кўйга нисбатан меҳрсиз бўлиб қолса, бунга сабаб бўлаётганлар улкан гунох қилаётган бўлишади.

“Баъзи зоҳидлардан ривоят қилинади: “Ким бирор гуноҳни кулган ҳолда қилса, Аллоҳ уни дўзахга йиғлаган ҳолда киритади. Кимки Аллоҳга йиғлаган холда итоат қилса, Аллоҳ уни жаннатга кулган ҳолда киритади”. Бу ҳадисларни ўқиб бир мушоҳада юритайлик. Юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг   барқарор бўлиши учун хиссамизни қўшайлик. Инсонларга манфаатли нарсаларда жонбозлик кўрсатайлик. Муҳтарам юртбошимизнинг  мақсадларини тушуниб, биз ҳам ёнларига кириб ёрдам бериб, қанот бўлайлик. Ахир барчаларимиз бир мақсад сари ҳаракат қилсак, бир ёқадан бош чиқарсак аҳил-иноқ бўлиб, юртимизнинг  янада ривожланиб, дунёдаги  қатор  давлатлар ичида нуфузи баланд бўлишлигига ҳисса қўшсак. Бу барча фуқароларнинг орзу-истаги-ку,  келинг  ана ўша мақсадлар рўёби  йўлида  ҳамжихат бўлайлик.

 

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 

“Кўтармачек” жомеъ масжиди имом-хатиби 

Аҳмадали Юсуф ўғли Худайбердиев  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ниҳод ярамас хулқли бола. У ўзининг охири йўқ ёмон қилиқлари, уришишлари билан акаукаларига жароҳатлар етказарди. Онаси унинг бу ҳолидан қаттиқ ранжиб кўнгли давоми...

2722 05:00 / 16.02.2017
1. Муаллим Аллоҳ уни таълим олиш ва таълим беришдек шарафга муяссар қилганини, умматнинг оёққа туриши учун таянч қилганини унутмаслиги керак. У талабаларга давоми...

4512 18:31 / 15.02.2018
Ота .Бугунги дарсимизни, фарзандларим, АЛЛОҲга ҳамд ва Расулуллоҳга саловоту салом айтиш билан бошлайман,, деди.Она, Маҳмуд ва Фотима У кишига саловоту саломлар давоми...

3617 17:35 / 30.11.2017
Холид кучли, жуда қўрқмас бола. Стулни бир қўли билан уни букмасдан туриб кўтара оладиган кучи бор эди. Мактабда спортнинг кураш тури билан шуғулланарди. Ҳеч ким давоми...

3141 05:00 / 16.02.2017