1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Оила

Аёлга уй хизматларини қилиш вожиб бўладими?

21:18 / 13.02.2018 4936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Имом Нававий айтади:

«Ушбу (уйдаги) хизматларнинг барчаси инсонлар уни қўллашга ўрганиб, одатланиб қолган мурувватлар ва яхшиликлардан иборат бўлиб, бу эса аёлнинг эрига мазкур уй ишлари ва шу каби ишлар бўлмиш нон ёпиш, таом ҳозирлаш, кийимларни ювишдир. Буларнинг барчаси аёлнинг эрига ўз манфаатларидан воз кечиб, хайр-эҳсон тарзида хизмат қилишидир. Шунинг билан бирга, ўзаро ҳамкорлик ва бир бирига ёрдамлашиш ҳамдир. Аслида бу хизматлардан бирор нарса аёлга вожиб эмас. Балки, аёл бу хизматларни қилишдан бош тортса гуноҳкор бўлмайди. Эр эса бу ишларни аёлидан талаб қилолмайди ва биронтасини талаб қилиши ҳалол ҳам бўлмайди. Чунки аёл бу ишларни табарруъан, ўзи хоҳлаб, савоб тарзида қилади. Бу одатлар энг аввалги замонлардан то ҳозирги кунгача аёллар одатланиб, ўрганиб қолган гўзал ишлардир. Албатта, аёлларга икки нарсагина вожиб бўлади: эри унинг нафсидан манфаатланиши (жимо) ва уйини (ичини) лозим тутиши».

        Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ зикр қилган ушбу сўзлар Шофеъий мазҳаби ҳукмидир. Зотан, улар ушбу ишларни аёлга на диёнатан ва на қозоъан вожиб деб билишмаган.

        Аммо Моликий ва Ҳанафийлар наздида эса ушбу ҳукмлар амаллар ва аёлларнинг турлича бўлишига кўра ихтилофли ҳисобланади. Отга қараш, экин суғориш каби уйдан ташқарида қилиш лозим бўладиган ишлар аёлга мутлақ вожиб бўлмайди. Уй ичида қилинадиган нон ёпиш ва таом пишириш каби амаллар эса, агар у аёллари, ўзлари ва уйларига хизмат қилинадиган инсонлар тоифасидан бўлса, аёлга на қазоъан ва на диёнатан вожиб бўлмайди.

        Аммо, агар аёл уй ишларини қиладиган оиланинг аёлларидан эканлиги билинса, у аёлга юқоридаги ишлар диёнатан вожиб бўлади. Лекин Ҳанафий мазҳаби уламолари аёл бу ишларга қазоъан мажбур қилинмаслигини сариҳ деб билишган.

        «Радд ал-мухтор»да: «Аёл ун қилиш ва нон ёпишдан бош тортса ёки унда бирон бир иллат бўлса, эри таомни келтириши лозим бўлади. Агар хизмат қилинмайдиган аёллар тоифасидан бўлса, эрга бу ишларни бажариш вожиб бўлмайди. Аёл гарчи у шарафли бўлса-да, унга диёнатан вожиб бўлгани сабабли ушбу ишларни қилгани учун эридан ҳақ олиши жоиз эмас. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уй юмушларини куёвлари Алий розияллоҳу анҳу ва қизлари Фотима розияллоҳу анҳо орасида тақсимлаб берган эдилар. Уй ташқарисидаги ишларни Алий розияллоҳу анҳуга, уй ичидаги ишларни эса, гарчи оламдаги барча аёллар саййидаси бўлсалар ҳам, Фотима розияллоҳу анҳога тақсимлаб берган эдилар. Бас, фатво шунгадир. Лекин, аёл агар бош тортса, мажбур қилинмайди.

        «Радд ал-мухтор» 3-жилд, 579-бет. «Бадоиъ» 4-жилд, 24-бет. «Баҳр ар-Роиқ» 4-жилд, Нафақа боби, 183, 184-бетлар.

«Дарақиқат, отам ўз шарҳларининг 5-жилд, 446-бетида ушбу ҳақидаги Қози Иёз ва Қуртубийларнинг Моликий мазҳаби уламолари бу масалада худди Ҳанафий мазҳаби уламолари каби йўл тутганларини келтирганлар».

        Самоҳатли шайх муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳу таолонинг имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Саҳиҳига шарҳ ўлароқ битган «Таклима Фатҳ ал-Мулҳим» асаридан иқтибос.


Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркак ва аёлнинг фикрлашлари орасидаги фарқни аниқлаш бўйича янги илмий иш олиб борган, мия вазифаларини ўрганиш бўйича мутахассис жарроҳлар ўзлари эришган янги давоми...

19185 17:33 / 22.03.2017
Албатта, ҳар бир банданинг асосий мақсадларидан бири жаннатдан жой олишдир. Зотан, бу дунё ҳаётидаги мақсад ҳам шу. Шунинг учун банда борки, ўзининг жаннатга давоми...

5201 18:49 / 17.04.2018
8. Ислом шариати инсон наслини муҳофаза қилиш мақсадида наслга зарар етказадиган жинсий алоқаларни қилганларга жазо белгилаган.Инсон наслини муҳофаза қилиш давоми...

5809 17:24 / 10.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисиshyдир,, ndash дейилди..Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр давоми...

11495 18:20 / 29.03.2017