1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 191-оят

21:14 / 29.01.2018 6229 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Уларни топган ерингизда қатл қилинг. Ва сизларни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг. Фитна қатлдан ёмонроқдир. Масжидул Ҳаром олдида сизга қарши урушмагунларича, унинг ичида улар билан урушманг. Агар сизлар билан урушсалар, бас, сиз ҳам улар билан урушинг. Кофирларнинг жазоси шундайдир. Бақара 191.

Мусулмонларга қарши уруш очганларни қаерда бўлса, ўша ерда ўлдиришга буюрилмоқда:

«Уларни топган ерингизда қатл қилинг. Ва сизларни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг».

Мусулмонлар ўзларини хор қилишга, камситишга йўл қўймайдилар. Ким уларга қарши уруш очса, урушадилар ва ким диёрларидан чиқарса, уларни ҳам ўша жойдан чиқарадилар.

Уруш ёмон нарса, лекин шароит мажбур қилгач, урушга кирмай, илож йўқ. Мусулмонларни урушга мажбур қиладиган энг муҳим омиллардан бири динларига монеълик қилинишидир. Кишиларни динидан қайтаришни Қуръони Карим «фитна» деб атайди ва уни одам ўлдиришдан ҳам ёмонроқ иш деб баҳолайди:

«Фитна қатлдан ёмонроқдир».

Инсон учун динидан қайтиш, диний амалларни бажаришдан бебаҳра бўлиш ўлимдан кўра ёмонроқдир. Исломда виждон эркинлигига шундай назар билан қаралади.

«Масжидул Ҳаром олдида сизга қарши урушмагунларича, унинг ичида улар билан урушманг. Агар сизлар билан урушсалар, бас, сиз ҳам улар билан урушинг. Кофирларнинг жазоси шундайдир».

Уруш ҳамма жойда ҳам мумкин эмас, хусусан, Масжидул Ҳаромда уруш қилиб бўлмайди. Ушбу мақомда Масжидул Ҳаром дейилганда, фақат Каъбаи Муаззама атрофидаги масжид тушунилмаслиги керак. Қуръони Каримда «Масжидул Ҳаром» ибораси бир неча маънода ишлатилади. Бу оятда «ҳарам» маъносида келмоқда. Ҳарам эса Маккаи Мукаррама шаҳри атрофида белгиланган махсус чегара ила ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақадир. Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, бу ҳудуд Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунида ҳаром қилинган. У Аллоҳнинг ҳурмати ила қиёмат кунигача ҳаромдир: дарахти кесилмайди, ўсимлиги юлинмайди, ҳайвонлари овланмайди ва уруш қилиб бўлмайди.

Бу ҳукм жоҳилият вақтида ҳам жорий қилинар эди. Бир-бирлари билан доимо уруш қилиб юрадиган араб қабилалари ҳам ҳарам ҳудудида ўз душманларини кўриб қолишса, унга тегишмас эди. Аммо мушриклар ушбу одатни бузиб, Набий алайҳиссалом бошчиликларидаги мусулмонлар умрага келганларида йўлларини тўсдилар. Улар билан урушмоқчи бўлдилар. Ўз-ўзидан «Бундай ҳолатда мусулмонлар нима қилишлари керак?» деган савол пайдо бўлди. Оятда ушбу саволга жавоб келмоқда.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. Бақара 225. .Беҳуда давоми...

4105 08:10 / 04.03.2018
Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас. Бақара 190. Аллоҳ таоло ушбу оятда давоми...

4054 09:05 / 28.01.2018
Улар Роббларига албатта рўбарў бўлувчи ва албатта Унга қайтиб борувчи эканларига ишонганлардир. Бақара 46. Ушбу ишонч, яъни бир кун келиб, Яратганга рўбарў бўлишга, давоми...

4503 10:05 / 26.08.2017
Айтки, ким Жаброилга душман бўлса, албатта, ул уҚуръонни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва хушхабар давоми...

4798 08:25 / 23.10.2017