1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Бир ҳадис олимининг илм йўлидаги сафари (6-қисм)

11:46 / 17.01.2018 3217 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Муҳаммад Мустафо ал-Аъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбати)


Р. Шантурк: Сиз ушбу ҳужумларнинг тарихий бир асоси бор экани ҳақида гапирдингиз? 

Аъзамий: Тарихий негизлари бўлган, аммо сиёсий режалардан холи бўлмаган...

РШантурк: Уларнинг бу режалари ҳалиям давом этмоқдами? 

Аъзамий: Йўқ, ўзгармоқда. Нега ўзгараётганини тушунтириб бераман. Ўз фикримга кўра, албатта. 19-аср бошларида исломий ўлкаларнинг деярли ҳаммаси мустамлакалаштирилди. Мусулмонларни христианлаштиришга, кейинроқ эса Исломга ҳужум қилишга ўтишди. Шулардан бири: “Муҳаммад яҳудийликдан нима олди?” китобини ёзган яҳудий Абрам Геигар эди. Унга ўхшаган яна кўплаб номларни келтиришим мумкин. Бу тарздаги ҳужумлар уларнинг асосий ҳаракат нуқталари эди. Иддао қилган нарсалари Муҳаммад алайҳиссаломнинг янги, оригинал бир дин олиб келмагани, Пайғамбар эмаслиги, “Олиб келдим” деганлари эса яҳудийлик ва христианлик динларидан олинган нарсалар экани эди.

Шу йўл билан бу даврда ҳам Қуръонга, ҳам Исломга ва ҳам Ҳадисга сиёсий ва тарихий бир ўйин билан ҳужум қилдилар. Бир китоб ёзган Яҳудо Нево каби одамлар мусулмонларнинг Сурияда, Фаластинда, Ироқда ва шунга ўхшаш ерларда ҳеч қандай жангларда ғолиб бўлмаганларини жар сола бошладилар. Фақатгина мусулмонлар ўша ўлкаларда бўлишган, бу қандай бўлиши мумкин?! Ваҳоланки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бир неча йил кейин мусулмонлар у ерларни назорат этган, бошқарган эдилар. Бунинг тарихий ҳақиқат эканини нафақат мусулмонлар, ҳатто номусулмонлар ҳам ўз манбаларида қайд этишган, тан олишган. Аммо улар буларнинг барчасини хато деб, кўрсатишган. Яхши, агар хато бўлса, унда тўғриси қайси? Румликлар бу ерда кераксиз ўринларда пул сарфлашган, иқтисод борасида ортиқча юк бўлишган, зотан ўзлари бу ерларда армия қурмасдан, ҳудудларини мусулмонларга жангсиз топширишган.

РШантурк: Бу Тафтишчиларнинг Ислом тарихига бўлган қарашдир. Улар Ислом тарихини янгидан ёзмоқдалар.

Аъзамий: Ҳа. Улар Ислом тарихини янгидан ёзмоқдалар. Шулардан бири Норман Жалдардир. У янги бир назарияни ўртага ташлади. Бу назарияга кўра биринчи ва иккинчи асрда мусулмон тарихчилар томонидан ҳеч бир ёзма тўплам ёзилмагани. Иккинчи асрда ёзилгани айтилган Имом Моликнинг “Муватто”си ҳамда шунга ўхшаш китоблар фақатгина учинчи асрнинг иккинчи ярмида ёзилган. Бу китоб Имом Моликнинг ўлимидан юз йил кейин тўплангандир. Айни таъриф Имом Юсуф, Имом Шофиий ҳамда улар каби олимлар борасида ҳам айтилди. Шу боис бутун мусулмон халқ ҳамда мусулмон олимлар Имом Шофиий китоб ёзди, Шайбоний китоб ёзди, Имом Юсуф тасниф қилди (тўплади), Имом Молик китоб ёзди, дейишганида ёлғон айтадилар. Бу маълумотларнинг барчаси хато. Бу иддао билан биринчи ва иккинчи асрга тегишли адабиётимизнинг барчаси йўққа чиқарилган бўларди. Уларнинг энг кескини Жон Вансброуг эди.  У икки китоб нашр қилди. Улардан бири “Қуръон тарихи” эди. Бу китобида Вансброуг Қуръоннинг учинчи асрда турли ерлардан келган мусулмонлар томонидан тўплангани ҳамда ёзилганини уқдиришга уринган. У бирор манба ёки қандайдир тафсилот берганмиди, йўқ!

Р. Шантурк: Бу ерда жиддий бир чалкашлик борлигини кўриб турибмиз. Бу янглишишнинг эса қасддан экани эҳтимоли катта. Илк даврларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Қуръонни яҳудийлик ва христианлик китобларидан “олиб” ёзганлари ҳақида?..  

Аъзамий: Шундай. Аммо улар ҳалигача Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломнинг китоби, дейдилар...

Р. Шантурк: Ҳа, Қуръон Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломники дейишар эди. Аммо энди эса бу иддаоларини ўзгартириб, “Қуръон ҳижрий 3-асрда бир гуруҳ мусулмонлар томонидан ёзилган” деган туҳматни тарқатишмоқда. Бу ерда албатта, улкан фитнали мақсад, қасддан хато бор!

Аъзамий: Албатта. Бу иддаода таҳликали тойиш бор. Бугунга келиб эса Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ҳижратнинг 3-асрида мусулмонлар томонидан хаёлан ёзилганини иддао қилишмоқда! Шу боис “Бу Муҳаммад алайҳиссаломнинг оригинал, ҳақиқий сийрати эмас, ҳижрий 3-асрда мусулмонлар хаёлан Пайғамбарни қандай тасаввур этишган бўлса, шундан келиб чиқиб ёзилган бир тасвирдан иборатдир”, деган фикрни илгари сурмоқдалар.  

Р. Шантурк: Бу билан уч аср кейин мусулмонларнинг тарихий бир фигура вужудга келтирганликларини айтадилар. 

Аъзамий: Шундай. Гаралд Мотзки томонидан сийратнинг манбалари ҳақиқий, ишончли, оригинал экани ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари ҳақида иддаоларга қарши бир китоб ёзишлии жуда қизиқ эди. Исроилдан ва бошқа ўлкалардан бир қанча яҳудий ёзувчиларга қарши уларнинг иддаолари пуч эканини, бари туҳмат эканини ёзди! Баъзилари ҳатто “Муҳаммад алайҳиссалом деган одам бўлмаган!” дейишгача борди; баъзилари эса: “Бор бўлиши мумкин, аммо у ҳақда тарихий бир шахс сифатида бирор аниқ маълумот топишнинг имкони йўқ”, деди. Яна бошқалари Пайғамбарнинг таржимаи ҳоли ёзилмаслигини, баъзилари эса маълум қоида ва услублар асосида ёзилиши мумкинлигини айтишарди.

Швецария Халқаро Фонди ўзининг уч йиллиги муносабати билан (2002 йилдан то 2005 йилгача бўлган давр) Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари борасида китоб ёзилиши учун маблағ ажратди. Ва бу масаланинг мукаммал эканини иддао қилган ёзувчилар – мен 27 йил олдин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ҳақида ёзилган илк “Сийрат” китоби Мағозий ибн Зубайр эканини айтган эдим – ўзлари ёқтирмайдиган иддаога зид келувчи бирор манбага дуч келсалар, уни рад қилишар, тан олишмас эди.    

Ижозат берсангиз, сизга Ҳудайбия Сулҳидан мисол келтираман. Баъзи мусулмонлар бутун сув манбалари мушрикларнинг қўлида экани хусусида Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга шикоят қилдилар. Фақатгина бир қудуқ бор эди. У ҳам қуриш арафасига келиб қолган эди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом таҳорат қилдилар ва таҳорат қилган сувларини қудуқнинг ичига қуйдилар. Сўнг ёнларидагилардан бир кишига қудуқнинг ичига тушиб, кавлашни буюрдилар. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг айтганлари бажарилгач, қудуқнинг суви кўпайди. Ундан шу атрофга келганларнинг ҳаммаси сув оладиган, эҳтиёжини қондирадиган бўлишди. Оврўпаликлар эса саҳобаларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан муносабатлари борасида баҳс қиларкан, бу ҳолат уларнинг назарида Муҳаммад алайҳиссалом оддий одамлар каби бир инсон эканликларини билдиришини айтишар эди.    

Шу туфайли Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ҳурмат кўрсатадиган ёки мўъжизаларидан баҳс этувчи бирор манба мавзуси зикр қилинса, улар учун ўша асар кейинчалик ёзилган ёхуд тўқиб чиқарилган бир асар эди. Мен бунга жавоб ёздим. Ҳамма нарсадан олдин ҳурмат ва эҳтиром масаласининг бениҳоят ўринсиз масала эканини Аллоҳ таолонинг Ўзи: “Биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик” ҳамда “Сизнинг шаънингизни юксалтирдик”, деб буюрган ояти карималари исботлайди. Зотан, Аллоҳ таоло Ҳабиби алайҳиссаломга жуда юксак бир мақом, даража бериб қўйган. У ҳолда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг инсонларнинг ҳурмат-эҳтиромларига эҳтиёжлари ҳам йўқ. Агар бунга мўъжиза деб қараладиган бўлса, христианликда ҳамма юборилган нарса мўъжиза бўлади. Христианликда ҳолат шундай экан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом кичик бир мўъжиза кўрсатган бўлсалар, нима қилибди (кулиб)? Бунинг нимасига эътироз қиладилар?

Р. Шантурк: Сизнинг қаламингизга мансуб бўлган “Quranic Text” (Қуръон матни) китобингиз шу сабабдан ёзилди, тўғрими?

Аъзамий: Ҳа, шундай.

РШантурк: Жуда соз. Бу китобингизнинг асосий ғояси нимадан иборат?

Аъзамий:

Бу китобнинг асосий баҳс мавзуси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ваҳий тушганида қандай қилиб уни сақлаганлари, қайси усуллар билан етказганлари хусусида. Менинг тадқиқотларимга кўра қўллаган услубларидан бир шуки, ваҳий нозил бўла бошлаши билан олтмишдан ортиқ котибларидан бирини чақиртириб, дарҳол ёзишга буюрганлар. Зайд ибн Собитдан нақл қилинишича, ёзганидан кейин котибидан уни ўзларига ўқиб беришларини сўраганлар. Бу билан агар ёзилишда бирор хато кетган бўлса, уни тузаттирганлар. Бундан кейин яна икки нарсани бажарганлар: кўчирилган саҳифани жамоатга тақдим қилар, Мусҳаф парчаси очиқ турар, агар ким ундан нусха олишни истаса, кўчириб олиши мумкин эди.

Афсуски, ушбу китобимнинг охирги қисмида бу ҳақда кўп маълумот ёзолмадим. Аммо яқинда чиқадиган қайта нашрида бу хусусга батафсил тўхталганман. Яъни ваҳий тушиши билан терига кўчирилиб, кейин у оммага кўрсатилар, истаган киши ўша пайтнинг ўзидаёқ ундан нусха олиши мумкин эди.

Иккинчиси шуки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом кейин жамоатга борар, янги нозил қилинган Қуръон оятларини уларга ўқиб берардилар. Кейин эса масжидда тўпланган аёллар орасига бориб, уларга ҳам янги оятларни ўқиб, эшиттирар эдилар.

Р. Шантурк: Яъни ҳамма ваҳий тушиши билан хабардор бўлар эди. Қуръон ёпиқ бир ерда махфий нозил қилинган, ёхуд яширинча кўчирилган бир китоб эмас. Ҳатто энг кичик бир парчаси ҳам нозил бўлиши ҳамоно эълон қилинар, изоҳланар эди, шундайми?

Аъзамий: Шундай.

РШантурк: Тушунарли. Нозил бўлган оятларни ёдлаш ёхуд ўрганиш учун жамиятда диний бир шарт, эҳтиёж бормиди?

Аъзамий: Ҳа, бор эди. Чунки бу Аллоҳнинг Каломидир, дейилар эди. Инсонлар ҳам бунга юракдан ишонишар эди.

Р. Шантурк: Демак, Қуръоннинг ўзига тортувчи бир жозибаси, оҳанрабоси бўлган?

Аъзамий: Албатта. У пайтларда ҳар кимнинг ҳам ёзишни билмаслигига қарамай, Қуръондан бир нусха олишни қаттиқ исташлари ниҳоятда катта нарса! Ҳижратнинг 60-йилларида, яъни ярим аср кейин вафот этган Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг умрлари охирларида одамлар Қуръонни сотишни бошлаганликларини биламиз. У бу ҳолатнинг янги нарса эканини, бундан олдин бундай ҳолат бўлмаганини айтган. Дастлабки йилларда Қуръоний ҳарфларнинг қандай ёзилишини билмаган кишилар Қуръоннинг бир нусхаси ёки бир бўлимига соҳиб бўлишни истасалар, ёзув учун керак бўладиган ашёларни тайёрлаб, араб ёзувини биладиган кўнгилли бир кишини топиб, унга ёздиришган. Фараз қилайлик, борди-ю, у киши бирор сабаб билан ёзишни давом эттиролмай қолса, у ҳолда у кишининг ўрнига ёзувни биладиган яна бири келиб, давом эттирган, тамомлаган. Бундан кўринадики, ёзишни билмаган мусулмон жамоасининг Қуръоннинг бир нусхасига эга бўлишни шу қадар кучли исташи ниҳоятда таъсирли ҳолдир!

  

 (Давоми бор)

Гулбаҳор Абдуллоҳ таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Уяйнадан Муҳаммад ибн Маймун Маккий ривоят қилганлар .Иброҳим ибн Адҳамга .Уйлансангиз бўлмайдими, ndash дейилганда, у киши .Нафсим зўрлик қилмаганида, давоми...

957 11:48 / 15 декабрь
80 ёшимдаги илмга бўлган қизиқишим 20 ёшимдагидан кўра кучлироқ эди.Ҳофиз ибн Ражабнинг .Зайлу табақатул ҳанобила, китобидан буюк қори, фақиҳ, усул олими, воиз, давоми...

2467 17:00 / 14.02.2021
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Докторлик ишингиз қандай мавзуда эди Ушбу мавзуни танлашдан бирор аниқ давоми...

3597 17:42 / 11.01.2018
Одинахон Муҳаммад Содиқ қизи,олима, .Муслимаат.уз, сайти раҳбари, .Омина, электрон журнали бош муҳаррири Бир неча йил Ватандан йироқда яшаганимизнинг давоми...

8013 18:26 / 14.05.2018