1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бургут полапонларини қандай учирма қилади?

15:03 / 10.01.2018 4323 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тирик жонзотлар ичида ота-онасидан энг кеч мустақил бўладигани инсондир. Айрим ҳашаротлар дунёга келиши биланоқ мустақил ҳаётни бошлаб юборса, айримлари тухумдан чиқиши билан ўз кунини ўзи кўра бошлайди. Баъзиларига бунинг учун бир неча соат, баъзиларига эса бир неча кун, бир неча ҳафта ёки ой керак бўлади. Аммо махлуқотларнинг гултожи бўлмиш инсон ота-онасидан мустақил ҳаётга ўтиши учун бир неча йиллар керак бўлади.

Бу хусусиятнинг негизида ётган сабаб шуки, Аллоҳ таоло инсон зотининг мустақил ҳаётга қадам қўйишини ота-онанинг зиммасига юклаб, бу шарафли масъулиятни шаръий таклиф мақомига кўтарган. Айни пайтда. Роббимиз бошқа жонзотларнинг ҳаёт йўлини Ўзи белгилаб қўйганини айтиб, шундай деган: «…Роббимиз ҳар нарсага ўз(ига хос) хилқат берган ҳамда (ҳар бирига вазифа белгилаб, уни адо этиш учун) уларни ҳидоятга солган Зотдир» (Тоҳа сураси, 50-оят). Шунинг учун турли туман жонзотлар аниқ чегаралаб, белгилаб қўйилган муддатда мустақил яшай бошлайди. Буларнинг барчаси Аллоҳ таоло белгилаб қўйган илоҳий дастурга кўрадир: «Бу – ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир» (Намл сураси, 88-оят).

Аммо одам боласи ўзи мустақил яшаб кетиши учун керак бўладиган вақт вазиятга, шароитга қараб турлича бўлади. Айрим болалар 10-14 ёшлар орасида мустақил ҳаётга ўтса, айримлари йигирма ёки ўттиз ёшгача ҳам мустақил яшай олмайди. Баъзилар ҳатто ота-онаси вафот этгунича ҳам ўз кунини кўришга тайёр бўла олмайди, натижада уларнинг ўрнини босадиган одам қидиришга тушади, бутун ҳаёти давомида бировларга қарам бўлиб ўтади.

Шунинг учун ота-оналар фарзандларини мустақил ҳаётга имкон қадар эрта ўргатишлари, аста-секин, босқичма-босқич уларнинг ҳаётидан «чекинишлари», масъулиятни уларнинг ўз зиммасига юклашлари, уларни четдан кузатиб туришлари, зарур бўлганда фарзандлар уларнинг тажрибасидан фойдаланишини таъминлаб туришлари керак.

Бургутлар шундай йўл тутишар экан. Улар бўрон, қор ва ёмғирлар макони бўлмиш тоғ чўққиларга ин қуришади. Иннинг ичига тош бўлаклари, шиша парчаларини жойлашади. Кейин тухум қўйиб, бола очиб чиқишади. Ота бургут уларни егулик билан таъминлаб туради. Полапонлар бироз катта бўлгач, она бургут аста-секин уларга ҳаёт машаққатларидан тоттира бошлайди. Улар бу қийинчиликдан қочиб, инларидан атрофга чиқа бошлашади. Ниҳоят, она бургут ўз уясида полапонларга тош ва шиша парчаларидан бошқа нарса қолдирмайди. Шунда улар уянинг тепасига чиқишади. Она бургут эса улардан бирини пастликка итариб юборади. У катта тезликда пастга қулай бошлайди. Ташқаридан қараган одамга худди полапон ўзини қирралик тошларга ташлаб, жонига қасд қилётгандек кўринади. Сўнгги лаҳзада она бургут уни панжалари билан илиб олади. Бу амалиёт то полапонлар ўзлари мустақил учишни ўргангунича такрорланаверади. Шу билан она бургутнинг вазифаси тугайди. Мана шу бироз кескин, аммо ниҳоятда муваффақиятли тарбиядир. Болани аяйман деб, болам қийналмасин деб, уни тантиқ, эрка, қўрқоқ, худбин, текинхўр қилиб қўядиганлар учун ажойиб ибрат бу. Демак, мукаммал, тўлақонли, бу оламда ўз ўринини топишга тайёр шахсни тайёрлагач, ота-онанинг вазифаси ниҳоясига етади.

Бургутлар бу ишни Аллоҳ уларга берган ғариза – инстинкт асосида қилишади. Аммо инсонларда ҳам шундайми?...


Тўрт ришта 


Инсон боласи ниҳоятда заиф, ота-онасига буткул – жисмонан, ақлан, моддий ва меҳр-шафқат жиҳатдан боғлиқ ҳолда туғилади:
Жисмонан боғлиқлигини олиб қарасак, янги туғилган чақалоқ ўзи юра олмайди, еб-ича олмайди, ҳатто ўзи ҳожат ҳам чиқара олмайди.
Ақлан боғлиқлиги шуки, у ўзи фикр юрита олмайди, мустақил қарор қабул қила олмайди, ўз фикрига эга бўлмайди.
Моддий жиҳатдан боғлиқлиги шуки, куни ўтадиган даражада тирикчилик қила олмайди.
Меҳр-шафқатга муҳтожлиги шуки, бола ота-онанинг меҳрибончилиги, муҳаббати, ғамхўрлиги, руҳий-маънавий дастакларисиз яшай олмайди. Ҳатто болалар устида ўтказилган айрим тадқиқот ва тажрибаларнинг кўрсатишича, дам олиш, озиқ-овқат, саломатликка оид барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган, бироқ меҳр-шафқатдан, муҳаббатдан, кимнингдир бағрига босиб, суйиб-ўпишидан маҳрум бўлган болаларнинг кўпчилиги уларга меҳр-муҳаббат етишмаслигида вафот этар экан. Бинобарин, боланинг гўдаклик чоғида ота-онага жисмонан, ақлан, моддий ва меҳр-шафқат жиҳатдан суянган, боғлиқ бўлиши табиий ҳол, бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.
Бола бир неча йилдан кейин, аста-секин ота-онадан мустақил бўла бошлайди. Дастлаб жисмонан мустақиллик бошланади. У юришни ўрганади, ўзи еб-ича бошлайди, ҳожатхонага ўзи бориб келадиган бўлади. Аммо бола 10 ёшдан ўтиб ҳам жисмонан мустақил бўла олмаса-чи? Жисмоний боғлиқлик риштаси узилмаган бундай бола «жисмонан қолоқ» саналади.
Кейинги навбатда бола ота-онадан ақлий жиҳатдан ҳам мустақил бўла бошлайди. Зеҳнида ўзига яраша дунёқараш шаклланади, унинг ҳам ўз олами пайдо бўлади. Баъзи ишларда мустақил фикр юрита бошлайди, қарор қабул қилади. Ниманидир ёқтиради, ниманидир ёқтирмайдиган бўлади. Ниманидир қабул қилади, яна ниманидир рад қилади. Баъзи ишларда ўзбошимчалик қилади, бир нарсада қаттиқ туриб олади. Бу ҳам табиий жараён. Бола ана шундай поғонама-поғона мустақил ҳаётга ўтмаса, ота-онасига ақлан боғлиқ бўлиб қолса, ақлий боғлиқлик риштаси узилмаган бундай бола «ақлан қолоқ» саналади.
Бола ўсиб-улғайган сари қайси бир соҳаларда ўзига яраша тажриба орттиради, муайян маҳоратлари оша бошлайди, билакларига куч тўлади. Ўзи ишлаб, ризқини териб, тирикчилиги ўтиб турадиган даражада пул ҳам топишга қодир бўлиб қолади. Агар шу ёшда ўзи ёлғиз қолиб, фақат ўзига суянишга мажбул бўлиб қолса ҳам, очидан ўлмайди, чунки энди у ишлаб, ризқ топишга лаёқатли бўлиб қолади. Аммо бола шу ёшда ҳам ишлашга лаёқатли бўлмаса, ота-онасига буткул суяниб қолса, моддий боғлиқлик риштаси узилмаган ҳолатда у «моддий қолоқ» саналади.
Ниҳоят, бола ўсиб-улғайгач, аста-секин ота-онасининг меҳр-эътиборига ҳам эҳтиёжи камаяди. Чунки ҳаёт машаққатларини енгиб борган сари эти қотади, жисмонан ва руҳан чиниқади, турли салбий ташқи таъсирлардан ортиқча таъсирланавермайди. Бировнинг фикрига, бошқа одамларнинг қилган ишларига, айтган гапларига, билдирган фикрларига қарам бўлмай, ўз фикрига, тасаввурига эга бўлади, турли соҳаларга оид ўз ҳикмат ва фикр-мулоҳазаларига эга бўлади. Аммо бола шу ёшга етгандан кейин ҳам ўзгаларнинг фикрига суянадиган, уларнинг гапидан таъсирланадиган, кимнингдир гапига хурсанд бўлиб, бошқа бир гапдан безовта бўладиган, баъзи ҳолатлар туфайли ҳаёти ғам-ғуссага кўмиладиган бўлса, демак, бундай инсон ҳали меҳр-эътибор жиҳатидан мустақил бўлмабди. Бу каби ҳолатдан қийналаётган, меҳр-мурувватга муҳтожлик риштаси узилмаган одамни «руҳий қолоқ» деб аташимиз мумкин...


«Болаларимиз бамисоли жавҳар,
лекин темирчи ўзимиз» китобидан
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳамид ибн Ҳилол айтади .Мутриф ибн Абдуллоҳ ўз қавмидаги бир киши билан тортишиб қолди. Тортишув асносида Мутриф унга .Агар ёлғон гапираётган бўлсанг ноҳақ давоми...

1492 10:10 / 05.06.2019
Абу Абдуллоҳ Ансорий ndash Абул Ҳасан Ҳаётийдан ривоят қилади .Мисрга бориб, шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Дуколийнинг беморлигини эшитдим. Уйини топиб бориб, ичкарига давоми...

2678 08:00 / 11.06.2020
Мўминлар бирбирларининг хатоларини ёйишдан қайтарилганлар. Киши ўзининг гуноҳлари билан овора бўлиб, биродарларининг хатоларини кўрмаслиги айни иймон ишидир. давоми...

3616 09:10 / 24.03.2019
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид МасжидулҲаром БайтулҲаром деб аталади. Бундай ном олишига масжид ва унинг атрофида давоми...

7755 14:00 / 16.08.2019