1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сени мендан ким асрай олади?

08:15 / 10.01.2018 3387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Нажд томонга ғазотга чиқдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортга қайтганларида мен ҳам бирга қайтдим. Тиканли дарахтлар кўп бўлган водийдалигимизда туш пайти бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушдилар. Одамлар дарахтлар тагида соялангани тарқалиб кетишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир самура дарахтининг тагига тушдилар‑да, қиличларини унга осиб қўйдилар. Бир оз ухладик. Бир маҳал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни чақириб қолдилар. Қарасак, олдиларида бир аъробий. У зот: «Манави ухлаётганимда қиличимни чиқариб олибди. Уйғонсам, (қилич) бунинг қўлида яланғоч экан. У: «Сени мендан ким асрай олади?» деди. Мен уч марта: «Аллоҳ!» дедим», дедилар. У зот уни жазоламадилар. У ўтириб қолган эди».

Муттафақун алайҳ.

Бошқа бир ривоятда Жобир розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Зотурриқоъ ғазотида эдик. Сояли дарахт олдига бордик-да, у ерни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қолдирдик. Мушриклардан бўлган бир киши келиб, дарахтда осиғлик турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиличларини чиқариб олди-да, «Мендан қўрқяпсанми?» деди. У зот: «Йўқ», дедилар. У киши: «Сени мендан ким тўса олади?» деди. У зот: «Аллоҳ!» дедилар.

Абу Бакр Исмоил ўз «Саҳиҳ»ларида: «У киши: «Сени мендан ким тўса олади?» деганида, у зот: «Аллоҳ», дедилар. Шунда у кишининг қўлидан қиличи тушиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилични олиб: «Сени мендан ким тўса олади?» деганларида, у киши: «Яхши муомалада ушланг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, албатта мен Аллоҳнинг расули эканлигимга гувоҳлик берасанми?» деганларида, у киши: «Йўқ! Лекин сен билан уришмасликка ва сен билан бирга урушувчи қавмлар билан бирга бўлмасликка аҳд бераман», деганида, у зот уни қўйиб юбордилар. У шериклари ҳузурига келиб, «Одамларнинг энг яхшиси ҳузуридан келяпман», деди», деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .5892. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетатуриб бир хурмо топиб олдилар. Ва .Агар садақа бўлишдан давоми...

2390 07:41 / 30.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали .Лаа давоми...

5734 22:41 / 25.04.2017
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари кучайганда .Намозга чиқинг,, дейилди. У зот .Абу Бакрга давоми...

3546 10:40 / 04.07.2018
. ,. . Абу Инаба Хавлоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ ушбу динга Ўзининг тоати учун сафарбар қиладиган давоми...

1587 09:54 / 23.07.2019
Видеолар

1029 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216730 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135888 14:35 / 11.08.2021