1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳамза ибн Абдулмуттолибнинг Исломга кириши

18:02 / 21.12.2017 4972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирган эдилар. Олдиларидан Исломга қарши ўз адовати ила машҳур бўлган Абу Жаҳл ўтиб қолиб, қаттиқ озор берди, сўкиб, ҳақоратлади. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч нарса демадилар.

Абдуллоҳ ибн Жудъон исмли кишининг озод қилган чўриси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари – Ҳамзага бориб, бу хабарни айт­ди.

Ҳамза ўша пайтнинг энг довюрак, баҳодир кишиси эди. Хабарни эшитиб, ғазаби жунбушга келди. Ўрнидан сапчиб туриб, қўлига қуролини олди. Абу Жаҳл Байтуллоҳ яқинида одамлар билан гаплашиб ўтирган эди. Ҳамза уни тезда топди ва тўғри бориб камони билан уриб, бошини ёрди. Абу Жаҳлнинг башараси қонга беланди. «Мен унинг динида бўлсам ҳам, у нима деса, шуни айтсам ҳам, сен уни сўкяпсанми!?» деди Ҳамза ғазаб билан. Абу Жаҳл чурқ эта олмади. 

Ҳамза розияллоҳу анҳу мусулмон бўлдилар. Қурайш кофирлари бундан ниҳоятда паришон бўлишди, чунки Ҳамза ўша пайтдаги жамиятда ниҳоятда муҳим ўрин тутар эди.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дарҳақиқат, фарзанд отаонага Аллоҳнинг буюк неъматидир. Бир парча этлик пайтидан навқирон бир инсон бўлгунча бор меҳрини фидо қилиб улғайтирадилар. Аслида ўшалар давоми...

3109 14:00 / 05.05.2023
Бир йигит айтади .Онам мени намозимга жуда қаттиқ аҳамият бериб, унга шижоатлантирар эдилар. Онам қўлларидан келгунича намозга бўлган муҳаббатимни уйғотиш давоми...

3237 09:00 / 03.10.2021
Нидерландиялик олим Питер Бурман ўзининг .Ўрта асрлардаги Ислом медицинаси, китобида шундай ёзади .Исломий касалхоналар исломий вақфлар асосида жорий қилинган давоми...

2584 15:00 / 26.02.2022
Илк наҳвий ва луғавий олимларнинг араб тилининг фасоҳатини сақлаб қолиш йўлидаги саёҳатлари гуллар билан тўшалмаган эди. Зеро, араб тилида синоним сўзлар, ўхшаш давоми...

2184 14:04 / 15.11.2023