1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд ҳаётимиз чироғи бўлсин

14:22 / 15.12.2017 4042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Башариятга фарзанд деб аталган илоҳий неъматни ато қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, ота-онанинг дунёю охиратини гўзал, дўзахдан тўсиб турувчи ширин ўғил-қизларнинг фарз бўлган тарбияси ҳам ота-онага нақадар бахту саодат ёғдиришини илоҳий таълимот орқали баён қилиб қўйди. Фарзандларимизга чароғон йўлни кўрсатиб қўйиш ҳам ибодат эканлигини ҳис қилган ҳар бир ота-она Роббисининг ризолигига эришади. Ёш чақалоқни эркалаб, унинг ҳидидан тўймаган ота-она фарзанди ақли расо бўлганда ҳам, уни тўғри йўлга ундаб тарбиялашдан хурсанд, ихлос билан сирдош бўлиб ҳаёт кечирмоқлиги улуғ қонуниятдир. Луқмони ҳакимнинг фарзандларига қилган ўгитлари башариятга чинакам жаннатий насиҳат ва ҳар бир ота-онага гўзал ибрат намунасидир:

Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб айтганларини эсла: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир». (Луқмон, 13)

Жигарбандларимизга қиладиган насиҳатларимизнинг энг олийси унга яратган Роббисининг яккаю ягона эканлигини танитмоқлик бўлади. Бу насиҳат уларни инсоний, виждоний неъматларни ҳурмат қилишга ундайди.

Муборак ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) шундай марҳамат қилдилар:

«Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдорда қилган нафл садақасидан яхшироқдир».

Фарзанд ҳадисда ифор таратиб турувчи райҳон гулига қиёсланиши, икки дунёда унинг хушбўй ҳиди билан роҳатланиши ота-онанинг кўз қувончи, бахту саодатидир. Фарзандларимизни астойдил диний илмлар билан қалбларига сурур бағишлашимиз, дин ва осойишталик душманларидан асраб-авайлашимиз лозимдир.

 «Дин» сўзи «итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш» деган маъноларни билдиради. Дин илоҳий йўл-йўриқлар, Аллоҳ таоло буюрган ҳукмлар, ибодатлар ва ақидалар мажмуидир. Дин ақлли инсонларни хайрли ва эзгу ишларга етаклайди, фақат яхшиликка бошлайди. Ейиш, ичиш, ухлаш моддий эҳтиёж, дин маънавий эҳтиёж бўлганидек, бугун фарзандларимиз бу неъматга муҳтождирлар. Чунки баъзи ёшлар диёнат, ота-она, жуфти ҳалол, ватан туйғуси, итоат, одоб ахлоқ сингари эзгуликка етакловчи амалларни унутиб бормоқдалар.

Ҳикоя қилишларича, халифа Хорун ар-Рошид имом Шофеъийнинг одобларидек одобни ва илмларидек илмни ўрганиши учун ўғлини у кишининг ҳузурларига юборади. Шаҳзода имом Шофеъининг уйларига етиб келгач, эшикни ҳазратнинг ўзлари очиб, йигитдан сўрайдилар: «Сиз Хорун ар-Рошиднинг ўғилларимисиз?» Йигит «ҳа» деб жавоб беради. Бу жавобни эшитган имом йигитнинг юзига тарсаки тортиб юборадилар. Йигит бу ишдан саросимага тушиб, камситилгандек отасининг ҳузурига қайтиб кетади ва бўлиб ўтган воқеани сўзлаб беради.

Халифа ўғлидан сўрайди:

– Ҳеч нарса қилмаганинг учун сени урганларига ишончинг комилми?

  • Ҳа.

Халифа имомнинг ҳузурларига бориб, у кишидан сўрабди:

– Ўғлим бирон-бир иш қилдими?

Имом:

  • Йўқ.
  • Унда, бесабаб берган зарбангизнинг сабаби не? Англашимча, бу зарбангизнинг ортида бир ҳикмат бордек. Мен шуни билиш учун ҳузурингизга келдим.
  • Фарзандингиз халифанинг ўғлидир. Бир кун келиб улғайгач, у ҳам халифа бўлгай. Ўғлингизга зарба беришимдан мақсад эса, улғайгач зулм қилмаслиги учун унга зулмнинг маъносини билдириш эди. Бу менинг ўғлингизга берган биринчи сабоғимдир.

Фарзандларимиз ҳаётида илм-маърифатнинг ўрни жуда хам улкандир. Таълим олиш орқали ҳаётни, ҳақиқатни, яхшиликни танийдилар. Аллоҳ таоло буюрган савобли амалларга шошиладилар. Диёримиз тинчлиги айнан ёш авлодни маърифат соҳибларидан бўлишга ундайди. Тинчлик неъматини қадрлаб, фарзандларимизни илмга қизиқтириш лозимдир.

Дунёнинг 22 мамлакатида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 22 миллион бола ўқишга бора олмаяпти. ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, бунга мазкур мамлакатларда давом этаётган низолар сабабчидир. Қуролли низолар зўравонлик ва қашшоқлик гирдобидан қутула олмайдиган саводсизлар авлодининг етишиб чиқишига олиб келади, дея таъкидланади ташкилот ҳисоботида. «Айнан уруш даврида таълим янада кўпроқ аҳамият касб этади. Ахир, таълим олмаган болалар ўз салоҳиятини қандай рўёбга чиқаради, қандай қилиб оиласи ва мамлакати барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшади?» – дейди ЮНИСЕФ вакили Жозефина Борн.

Низоли ҳудудларда болаларнинг ўртача 22 фоизи мактабга бормайди. Жанубий Суданда бу рақам 72 фоизни, Чадда 50 ва Афғонистон 46 фоизни ташкил этади. Бугунги кунда фарзандларимизга илм, одоб, имону эътиқод ўргатиш зарур эканлигини бир дақиқага бўлсин унутмаслигимиз лозим. Аллоҳ таоло фарзандларимизни бу асрнинг турли фитналаридан, имонсизлик, хоинликка бошлайдиган қабоҳатларидан омон сақласин.

 Бухоро тумани бош имом хатиби Ж. Панжиев

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча самовий динларда бўлганидек, Ислом шариатида ҳам ўзига хос маросим ва тантаналар мавжуд. Биз қисқача баён қилмоқчи бўлган Ақиқаrdquo ҳам шариатимизда мақбул давоми...

31255 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 15қисмХУШ ХУЛҚҚА НЕ ЕТСИН Ассалому алайкум, жажжи набираларим, қанду асалларимПайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қандай одам давоми...

5794 05:00 / 16.02.2017
Ёз куни, рамазон ойларидан бирида ифтордан аввал Адҳам сомса сотиб олиш учун тандирлардан бирига борди. Тандир олдида узун навбат бор эди. Ифтор вақти давоми...

3529 05:00 / 16.02.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙММуаллиф муқаддимасиАллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳамад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

5854 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

227951 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146670 14:35 / 11.08.2021