1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Ибн Хаттоб менга қара...

11:50 / 08.12.2017 3368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Уйайна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайсникига меҳмон бўлиб тушди. Жияни Ҳурр ибн Қайс Умар розияллоҳу анҳунинг яқин аъёнларидан бири эди. Умар розияллоҳу анҳунинг ҳамсуҳбат ва маслаҳатчилари хоҳ ўрта ёш, хоҳ йигит бўлишсин, қорилардан эди. Уйайна жиянига: «Эй акамнинг ўғли, бу амирнинг ҳузурида сенинг ҳурматинг бор. Менга унинг олдига киришга изн олиб бер», деганида, у изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу унинг киришига рухсат бердилар. Уйайна ибн Ҳисн у зот ҳузурларига кириб: «Эй Ибн Хаттоб менга қара, Аллоҳга қасамки, бизга кўп нарса бермайсан. Одиллик билан ҳукм қилмайсан», деганида, Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб, ҳатто уни урмоқчи бўлдилар. Шунда Ҳурр: «Эй мўминлар амири, албатта Аллоҳ таоло пайғамбарига: «Авфни олинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг», деган. Бу киши ўша жоҳиллардандир», деди. Аллоҳга қасамки, Ҳурр бу оятни ўқиганида, Умар бундан ўтиб кетмадилар. Чунки Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг китобида келган нарсада тўхтардилар (яъни, унга амал қилардилар).

 Имом Бухорий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва у зот билан бирга нон ва гўшт ёки сарийд едим,. Осим айтади давоми...

3162 04:53 / 24.06.2024
. . , .,. .., . ., ., . . .63111. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менга давоми...

2751 05:13 / 13.12.2018
ТЎРТИНЧИ ҲАДИС . . 1195. Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади .Абу Салама ибн Абдурраҳмонга .Менга сен отангдан, давоми...

3905 00:54 / 30.05.2017
. .., . 5947. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Абу Бакрнинг бир ғуломи бўлиб, у кишига харож ҳисса чиқариб турарди. давоми...

1892 06:39 / 06.11.2018
Аудиолар

232035 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150548 09:35 / 11.08.2021