1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 122-оят

04:20 / 19.11.2017 4353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг! Бақара 122. 

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Бану Исроилга аввалги оятларда қилган эслатмаларини умумлаштирмоқда. Юқорида ўтган оятларда «Уни эсланг, буни эсланг», деб, ҳар оятда биттадан неъмат зикр қилинган эди. Энди эса:

«Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни... эсланг!» – деб ҳамма неъматлар бирдан эслатилмоқда. Шу билан бирга, Бану Исроилга яна алоҳида эътибор бўлганини ҳам эслатиб:

«…Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг!» – деб айтилмоқда.

Ушбу жумлада зикр қилинган «Бану Исроилни оламлардан афзал қилиб қўйиш» ўша даврга хосдир. Яҳудийларнинг ўзлари даъво қилганларидек, бу дунё-ю, у дунёнинг абадий афзаллиги эмас. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло маълум муддат уларни оламлардан афзал қилиб қўйди. Лекин яҳудийлар ўз нобакорликлари ила сийлашга арзимасликларини кўрсатдилар ва Аллоҳ таолонинг лаънатига учрадилар.

Шундай бўлса ҳам, Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенглиги учун яна бир бор уларни қиёмат кунидан қўрқишга, ўзларини ўнглаб олишга ундамоқда.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нимаики нафақа қилсангиз ёки назр этсангиз, Аллоҳ албатта уни биладир. Золимларга ҳеч қандай ёрдамчилар йўқ. Бақара 270. Мўмин киши Аллоҳ таоло унинг ҳар бир давоми...

4705 04:45 / 03.05.2018
Ва ўзингиз назар солиб турганингизда денгизни ёриб, сизни қутқариб, Оли Фиръавнни ғарқ қилганимизни эсланг Бақара 50. Мазкур ҳодиса Маккада нозил бўлган оятларда давоми...

3903 04:05 / 30.08.2017
Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар ndash ўзлари зиён давоми...

4102 04:55 / 18.11.2017
АЪУУЗУ БИЛЛААҲИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМҚувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.Шайтон Аллоҳга исён қилиб, Одам Атога сажда қилмай, гуноҳкор давоми...

4529 13:05 / 20.03.2017
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021