1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Осонлик ва қийинликнинг маъноси

18:36 / 11.10.2017 5227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу дегани оз ёки кўп бўлсин, ризқини олиши роҳат ила, жисми қийналмай кечишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-икки кун оч қолар эдилар. У зотнинг ризқлари тақдирда, Лавҳ(ул маҳфуз*)да ана шундай битилган эди. Аммо бу осонлик, роҳат ва офият ила бўларди. У зотдан кейинги сиддиқларда ҳам шундай бўлган.

Чарчаш ва таъминот учун уринишга ҳирс қўйиш фақат қўлдан чиқариб юборишдан қўрқиш ва ёмон гумон сабаблигина бўлади. Бунинг қалбга таъсири ўта оғирдир. Ундай одамнинг бадани қалбига чарчоқ, ҳориш ва машаққат солади.

* Луғатда «муҳофаза қилинган лавҳ» деган маънони англатади. Истилоҳда «Аллоҳнинг ҳузуридаги лавҳ бўлиб, барча нарсалар унда битиб қўйилган» деб таърифланади. Қуръони Карим ҳам дастлаб ўша Лавҳда бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратган, унинг саҳифалари қизил ёқутдан, қалами нурдир, китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади, халқ қилади, ризқ беради, ўлдиради, тирилтиради, азиз қилади, хор қилади, хоҳлаган нарсасини қилади», деганлар. Аҳли сунна вал жамоа ақийдасига кўра, Лавҳул маҳфуз ҳақдир.

Яқийн* соҳиби, яъни ўта мустаҳкам ишонч соҳиби эса роҳат ва фароғатдадир. Унинг фароғати насибасини Аршнинг* тадбиридан олишидадир. У неъматлар ва лаззатлар ичидадир. Унинг роҳати эса Роббининг кафолатидаги нарса унинг қўлидаги нарсадан кўра ишончлироқ эканидадир.

*Яқийн» луғатда «мустаҳкам иймон, шак-шубҳасиз, аниқ илм» деган маъноларни билдиради. Истилоҳда эса «ҳужжат ва бурҳонга (далилга) эҳтиёжи бўлмаган иймон қуввати билан ҳақиқатни кўриш» «яқийн» деб аталади. Яқийн – диннинг аввали, шак-шубҳадан холи бўлиш, шак-шубҳасиз, аниқ билиш ҳолатидир.

*Арш» сўзи луғатда «шифт, баланд нарса, подшоҳнинг тахти» деган маъноларни англатади. Ақийда китобларида келтирилишича, Арш тўрт оёқли бир тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туришади. У олам учун худди қуббадек, у махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг Аршга эҳтиёжи йўқ, уни Ўзи билган ҳикмат учун яратган.

Абу Умомадан ривоят қилинади:

«Ансорийлардан бир киши келиб:

«Эй Аллоҳнинг расули, фалончи зироатининг закотини бериб, бу йил фойда топди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима бўпти?! Банданинг икки ракъат енгил намоз ўқимоғи унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар. Сўнгра Абу Бакр розияллоҳу анҳу томон энгашиб, махфий қилиб: «Агар сизлар ўзингизга буюрилган нарсаларни қилганингизда эди, (ризқингизни) зироатчилик қилмай, машаққат чекмай ер эдингиз», дедилар».

Бу ҳалиги одамга жавоб эди. У зот Абу Бакр розияллоҳу анҳуга буни оми одамдан махфий қилиб айтдилар, чунки у зотнинг бунга ўхшаш гапларини Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши фаҳмлар эди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу молни нафсларнинг фитнасини сўндириш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қўллаб-қувватлаш, Исломнинг ободлиги ва диннинг азизлиги учун орттирар эди.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Абу Бакр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан бир йил олдин Бусрога тижоратга чиқди».

Чунки унинг касб билан машғул бўлиши уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни лозим тутишдан банд қилар эди.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг молидан худди ўз моллари(дан ишлатган)дек ишлатар эдилар».

Абу Бакр розияллоҳу анҳуга нисбатан у киши молни худди ишончи заифларга ўхшаб нафснинг кўйида ва ризқ борасида уни (нафсни) рози қилиш учун касб қилар эди, деб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Касбнинг баёни китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расмга олган киши айтяпти .Машина ойнасини бир маймун таққиллатди, оч қолгани сезилиб турарди, унга апельсин бердим, кетди. Бироз кузатиб турсам, бошқа маймуннинг давоми...

1544 14:00 / 24.08.2022
Университетлардан бирида ўқиётган талаба шундай ҳикоя қилади . Университетлардаги кўплаб имтиҳонларда қўйиладиган энг юқори баҳо беш бўлади. Агар талаба бирор давоми...

1429 16:26 / 01.12.2022
Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан ёмонликларингизни кетказадир. давоми...

5220 17:00 / 17.07.2021
Мусулмонларнинг энг катта муаммоларидан бири бирбирлари ҳақида яхши гумонда бўла олмасликларидир. Зеро, киши ҳақида яхши гумон қилиш қалбларни ҳалимлаштириб, давоми...

6046 17:02 / 06.09.2017
Аудиолар

135083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55361 14:35 / 11.08.2021