1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни» китоби нашр этилди

11:59 / 27.09.2017 3925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни »  номли китоблари. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси.

 БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ҳамднинг эгаси ва аҳли бўлган, оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!

Аммо баъд…

Батаҳқиқ, мен сўраган масалаларингни ҳамда муриднинг шаъни ҳақидаги, унга Аллоҳ таоло томон сайрида нима манфаат беради-ю, нима зарар беради, у ишининг аввалида қандай бўлмоғи кераклиги ҳақидаги саволларингни фаҳмладим.

Билки, ирода аҳли икки хил бўлади.

Улардан баъзилари Аллоҳ таолонинг савобини кўзлаб, У Зотга ибодат қилиш учун сайр қилади. Унинг фарзларини адо этади ва ҳаром қилган нарсаларидан четда бўлади. Сўнгра ўз ихтиёри билан имкони борича турли яхшиликларни қилиб, дўзахдан нажот топишга орзуманд бўлади. Шу тариқа Аллоҳ таоло амал қилувчилар учун тайёрлаб қўйган савобларга эришишдан умидвор бўлади.

Бошқа бирлари Аллоҳ таоло томон У Зотга ибодат қилиш учун сайр қилади. Унинг фарзларини адо этади. Ҳаром қилган нарсаларидан четда бўлади. Сўнгра ишларининг ботинига қайтади. Кўксида дунёнинг муҳаббати, иззатталаблик, ўзини баланд олиш, кибр, ҳирс ва шаҳватлар олови, шунингдек, ҳавои нафснинг ғолиб келиши, тамагирлик, ҳасадгўйлик, мақтовга ўчлик, дунё илинжи каби қалбни кўр қиладиган кўпгина офатлар борлигини англаб етади. Мазкур қалб мана шу моғорлар туфайли Аллоҳ таоло сари йўл топа олмайди, чунки унинг дунёга муҳаббат қўйишида Роббига хилоф қилиш бордир. У Аллоҳ таоло четга сурган ва паст санаган нарсаларга муҳаббат қўйди. Унинг ўзини баланд олишида Аллоҳ таолога ўхшашга ҳаракат бордир. Шаҳватлар оловида эса фитналарнинг каттаси бордир. Ҳавонинг ғолиб келишида жаврнинг барчаси ва Аллоҳ азза ва жалланинг ҳақларидан юз ўгириш бордир. Унинг қалби ҳикматдан ва Аллоҳ таолонинг тадбирларини билишдан тўсилгандир. Бундай одам нафсининг қулидир. У фарзларни бирор нарсанинг илинжида адо этади, ҳаромлардан ҳам бирор нарсанинг илинжида четда бўлади. Аллоҳ таолога ибодат қилиши асосан ҳавои нафс учун бўлади.

Бундай банда ҳар бир иш, амал ва вақтда сидқни қоим қилишга муҳтождир. У эса ўз нафси билан оворадир. 

Ким Аллоҳ азза ва жалланинг савобини истаса, юқорида зикр қилинган офатларга қарши жидду жаҳд қилиш билан чекланади ва У Зотга ихлосли бўлиш учун ҳар бир ишда содиқ бўлишга интилади.

Аммо ким Аллоҳ таолонинг Ўзини ирода қилса, Аллоҳ таоло сари йўлида унга инъом эшиги очилгунча ботинида ҳам садоқатга интилади. Қачон унга эшик очилса ва ато берилса, билгинки, бу унга куч йиғиб, сайр қилиши учун йўл харажатидир. Банда сайрда қанча бардавом бўлса, олдинга силжиш учун унга бериладиган ато шунча зиёда қилинади. Шу тариқа бу ишда давомли бўлса, Аллоҳ таолога қалби билан етишади. 

Аллоҳга етишиши банданинг жидду жаҳдига қараб бўлади. Бу банда Аллоҳнинг валийсидир. Қалби билан У Зотнинг даргоҳида ўзига тайин қилинган мақомда турувчидир. У барча ифлосликлардан холи бўлган саломат нафс билан, шунингдек, ҳавои нафс, ўзини баланд олиш ва моғорлардан холи, Аллоҳ ила беҳожат бўлган кучли қалб ила амалларга йўллаб қўйилади. 

Бу масалалар бўйича бизнинг иккита китобимиз бор: бири «Риёзатун-нафс» китоби, иккинчиси, «Сийратул авлиё» китобидир. Ким бу масалалар бўйича илм талаб қилса, Аллоҳ таолонинг изни ила улардан жавоб топади.

 

Муаллиф:  Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизий

Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи: «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни »

Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси

Сана: 2017 йил

Ҳажми: 160 бет

ISBN: 978-9943-4819-6-1

Ўлчами: 84×108 1/32

Муқоваси: Юмшоқ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4719-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳоллари

Уламолар Ҳаким Термизий ҳақида

Ҳаким Термизийнинг илмий мероси

Таржима қилинган нусха ҳақида

Сарахс аҳли сўраган масалалар

Касбнинг баёни

Муқаддима

Касб масаласи

Ризқ масаласи

Ҳаким Термизий ва касб масаласи

Ризқ талаб қилишга чақирилган биринчи киши

Хотиннинг нафақаси эрга вожиблиги

Ким Роббига итоатлироқ бўлса, ризқи осонроқ бўлади

Кимларнинг ризқи таъминотсиз келади?

Улар тирикчилик учун меҳнат қилишган

Осонлик ва қийинликнинг маъноси

Ризқ талаб қилиш одамлар учун раҳматдир

Расуллар алайҳиссаломлар ризқ

талаб қилишда ўрнакдирлар

Таомнинг яхшиси ва Аллоҳга маҳбуби

Амалга ва касб қилишга ундаш

Азалда тақдир қилинган бўлса-да,

ризқларни сабабларга боғлаш

Ризқ талаб қилишни тарк этишга ҳужжат йўқ

Ишончсизлик ила ўтирганлар ва ўтирғизилганлар орасидаги фарқ

Ўтирганларнинг сифати

Мақтовли сифатларни ҳосил қилишда ҳалол касбнинг ўрни

Замон ва касбларнинг бузуқлигини баҳона қилиш

Ўтирғизилганларнинг сифати

Бошловчиларнинг ризқ талабидаги ўрни

Сиддиқларнинг ризқ талабидаги ўрни

Зоҳидларнинг ризқ талабидаги ўрни

Зоҳидлар ва сиддиқларнинг мисоли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ризқлари

Осонлик ва қийинлик кўплик ва озликдан эмас

Нима учун Аллоҳ ризқнинг кафолати учун қасам ичган? 


Маълумот учун телефон рақамлар:


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 388 12 12, (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99890) 562 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00)  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotЗикр аҳлидан сўрангquot 112сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 112сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3334 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ижтимоий одоблар, деб номланган китоблари Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНашриёт .HilolNashr, нашриёт давоми...

7897 11:08 / 17.11.2022
.Зикр аҳлидан сўранг, тўплами 5жилди қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, давоми...

5862 10:00 / 10.02.2017
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 25жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Нубувват хонадони давоми...

3516 05:00 / 02.02.2015