1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 2-жузи

05:00 / 02.02.2015 4243 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 2-жузи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ислом ва Иймон китоби» деб номланган 2-жузи қайта нашрдан чиқди.  

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Навбатдаги «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ислом ва иймон китоби»нинг биринчи боби «Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида» деб номланиб, у Ислом ва иймоннинг луғат ва уламолар истилоҳидаги маънолари ҳамда улар ҳақида умумий баёнотлар келган ҳадиси шарифларнинг шар¬ҳи билан бошланади.
Иккинчи боб «Комил иймон сифатлари ҳақида» деб аталади. Ҳар бир нарсанинг камолот сифатлари бўлгани каби иймоннинг ҳам камолот сифатлари бўлади. Ана ўша сифатлар нимадан иборат эканини ушбу бобда ўрганамиз.
Учинчи боб «Диннинг фазилатлари ҳақида» бўлиб, унда динимизнинг сиз билан бизга фойда келтирадиган фазллари ҳақида сўз юритилади.
Тўртинчи боб «Қадарга иймон келтириш ҳақида» бўлиб, унда ақийдамиздаги рукн масалаларидан бири бўлмиш қазои қадар ҳақида илмий маълумотлар тақдим қилинади. Ундан бу борадаги саволларимизга жавоб топамиз, иншааллоҳ.
Шунингдек, адашган ақийдавий тоифалардан бўлмиш Қадария ва Муржиага ўхшаш бидъат соҳиблари кимлиги ва уларнинг бузуқ ақийдалари нимадан иборатлигини англаб етамиз.
Бешинчи боб аввалги мусулмонлар авлодининг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қилган байъати ҳақида, яъни, мусулмон бўлганларида у зотга қўл бериб, қабул қилиб олган топишириқлари тўғрисида сўз кетади. У зот барчага фақат яхшиликни топшириқ қилиб берганларини билиб оламиз.
Олтинчи бобда Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз. Динимизнинг асосий масдарлари Аллоҳ таолонинг Китоби ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг Суннатлари эканини кўпчилик яхши билади. Энди ушбу икки асосий масдарни маҳкам тутиш ҳақидаги илмий далилларни ҳам билиб олсак, кўп яхши бўлади.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 2-жуз. Ислом ва Иймон
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2011 йил
Ҳажми:  336 бет
Ўлчами: 84х108/32
ISBN: 978-9943-00-668-3

Нархи:  7 300 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 477-рақамли тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефон: (+99897-2162927)  

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида
Комил иймон сифатлари ҳақида
Иймон зиёда ва ноқис бўлади ҳамда унга васваса зарар етказмайди  
Эр ва аёл кишининг ақли орасидаги фарқ нимада  
Диннинг фазилатлари ҳақида
«Диннинг фазилатлари ҳақида» бобига хотима
Аллоҳ фақат Ислом динини қабул қилиши ҳақидаги фасл
Қадарга иймон келтириш ҳақида  
Қадария ва Муржиъага ўхшаш бидъат соҳиблари  
Байъат ҳақида
Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш ҳақида  
Амалда тежамкорлик ва бардавомлик Аллоҳ учун маҳбубдир

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2020йилнинг октябр ойида .HilolNashr, нашриёти ва .Дорул Маърифа, ўртасида тажвидли Мусъҳафнинг асл нусхасини нашр этиш бўйича шартнома имзоланди. Қуръон ўқувчилар учун давоми...

9525 10:00 / 17.07.2021
Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил шарҳи бўлиб, мусулмон киши оилавий ҳаётга оид билиши лозим бўлган барча давоми...

3373 06:18 / 28.09.2022
Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил шарҳи бўлиб, мусулмон киши оилавий ҳаётга оид билиши лозим бўлган барча давоми...

4392 10:31 / 02.03.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи томонидан тайёрланган .Олтин силсила, мажмуасининг тўртинчи жузи.Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

4522 08:49 / 19.07.2018
Аудиолар

231241 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149767 14:35 / 11.08.2021