1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Умар розияллоҳу анҳу» кинофильми ҳақида

09:20 / 22.09.2017 6729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат Сиз «Ҳуд» ҳақидаги кинофильмни томоша қилиш мумкин эмас деб жавоб берган экансиз. Мен яқинда бир танишимдан Умар розияллоҳу анҳу ҳақидаги кинофильмни олган эдим, бу фильмда деярли барча саҳобаларнинг юзлари кўрасатилган, лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўрсатилмаганлар. Аммо кинонинг бошида Ислом олимлари саҳобаларнинг юзларини кўрсатиш жоиз яъни рухсат берган деб айтилган. Бу кинони кўрса бўладими? Жавобингиз учун ташаккур.

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

— “Ҳуд” эмас, “Нуҳ” фильми. Бу фильмни номусулмонлар одобсизлик ила сувратга олганлар. Масиҳий динида кўпгина тарафлар ҳам рухсат бермаган ва қаттиқ танқид қилган. Мусулмон оламида барча қарши чиққан.
Умар розияллоҳу анҳу ҳақидаги фильм мусулмон уламолар рухсати билан, мусулмонлар томонидан сувратга олинган. Шу билан бирга сиз айтганингиздек, саҳобаларни кўрсатгани учун норози бўлганлар ҳам бор. Аммо бу фильм тўғри сувратга олинган деганларнинг гапи қабул бўлган.

http://savollar.islom.uz/savol/25782

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2278. Ҳайъатга жаноб Аҳмаддан қуйидаги савол тақдим этилди Бир киши масжидга кириб имомга икки ракат ёки ундан оз ёхуд кўп ўтгандан кейин иқтидо қилган одамни кўрди. давоми...

3358 16:32 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Уйқуга кeтишдан олдин сураларни ўқисам ёки эшитсам бўладими Мeн бошқа давлатдаман, қайси сураларни ўқиб юришни маслаҳат давоми...

6148 10:30 / 11.04.2018
Ассалому алайкум Бугун китоблар дунёси сайтида сотилаётган имом Ғаззолийнинг китобларини ўқиш дурустми Заиф ҳадислар кўпми уларда Уларни қандай билиш мумкин давоми...

3682 11:57 / 12.11.2018
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот давоми...

9968 21:14 / 22.04.2016