1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

ФУРУЪУЛ ФИҚҲ

05:00 / 17.01.2017 3794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фуруъу усулнинг муқобилига ишлатилиб шохобча маъносини англатади. Усулда фиқҳий аҳкомларни истинбот қилиш қоидалари устида иш боради. Фуруъда эса турли фиқҳий бобларга оид масалаларни жамлаб китоб қилинади. Одатда фуруъул фиқҳ китоблари уч қисмдан иборат бўлади. Ибодот – муомалот - оила ва бошқа нарсалар низоми ва жиноят. Ибодатларда таҳорат, намоз, закот, рўза ва ҳаж масалаларига оид шаръий ҳукмлар ўрганилади. Муомалотда асосан савдо сотиқ, турли молиявий алоқалар, мерос, васият, вақф, қулларга оид ишлар каби масалалар ўрганилади.
Оила низомида никоҳ, талоқ, идда, ҳазона, нафақа каби масалаларга эътибор қаратилади.

Жиноятларда эса, маст бўлиб, зино қилиш, одам ўлдириш, бировга тан жароҳати етказиш ва шунга ўхшаша жиноятларни аниқлаш ва уларга таъйин қилинадиган шаръий жазолар ҳақида сўз боради.
Албатта, таом, шароб, ҳалол –ҳаром каби шахсий ҳаётдаги масалалар ҳақида ҳам алоҳида боблар бўлади.
Шунингдек, кишиларнинг ташқи ва ички алоқаларига боғлиқ хавфсизликни сақлаш, мудофа, асирлар, ўлжа каби нарсларга оид ҳукмларда ҳам фиқҳ фуруъларида ўрганилади.
1. «Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ».
Китобнинг соҳиби Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косоний (587 ҳижрий йилда вафот этган). У кишининг лақаби Маликул Уламо бўлган. Асосан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад Самарқандийда ўқиган. Устозининг барча китобларини, хусусан, «Туҳфатул фуқаҳо» китобини яхшилаб ўрганган. Ў талабасини яхши кўрган устоз қизи Фотимани унга никоҳлаб берган. Фотима ҳам отасининг «туҳфа»сини ёдлаган ва илмдан кўпгина эркаклардан ўтиб кетган эди. Кейинчалик ҳам эрига тўғри маслаҳатлар бериб, илмий йўналишини тўғрилаб турган. Отаси чиқарган фатвода, албатта, Фотиманинг ҳам имзоси бўлар эди. Кейин уларга куёвнинг имзоси ҳам қўшилди.
Тадқиқиотчилар «Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ»ни «Туҳфатул фуқаҳо»нинг шарҳи дейишади. «Туҳфатул фуқаҳо» эса «Мухтасари Қудурий»га қўшимча қўшиб, яхшилаб тартибга солинган китоб бўлган.
Аммо «Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ»га эътибор билан назар соладиган бўлсак, у урфга айланиб қолган шарҳларга ўхшамаслигини кўрамиз. Унда аслнинг матнини сўзма сўз келтириб шарҳ қилиш услубига эргашилмаган. Имом Косоний ўз китобида «Туҳфатул фуқаҳо»нинг тартибига риоя қилмасдан, боб ва фаслларни янгидан тартибга солган.
«Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ»нинг соҳиби ўз китобининг аввалида ҳамду санодан кейин фиқҳ илмининг фазли ҳақида мухтасар маълумот бериб бир оят ва Бухорий, Термизий, Ибн Можа ва бошқа муҳаддислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган «Аллоҳга динда фақиҳ бўлишдак бирор нарса ила ибодат қилинмаган. Албатта, бир фақиҳ шайтон зиддига минг обиддан кўра шиддатлироқдир», деган ҳадисни келтирган.
Шунингдек, муаллиф ўзидан аввалги машойихлар кўплаб китоблар битганлари, аммо тартибга унча эътибор бермаганларини эътиборга олиб ўз китобида шу нуқсонни тўлдиришга ҳаракат қилмоқчи эканини таъкидлайди.
Кейин «Китобут таҳорат»дан бошлаб фиқҳий масалалрни баён қилишни бошлайди.
«Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ» барча уламоларнинг таҳсини ва мақтовига мушарраф бўлган, катта шуҳрат қозонган китобдир. Жумладан, Ҳожи Халифа ўзининг «Кашфи зунун»ида «Бу китоб исми жисмига монанддир», деган.
«Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ» кўп марталаб чоп этилган ва кенг тарқалган китобдир. Унинг охирги нашрларидан бири Байрутда «Дорул кутубил илмия» нашрёти томонидан 1997 йилда ўн жилд қилиб амалга оширилган.
2. «ал-Умм».
Бу китоб мазҳаб асосчиси имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи қаламларига мансубдир.
«ал-Умм» ўз асрида фиқҳдаги мисли йўқ ажойиб китобдеб тан олинган. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи китобни нозик услуб, дақиқ таъбир ва кучли мунозара асосида таълиф қилганлар. У киши бошқа фиқҳ китобларидагига ўхшаб масалаларни бирин кетин баён қилиб кетавермаганлар. Балки, мухолифларнинг фикрини ҳам келтириб ҳужжат ва далиллар кетадилар.
Мисол учун намоз ҳақидаги маслалардан бирини баён қилиш жараёнида аввал макзур масалага оид учта ҳадис келтирадилар ва сўнгра ўз ижтиҳодларини баён қиладилар.
3. «ал-Мубдиъ фи шарҳил Муқниъ».
Бу китобнинг муаллифи Абу Исҳоқ Бурҳониддин Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Муфлиҳ Ҳанбалийдир (816 – 884 ҳижрий йил).
«ал-Мубдиъ фи шарҳил Муқниъ» имом Ибн Қудоманинг «ал-Муқниъ» номли ҳанбалий мазҳабининг машҳур китобларидан бири бўлган асарининг шарҳидир.
«ал-Мубдиъ фи шарҳил Муқниъ» энг мўътабар ва кўп ўқиладиган китоблардан бири эканини ҳанбалий уламолар кўп таъкидлайдилар. Унда муаллиф оят ва ҳадислардан далиллар келтиради, ҳадисларнинг санадини ҳам беради. Шунингдек, саҳоба ва тобеъинларнинг асарларини ҳам ўз ўрнида келтиради.
«ал-Мубдиъ фи шарҳил Муқниъ»да имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг масалалари, мазҳаб фуқаҳоларининг ижтиҳодлари ҳам баён қилган.
«ал-Мубдиъ фи шарҳил Муқниъ»нинг охирги нашрларидан бири Дамашқдаги «ал-Мактабул Исломий» нашрёти томонидан ўн жилдда 1974 йилда чоп этилди.
4. «ал-Мудаввана».
Бу китобнинг муаллифи Саҳнун Абдуссалом ибн Саъид Таннужийдир (240 ҳижрий йил вафот қилган). У киши Миср ва Мадинаи Мунавварада таълим олган. Ўз замонида машҳур фақиҳ бўлган.
«ал-Мудаввана»ни имом Моликнинг яқин шогирдларидан бири мужтаҳиди мутлақ Абу Абдуллоҳ Абдурраҳмон ибн Қосим назар солиб тўғрилаган.
«ал-Мудаввана» моликий мазҳабидаги энг асосий китоб ҳисобланади. Ундан асосан имом Моликнинг фиқҳий ижтиҳодлари тадвин қилинган. Ҳожи Халифа «Кашфиз зунун»да «У Молик мазҳабидаги энг улуғ китоблардан биридир», деган (1644 бет). Шунингдек, Ҳожи Халифа «ал-Мудаввана»нинг бир неча шарҳлари ва мухтасарларининг ва уларнинг муаллифларининг рўйхатини келтиради.
«ал-Мудаввана»да Саҳнун баъзи масалаларга ўзининг далиллар келтирган. Асосан бу китобда имом Молик ўзига тушган саволларга берган жавоблардан иборатдир. Унда йигирма олти минг масала келган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Fусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга .ғусл, давоми...

4220 13:01 / 13.08.2020
. . .Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади.Расулуллоҳ давоми...

3146 19:00 / 20.05.2022
3. Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча. Аср намози вақтининг кириши ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгандан то қуёш ботгунча. Бу ҳукмнинг далили ҳам давоми...

3100 16:00 / 27.05.2021
Биз яшаб турган замонда исломий илмларга оид китобларнинг янгича тарзда ёзиш йўлга қўйилди ва қўйилмоқда. Тафсир, Улумул Қуръон, Улумул Ҳадис, Ақоид, ва бошқа давоми...

4262 05:00 / 18.01.2017