1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳаж сафарига чиқувчига тавсиялар

09:00 / 06.06.2024 5270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига ҳаж китобларида қуйидаги кўрсатмалар берилади:

1. Ҳаж сафарига отланувчи киши ўзидан кўнгли ранжиган кишиларнинг кўнгилларини овлаши, уларни рози қилиши зарур;

2. Одамлар билан муомалани тўғрилаши;

3. Бирор кишига зулм қилган бўлса, ундан кечирим сўраши;

4. Бирор кишининг молини ноҳақ еб қўйган бўлса, уни ўзига ёки меросхўрларига қайтариб бериши;

5. Барча қилган гуноҳларига астойдил тавба қилиши;

6. Ота-онасини рози қилиб сафар қилиши;

7. Бола-чақаларини ҳотиржам қилиб сафар қилиши;

8. Қарзларини адо қилиб сафарга чиқиши;

9. Солиҳ кишилар билан сафар қилиши;

10. Ҳажнинг фарз ва вожиб масалаларини яхшилаб ўрганиб олиши;

11. Ўзи билан Ҳаж китобини олиши;

12. Сафарга тижорат мақсадларини аралаштирмай, холис ибодат мақсадида сафар қилиши;

13. Риё ва шуҳратпарастликдан ўзини йироқ тутиши;

14. Сафар давомида ўзини хокисор ва тавозе билан тутиши;

15. Зарурий нарсаларни сотиб олиш чоғида сотувчи билан ҳаддан зиёд тортишмаслиги;

16. Ҳаж сафари давомида пул сарфлашда хасислик қилмаслиги;

17. Шерикларига сарф-харажат қилиш тўғри келиб қолса, мамнуният билан уларга сарф қилиши;

18. Уйдан чиқиб кетаётган вақтида садақа қилиши;

19. Сафар давомида ҳожатманд одамларга сарф қиламан деб ўзи билан ортиқча маблағ олиши;

20. Икки ракат намоз ўқиб йўлга чиқиши;

21. Уйдан чиқиб кетаётган пайтда одамлар билан қўл бериб сўрашиб, улардан ҳаққига дуо қилиб туришларини сўраши;

22. Бошқаларнинг ҳам ҳаж қилишга кетаётган кишидан дуо қилишини сўрашлари;

23. Кузатувчи ҳам, сафарга кетувчи ҳам ўз дуоларини ўқишлари;

24. Сафар дуосини ўқиши;

25. Сафар давомида қаерга тушсалар, ўша жойда икки ракат намоз ўқиб олиши (мустаҳаб);

26. Сафар давомида Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, ота-онаси, фарзандлари ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши;

27. Сафар давомида тортишиш, дилозорлик ва тилозорлик каби нарсалардан сақланиши;

28. Барчага ҳалимлик билан, хушмуомалада бўлиши;

29. Беш вақт намозни имкони борича жамоат билан адо қилиши;

30. Намозларни ўз вақтида адо қилиши;

31. Суннати равотибларни иложи борича тарк қилмаслиги.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мўминнинг умр сафари китобидан)

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ВАҚТИМасала Қурбонлик вақти зул ҳижжанинг ўнинчи куни ҳайт намози ўқилгандан кейин ўн иккинчи куни қуёш ботишига озгина қолгуничадир. Қуёш давоми...

9496 05:00 / 16.01.2017
1429. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажига чиқдик. У зот«Ким ҳаж ва умрани ният қилишни хоҳласа, давоми...

4341 20:29 / 14.08.2017
Ҳожи ёки умра қилувчи ватанига яқин қолганда ушбу дуони ўқийди.Бисмиллаҳ, ааибуна, тааибуна, обидуна, лироббинаа ҳамидуна, содақаллоҳу ваъдаҳу ва насора аҳдаҳу ва давоми...

7114 17:20 / 11.09.2017
Бу масжиднинг номи .Масжиди уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо,дир. У Масжидул Ҳаромнинг шимол томонида, Маккадан Мадина томонга 7,5 км узоқликда жойлашган. Унинг давоми...

1127 16:48 / 24.05.2025