1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Наҳл сураси, 61-оят

10:15 / 14.08.2017 6497 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур. Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар. («Наҳл»  сураси, 61-оят)

Аллоҳ таоло инсонни яратади. Унга жон ато қилади. Турли аъзолар, қобилиятлар ва хусусиятлар беради. Шунингдек, юқоридаги оятларда зикр қилинганидек, санаб саноғига етиб бўлмайдиган нозу неъматларни беради. Дунёдаги барча махлуқотларни унга беминнат хизматкор этиб қўяди. Табиийки, инсон шукр қилиши, Аллоҳга иймон келтириб, ибодат қилиши лозим эди. Аммо кўпчилик шукрни унутади. Аллоҳга иймон келтирмай, кофир ёки мушрик бўлади. Унга исён этади. Бу иш катта зулмдир. Аллоҳ таоло ширкни «улкан зулм» деган.

«Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди».

Уларни зулмларига яраша жазолаганида, ҳаммасини ҳалок қилиб юборар эди. Ер юзида тирик жон қолмасди.

«Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур».

Аллоҳ таолонинг Ўзи тақдири азалда ҳар бир банданинг ажалини белгилаб қўйган. Ўша ажал муддати келгунга қадар бандалар бу дунёда яшаб турадилар. Одамлар буни тушунмай, шунча гуноҳлар қилсак ҳам, ҳеч нарса бўлмаяпти-ку, деб ўзларидан кетадилар. Мутакаббирлик ила кўпроқ гуноҳга – зулмга қўл урадилар. Шундай қилиб, белгиланган ажалга етиб келганларини ўзлари ҳам сезмай қоладилар.

«Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар».

Ажал Аллоҳ белгилаган вақтда келиб, уларни олиб кетади. Лекин мушриклар буни англаб етмай, ҳис этмай, турли гуноҳларни қилаверадилар.


Шайх Муҳаммад Муҳаммад Юсуф

"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад алайҳиссалом хаётлик пайтларида

3657 11:05 / 05.07.2017
1925 йилда америкалик астроном Эдвин Ҳабл кузатув ишлари давомида шунга гувоҳ бўлдики, барча галактикалар бирбирларидан тобора узоқлашиб бормоқда, яъни коинот давоми...

5502 09:43 / 11.08.2017
Ҳар бир яхшилик садақадир

4022 16:16 / 01.07.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам судхўрлик ила еювчини

4680 07:43 / 08.07.2017
Аудиолар

210886 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130149 14:35 / 11.08.2021