1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи

10:59 / 08.08.2017 4191 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир. (Раъд сураси, 12-оят)

Аллоҳ таоло, фақат Унинг Ўзигина сизларга чақмоқни хавф – қўрқинч қилиб кўрсатади. Чақмоқ чаққанда, ҳар бир инсонни қўрқув босади. Бирор нарсани урмасайди, деб хавфсирайди. Шу билан бир пайтда ўша одамнинг ўзи чақмоқ чақишига тама – умидворлик ила қарайди. Чунки чақмоқ чақиши туфайли ҳаводаги баъзи унсурлар ўсимликларга фойда берувчи моддаларга айланиб, ёмғир ила ерга тушади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, чақмоқ чаққанда, ҳаводаги кислородни куйдириб, азотга айлантиради. Ўша азот моддаси чақмоқдан кейинги ёмғир ила ерга тушиб, ўғитга айланади. Чақмоқ чақиб, ёмғир ёққандан кейин, ер юзи яшнаб, ўсимликларнинг гуркираб кетиши ўшандан. Бу нарсани тушуниб етган кишилар чақмоқ чаққанда, қўрқиш билан бирга, у ўсимликларга фойда беришидан умидвор ҳам бўлиб турадилар.

Ҳа, айнан шунинг учун инсонлар чақмоқ чаққанда, ризқ-рўзларига барака киришидан умидвор бўладилар.

Бу нарсани одамларга ҳам хавфли, ҳам умид уйғотувчи қилган ким? Албатта, Аллоҳ.

«…ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир».

Яъни ёмғир ёғадиган булутларни вужудга келтиради. Буни ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса

5828 13:52 / 04.07.2017
Фақат унгагина илтижо қилурсиз.

6503 08:06 / 08.07.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирон мусибатга мубтало қилади,, дедилар.Муслим ривоят қилган.

7373 14:48 / 01.07.2017
97. Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз.Набий алайҳиссалом ҳам одам боласи эдилар. Гоҳида мушрикларнинг давоми...

7631 10:30 / 12.08.2017