1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Баййина сураси 5 оят

08:20 / 16.06.2017 4391 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاء وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ 

«Баййина» 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга буюрилган эдилар, холос. Ана шу тўғри(миллат)нинг динидир.

Ҳа, аҳли китоб бўлмиш ўша яҳудий ва насоролар Таврот ва Инжилда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилган эдилар. Аммо улар бу амрни бажо этмадилар. Улар Аллоҳдан бошқага – Узайрга, Ийсога, Марямга, ҳатто ўз аҳбор ва раҳбарларига ҳам ибодат қилдилар.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Тавба сурасида «Аллоҳдан бошқа ўзларининг аҳбор ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Ваҳоланки, улар фақат ягона Илоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар», деган. Албатта, аҳбор ва роҳибларга ибодат қилиш уларга сажда қилиш эмас, уларнинг ўзларича ҳалол деганини ҳалол билиб, ҳаром деганини ҳаром билиб, Аллоҳ таолонинг айтганини қўйиб, уларнинг айтганига юришдир.

Ҳа, аҳли китоблар бўлмиш яҳудий ва насоролар фақат Аллоҳ таолонинг динигагина ихлос қилишга, холис шу дингагина амал қилишга амр қилинган эдилар. Лекин улар бу амрни бажо келтирмадилар. Улар Аллоҳ таолонинг динига турли-туман нарсаларни, жумладан, ўзлари тўқиб чиқарган бидъат-хурофотларни ҳам аралаштириб юбордилар.

Аллоҳ таолонинг динига ихлос қилиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзини кўзлаб, розилигини ўйлаб иш қилишдан иборатдир. Ихлос ибодатнинг мағизидир. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

«Мен ширкдан беҳожатларнинг беҳожатиман. Бас, ким бир амал қилса-ю, унда Мендан бошқани ширк келтирса, Мен уни ҳам, ширкини ҳам тарк қилурман», – деган.

Уламоларимиз амалларни учга тақсимлаганлар:

1) Амр қилинган амаллар. Буларни қилишда Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаш шарт. Агар ният сал бошқача бўлса, риёга айланади.

2) Наҳйи қилинган – қайтарилган амаллар. Бундай амалларни ният қилмай, тарк қилса, уларнинг зараридан фориғ бўлади, аммо савоб олмайди. Аммо ният қилиб, Аллоҳ таолонинг розилиги учун мазкур ишларни тарк қилса, ажр олади.

3) Мубоҳ амаллар. Емоқ-ичмоқ, оила ҳаётига ўхшаш ишлар. Бу амалларни ниятсиз қилса, ажр олмайди. Аммо Аллоҳ таолонинг розилигини олиш ниятида қилса, ажр олади. Ҳар бир мубоҳ амал Аллоҳ таолонинг розилигини ният қилиш ила ибодатга айланади. Ибодатга қувват бўлсин, деган ниятда таом тановул қилиш ҳам ибодат.

Шунингдек, улар

«…бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга…» буюрилган эдилар.

Ҳа, аҳли китоб бўлмиш яҳудий ва насоролар Аллоҳ таолонинг динида собит туришга, бошқа динларга мойил бўлмасликка амр қилинган эдилар. Улар бу амрни ҳам бажо келтирмадилар. Аллоҳ таолонинг дини Ислом қолиб, турли дин ва мазҳабларга эргашиб кетдилар.

«намозни тўкис адо этишга, закот беришга буюрилган эдилар, холос».

Ҳа, аҳли китоб бўлмиш яҳудий ва насоролар намозни тўла-тўкис адо этишга, фарз бўлган закотни беришга амр қилинган эдилар. Аммо улар бу амрни ҳам бажо этмадилар.

Улар ўзларига буюрилган мазкур амрларни бажо этганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Чунки

«Ана шу тўғри(миллат)нинг динидир».

Ана ўша васфи юқорида зикр қилинган тўғри миллатнинг дини – Ислом миллатининг динидир. Модомики, ўша аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар Аллоҳ таолонинг амрини адо этмаган эканлар, тўғри йўлдаги миллатнинг динига юрмаган эканлар, энди...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг. Одамлардан баъзилари .Роббимиз, бизга бу дунёда бергин,, давоми...

4998 08:10 / 07.02.2018
Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг давоми...

4278 16:20 / 01.02.2018
Ва бурилиб кетганда, ер юзида бузғунчилик қилиш ҳамда экин ва наслни ҳалок этиш учун ҳаракат қиладир. Аллоҳ эса бузғунчиликни суймас. Бақара 205. Ундай шахснинг давоми...

4197 09:05 / 12.02.2018
Эй иймон келтирганлар Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила давоми...

6116 08:35 / 16.01.2018