1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазон ойида бўлган муҳим воқеалар

12:47 / 11.06.2017 3889 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг биринчи куни: -Ҳазрати Иброҳимга (алайҳиссалом) саҳифалар туширилди; милодий 624 йили 26 февралда (ҳижрий 2 йил) мусулмонлар илк бор рамазон рўзасини тута бошлашди; милодий 641 йили 13 августда (ҳижрий 20 йил) Миср фатҳ этилди.

Рамазоннинг иккинчи куни: -ҳижрий 82 йили Рамазон ойининг иккинчи куни Мағрибул-Асват (Марокаш) давлати фатҳ этилди; милодий 750 йил 13 апрелда (ҳижрий 132 йил) Абдуллоҳ Абул Аббос Дамашқни эгаллади, умавийлар ҳукмронлиги тугатилиб, аббосийлар давлати қурилди.

Рамазоннинг учинчи куни: -милодий 632 йил 21 ноябрда (ҳижрий 11 йил) Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) қизлари Фотимаи-Заҳро (розийаллоҳу анҳо) вафот этди. Рамазоннинг тўртинчи куни: -милодий 1664 йил 12 апрелда (ҳижрий 1074 йил 4-Рамазон) Усмонийлар давлати ерига рухсатсиз қалъа қурган Олмонияга қарши муҳораба бошланди.

Рамазоннинг бешинчи куни: -милодий 1268 йил 9 ноябрда мусулмонлар 170 йил салибчилар қўл остида бўлган Антокия шаҳрини қайтариб олишди. 

Рамазоннинг олтинчи куни: -милодий 1138 йил 17 майда (ҳижрий 532 йил) мусулмонлар Шимолий Суриянинг Ҳалаб шаҳрида илк бор салибчилар устидан ғалаба қозонишди.

Рамазоннинг еттинчи куни: -милодий 971 йил 22 майда (ҳижрий 361 йил 7-Рамазон) Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Ислом оламидаги энг йирик ўқув даргоҳларидан “Ал- Азҳар” жомеъига асос солинди.

Рамазоннинг саккизинчи куни: -милодий 630 йил 18 декабрда (ҳижрий 9 йил) Табук шаҳрига юриш бошланди. Рамазоннинг тўққизинчи куни:-милодий 712 йил 18 июнда (ҳижрий 93 йил) Андалусия фатҳи бошланди.

Рамазоннинг ўнинчи куни: -милодий 620 йили Рамазоннинг 10-куни мўминлар онаси Хадичаи Кубро вафот этдилар.

Рамазоннинг ўн биринчи куни: -милодий 477 йил 25 майда (ҳижрий 129 йил) Хуросонда умавийларга қарши ҳаракат бошланди.

Рамазоннинг ўн иккинчи куни: -милодий 879 йил 7 майда (ҳижрий 265 йил) Қоҳирадаги машҳур Ибн Тулун жомеъ масжиди қуриб битказилди.

Рамазоннинг ўн учинчи куни: -милодий 636 йил 18 октябрда (ҳижрий 15 йил) Умар ибн Хаттоб Қуддус шаҳрига кириб бордилар ва шаҳар аҳолисига омонлик аҳдномасини ёзиб бердилар.

Рамазоннинг ўн тўртинчи куни: -милодий 1347 йил 18 декабрда (ҳижрий 748 йил) илм-маърифатга катта ҳисса қўшган Миср ҳукмдори Ҳасан ибн Носир Муҳаммад Қаловун ҳукмронлиги бошланди.

Рамазоннинг ўн бешинчи куни: -милодий 625 йил 1 мартда (ҳижрий 3йил) Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) севимли набиралари Имом Ҳусайн туғилди.

Рамазоннинг ўн еттинчи куни: -милодий 660 йил 24 январда (ҳижрий 40 йил) Хулафои рошидиннинг тўртинчиси Ҳазрати Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) ҳамда 676 йил 12 июлда (ҳижрий 56 йил) мўминлар онаси Ҳазрати Оиша (розийаллоҳу анҳо) вафот этишди.

Рамазоннинг ўн саккизинчи куни:-милодий 642 йил 20 августда (ҳижрий 21 йил) “Сайфуллоҳ” лақабини олган ва умрини Ислом равнақига бағишлаган Холид ибн Валид (розийаллоҳу анҳу) вафот этди.

Рамазоннинг йигирма иккинчи куни: -милодий 630 йил 12 январда (ҳижрий 8 йил) Тоиф шаҳри мусулмонлар қўлига ўтди.

Рамазоннинг йигирма учинчи куни: -милодий 652 йил (ҳижрий 31 йил) сосонийлар давлати тўла фатҳ этилди.

Рамазоннинг йигирма бешинчи куни: -милодий 1070 йили (ҳижрий 463 йил) Салжуқийлар султони Алп Арслон қўшини Малазгирт яқинида Византия империяси ва салибчиларини тор-мор этди.

Рамазоннинг йигирма олтинчи куни:-милодий 1401 йил 16 мартда (ҳиЖрий 808 йил) машҳур қомусий олим ва тарихчи Абдурраҳмон ибн Халдун вафот этди.

Рамазоннинг йигирма саккизинчи куни: илодий 631 йил 1 январда (ҳижрий 9 йил) Тоифдаги Сақиф қабиласи Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ҳузурларида Исломни қабул қилди.

Рамазоннинг йигирма тўққизинчи куни: -милодий 624 йил 24 мартда (ҳижрий 2 йил) мусулмонларга Ислом арконларидан закот, фитр садақаси, ҳайит намози буюрилди.

Рамазоннинг ўттизинчи куни:-милодий 869 йил 31 августда (ҳижрий 256 йил) буюк муҳаддис, “Саҳиҳул Бухорий” муаллифи Муҳаммад ибн Исмоил ал- Бухорий вафот этди.


“Ҳилол” ойлик электрон журналининг

1-сонидан олинди

Ҳижрий 1432 йил, рамазон

Милодий 2011 йил, август

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи дарсКуну тунларни бошқариб, ойу йилларни алмаштириб турувчи Зот Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Набийларнинг шарафлиси бўлган Муҳаммад соллалоҳу давоми...

4005 17:25 / 31.05.2017
1342. Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Макка фатҳи куни Фотима келиб, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап томонларига, Умму Ҳониъ ўнг давоми...

5534 17:19 / 21.06.2017
Буюк Аллоҳ рўзани ҳар бир мусулмонга фарз қилиб берди ва рўза Ўзи учун эканлигини айтди. Мусулмонлар Аллоҳнинг розилигига эришишнинг ушбу имкониятини ҳеч қачон давоми...

7751 17:43 / 24.05.2017
ЗакотИслом арконларини тўртинчиси закотдир. Аллоҳ азза ва жалла Ўз китобида ҳам закотни намоздан кейин зикр қилган.Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва давоми...

3921 18:48 / 25.06.2017