1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рўза барча шариатларда фарз бўлган

16:55 / 27.05.2017 4494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида айтганидек, рўза уммати Муҳаммадияга аввал ўтган умматлардан ўрнак ўлароқ фарз қилинган. Оятдаги «сиздан аввалгиларга фарз қилинганидек» деган ташбеҳ (ўхшатиш) рўзанинг уларга фарз қилинган вақти ва миқдорига оиддир.

Шаъбий, Қатода роҳимаҳумаллоҳ ва бошқаларнинг айтишича, Аллоҳ таоло Мусо ва Ийсо алайҳимассаломларнинг қавмларига ҳам Рамазон рўзасини фарз қилган, аммо улар уни ўзгартириб юборишган. Уларнинг аҳборлари (диний олимлари) рўзага ўн кун қўшиб олишган. Кейин эса айрим аҳборлари касал бўлиб қолиб, агар Аллоҳ шифо берса, рўзаларига яна ўн кун қўшишни назр қилишди, шундай ҳам бўлди. Шундай қилиб насороларнинг рўзаси 50 кунга айланиб қолган. Иссиқда рўза тутиш қийин деб, уни баҳор фаслига кўчириб олишди. Бу гап Наҳҳос роҳимаҳуллоҳ Дағфал ибн Ҳанзаладан ривоят қилган ҳадис билан қўллаб-қувватланади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Насороларга бир ой рўза фарз қилинган эди. Улардан айримлари касал бўлиб қолиб, агар Аллоҳ шифо берса, ўн кун қўшамиз, дейишди. Кейин бошқа бири гўшт еб, оғзи оғриб қолиб, яна етти кун қўшамиз, деди. Кейин бошқа бир подшоҳ ҳукмронлигида мана шу етти кунни ҳам (ўн кун қилиб) тўлдирамиз, рўзамизни эса баҳорга кўчирамиз, дейишди. Шундай қилиб эллик кун бўлиб қолди».

Айрим уламолар «Оятдаги ташбеҳ рўзанинг қандайлигигаяъни таом, ичимлик ва жимоъдан тийилишга тааллуқли», дейишганАввалги қавмларга фарз қилинган рўзанинг шартларига кўра ифтор пайти бўлганда ухлаб қолган одам то кейинги кечагача бу ишларни қилиши мумкин эмас эди. Исломнинг бошида ҳам рўза шундай бўлган, кейин насх* қилинган.

* Насх – шаръий ҳукмни кейин келган шаръий далил билан бекор қилишдир.

Имом Абу Довуд Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди» ояти ҳақида шундай ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида хуфтонни ўқигандан кейин (ухлаб қолишса) одамларга таом, ичимлик ва аёллар ҳаром бўлар, бундай одам кейинги кечагача рўза тутиши керак бўлар эди. Бир куни бир киши нафсига хиёнат (зулм) қилиб қўйдихуфтонни ўқиб бўлгач, ифтор қилмай туриб, хотинига яқинлик қилиб қўйди. Шундан сўнг Аллоҳ азза ва жалла бу ҳукмни қолганларга осон, рухсатли ва манфаатли қилишни ирода қилди (туни билан еб-ичиш ва жимоъ ҳалол бўлди). Ул пок Зот: «Аллоҳ ўзингизга хиёнат қилаётганингизни билди. Тавбангизни қабул қилди ва сизларни афв этди...» деган оят нозил қилди (Бақара сураси 187-оят). Мана шу Аллоҳнинг рўзани одамлар учун манфаатли, рухсатли ва осон қилгани эди».

Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар Бародан ривоят қилишади (лафз Абу Довудники):

«(Исломнинг дастлабки пайтида кун ботгандан кейин) бир одам ифтор қилмай, ухлаб қолса, кейинги кечагача таом емас эди. Сирма ибн Қайс Ансорий рўзадор эди. (Ифтор пайтида) хотинининг олдига келиб, «(Егани) бирор нарса борми?» деди. Хотини: «Йўқ. Лекин ҳозир бориб, бирор егулик олиб келаман» деб, чиқиб кетди. Унинг эса кўзи илиниб, ухлаб қолди. Хотини қайтиб келиб, (эрининг оч қоринга ухлаб қолганини кўриб) «Шўринг қурсин», деди. Сирма кундузи ўзининг ерида ишлар эди, эртасига кун яримламасданоқ ҳушидан кетиб йиқилди. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди, у зот: «Сизларга рўза кечасида аёлларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди...»дан «Тонг пайтида сизга оқ ип қора ипдан ойдинлашгунча еб-ичаверинглар»гача қироат қилдилар» (Бақара сураси, 187-оят).

Рўзанинг фазилатларидан бири шукиу уйланишга моддий имкони йўқлар учун шаҳватни сусайтирибуларни зино қилиб қўйишдан ҳимоялайди.

Имом Бухорий Алқамадан ривоят қилади:

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу билан кетаётган эдим, у шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, у зот: «Кимнинг уйланишга имкони бўлса, уйлансин. Зеро, бу (никоҳ) кўзни тиювчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким қодир бўлмаса, рўза тутсин, мана шу унинг учун ахталанишдек», дедилар».

Рўзанинг яна бир фазилати шуки, унда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашган ҳолда юртларда саховат кенг ёйилади, садақалар кўпаяди.

Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда инсонларнинг энг сахийси эдилар. Саховатларининг авжи Рамазонда, Жаброил у зот билан учрашган кезлари бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон чиқиб кетгунича ҳар кеча у зот билан учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетар эдилар».

 

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шак куни ndash шаъбоннинг ўттизинчи кунидир. Бу кунни Рамазоннинг рўзасидан деб мутлақо тутиб бўлмайди. Ким уни Рамазон рўзасидан деб тутса, аҳли китобларга ўхшаб давоми...

5772 17:57 / 31.05.2017
Рамазоннинг қазосини Рамазондан кейиноқ тутиб бериш вожиб эмас. Бунинг учун бир йил, яъни кейинги Рамазонгача муҳлат берилади. Қазо рўзани кетмакет эмас, давоми...

5122 23:36 / 07.06.2017
Жуда қартайиб қолган киши рўза тутишга ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейинроқ рўза давоми...

4712 20:51 / 11.06.2017
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

5703 12:40 / 18.06.2017