1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Аллоҳнинг изни ила ғам-ташвишни аритадиган, балони даф қиладиган дуолар (33-тавсия)

23:06 / 15.05.2017 55654 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати вал ард, Роббул ъаршил ъазийм»* деб дуо қилар эдилар».

Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилишган.

 * Дуонинг маъноси: «Азим, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Еру осмонларнинг Робби, буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса, «Йаа Ҳаййю, йаа Қойюм, бироҳматика астағийсу!»* дер эдилар».

Термизий ривоят қилган. 

* Дуонинг маъноси: «Эй Ҳайй ва Қайюм Зот! Раҳматинг ила ёрдам сўрайман».

«Ҳайй» сифатининг маъноси Тирикдир. Аллоҳ доимо тирикдир, ўлмас. Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир (олдиндан йўқ бўлган эмас) ва абадийдир (ўлим ила йўқ бўлмас). У Зотнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандаларининг ҳаётига ўхшаб бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадий бўлиб, бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ.

Қайюм – Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зотдир.

«Қайюм» сифатининг маъноси – Аллоҳ таборака ва таолонинг ҳар бир нарса устидан қоимлиги, ҳар бир қоим турган нарса Унинг сабабидангина қоим бўлиб туришидир. Шу билан Аллоҳнинг қоимлиги доимий бўлиб, бошқа нарсаларнинг туришига ўхшамайди. 

Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: «Аллоҳумма, роҳматака аржу, ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн, ва аслиҳ лий шаъний куллаҳ, лаа илааҳа илла анта»*, дедилар».

Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган, Абу Довуд, Насоий ва Аҳмадлар ҳам ривоят қилишган.

* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени бир кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин. Ҳамма ишларимни Ўзинг ўнглагин. Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ».

Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо шундай деди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Сенга мушкул пайтда ]ёки мушкулликда[ айтиладиган калималарни ўргатайми? «Аллоҳ, Аллоҳу Роббий, лаа ушрику биҳи шайъан», дедилар».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Насоийлар Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳодан, Ибн Ҳиббон Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишган. 

Насоийнинг ривоятида: «(Шуни) етти марта айтсин», дейилган. 

* Дуонинг маъноси: «Аллоҳ. Роббим Аллоҳ,. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир одамга ғам-ташвиш, маҳзунлик етганда «Аллоҳумма! Инний ъабдук, вабну ъабдик, вабну аматик, носиятий би ядик, модин фийя ҳукмук, адлун фийя қазоук, ас-алука би куллисмин ҳува лак, саммайта биҳи нафсак, ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқик, ав анзалтаҳу фий китаабик, ав истаъсарта биҳи фий илмил ғойби ъиндак, ъан тажъалал Қуръаана робийъа қолбий, ва нуро содрий, ва жалааъа ҳузний, ва заҳааба ҳаммий» деса, Аллоҳ  унинг ғам-ташвиши ва маҳзунлигини кетказиб, унинг ўрнига кушойиш беради».

«Эй Аллоҳнинг Расули, буни ўрганиб олайликми?» дейишди. «Ҳа, буни эшитган ҳар бир одам уни ўрганиб олиши керак», дедилар».

Аҳмад, Абу Яъло ва Табаронийлар ривоят қилишган. 

* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мен Сенинг қулингман, қулингнинг боласиман, чўрингнинг фарзандиман. Пешона сочим Сенинг қўлингда. Менга чиқарган ҳукминг қоимдир, менга тақдир қилганинг адолатдир. Сенинг барча исмларинг билан – Ўзингни Ўзинг номлаган ёки махлуқотларингдан бирига ўргатган ёки Китобингда нозил қилган ёки ҳузурингдаги ғайб илмингда олиб қўйган исминг билан сўрайманки, Қуръонни қалбимнинг баҳори, қалбимнинг нури, маҳзунлигимни аритувчи, ғам-ташвишимнинг кетгазувчи қилгин». 

Саъд розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизларга бир нарсани айтиб берайми? Кимки дунё ишида бирор ғам ёки балога дучор бўлса, шу дуони ўқиса, кушойиш берилади. Бу «Зуннуннинг дуоси – «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилишган. Лафз Ҳокимники.  

* Зуннун – Юнус алайҳисалломдир. «Нун» балиқ, «Зуннун» эса балиқ соҳиби деганидир.

** Дуонинг маъноси: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг ‎‎поксан! Мен золимлардан бўлиб қолдим».

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Сувдан сув вожиб бўлади,, деб берган фатволари Исломнинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2120 19:00 / 31.05.2023
.Сўнгра ана шу мислича алақа зулуксимон қон бўлади,. 87дарсимизда зикр қилинган муддат мислича қирқ кун алақа ҳолида туради. .Алақа, эски китобларимизда .лахта давоми...

4500 13:00 / 03.06.2020
. . Оишадан .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликда қандай қилар эдилар, ухлашдан олдин ғусл қилар эдиларми ёки ғусл қилишдан давоми...

1718 18:00 / 06.09.2023
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир,, деб сўралди. .Оз бўлса давоми...

3580 17:00 / 23.06.2021