1447 йил 25 жумадис сони | 2025 йил 16 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (36-қисм)

21:59 / 15.05.2017 6197 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

186. Иброҳим Фақий айтади: “Агар қадаминг ерда из қолдираётган бўлса, тилинг қалбда из қолдиради”.

187. Баъзилар ҳаётингга неъмат каби кириб келади.

Баъзилар ҳаётингга дарс каби кириб келади.

Неъматни муҳофаза қил.

Дасрдан таълим ол.

188. Баъзи солиҳлар Лаа илаҳа илла анта субҳаанака. Инний кунту миназ золимийн. («Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим») ояти ҳақида шундай дейишган: "Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор". Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган.

189. Бир аъробийга ўлим келди. Унга: “Қўрқмаяпсанми?” дейилди. “Ўлимдан кейин нима бор?” деб сўради. “Аллоҳга йўлиқиш” дейилди. “Яхшиликни фақат Ундан кўрганим Зотга йўлиқишдан нега қўрқай?!” деди.

190. Сенга эътибор сени яхши кўрадиган қалбдан келади. Шунинг учун сенга эътибор бермаётган шахсни койиб, ўзингни қийнама!

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тариқатдаги кишининг кундалик вазифалари аниқ бўлади. Бунда у аввало кундалик фарз ва вожиб амалларга алоҳида эътибор беради. Ўзининг бурчи бўлган бу амалларни давоми...

7144 13:40 / 01.06.2019
. , . , . . Иёз ибн Ҳимор алМужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1636 19:00 / 28 март
тўртинчи мақолаМуоқаба ndash нафсни камчилиги учун жазолаш.Инсон нафсини қанчалик тергамасин, барибир баъзи маъсиятлардан ва камчиликлардан четланиб қола олмайди. давоми...

3997 13:00 / 12.09.2020
Ҳирс ва тамагирликнинг давоси сабр, илм ва амалдан иборатдир. Унинг юзага келиши беш нарса ила бўлади 1. Маишатда тежамкор бўлиш ва сарфхаражатда мулойим давоми...

4859 19:00 / 18.06.2022
Аудиолар

214005 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

133205 14:35 / 11.08.2021