1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Пайғамбарлар қиссаси

ЗУЛ КИФЛ алайҳиссалом

15:49 / 28.04.2017 8817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи тарихчилар бу зотни Айюб алайҳиссаломнинг ўғли дейишларини эслаб ўтдик. Бу зот ҳақларида Қуръони Каримнинг икки жойда қисқагина маълумот бор. Бошқа ҳеч қандай маълумот на Қуръонда ва на ҳадисда бор.

Шунинг учун ўша маълумотларни келтирган Қуръони Карим оятларини ўрганиш ила кифояланамиз.



Аллоҳ таоло Анбиё сурасида қуйидагиларни айтади:

«Ва Исмоил, Идрис ва Зул Кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир» (85-оят).

Ушбу оятда эслатилган зотлардан Исмоил алайҳиссаломнинг қиссалари бошқа сураларда батафсил келган. Бу оятда у зотнинг сабр-тоқатларига алоҳида урғу берилмоқда. Исмоил алайҳиссалом ҳақиқатда юқори даражада сабр намуналарини кўрсатганлар. У зот ўсимлик ўсмайдиган саҳроларда сабр қилиб ўсганлар. Байтуллоҳни қуришда оталари Иброҳим алайҳиссаломга сабр ва матонат билан ёрдам берганлар. Ўзларини қурбонлик учун сўйиш амри келганида ҳам сабр қилганлар.

Идрис алайҳиссалом ҳақида маълумотлар оз. Марям сурасида ҳам зикрлари ўтди. Унда қавмларининг кирдикорларига сабр қилганлари ҳақида сўз кетган эди. Ушбу оятда ҳам у зотнинг сабр сифатлари ёд этилмоқда.

Зул Кифл алайҳиссалом ҳақида маълумотлар яна ҳам оз. Ҳатто баъзилар у зотни пайғамбарлар сафига қўшмайдилар ҳам. 

Лекин Анбиё сурасида машҳур пайғамбарлар билан бирга зикр этилиши у зотнинг пайғамбарлардан бўлганини кўрсатади. Шу билан бирга, ушбу оятда у зот ҳам сабр қилгувчилар қаторига қўшилмоқдалар.

«Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир» (86-оят).

Сабрлари туфайли Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига киритди. Яхшиликлар ато этди. Улар аҳли солиҳлардан бўлдилар. Шунинг учун ҳам Қуръонда зикр қилинмоқдалар.

Аллоҳ таоло Сод сурасида марҳамат қилади:

«Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир» (48-оят).

Бу уч пайғамбар ҳаётида ҳам эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида ахёрлардан–энг яхши бандалардан бўлганлар.

Ана ўша пайғамбарларнинг ҳаётидан, дин йўлидаги фидокорликларидан, бало-офатларга, машаққатларга сабрларидан, турли синовларга бардош беришларидан, мушриклар ва мунофиқлардан келган озорларни кўтара билишларидан ибрат олиш керак.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Лут алайҳиссаломнинг исми шарифларини Қуръони Каримда 27 марта зикр қилган. У зотга тегишли ояти карималар Ҳуд, Ҳижр, Ҳаж, Шуаро, Намл, Анкабут, Сод, Қоф, давоми...

30561 12:30 / 30.03.2021
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжид хом ғиштдан бино қилинган эди. Унинг шифти хурмо давоми...

7207 11:01 / 07.11.2020
Қуръони Карим Исмоил алайҳиссаломнинг исмларини ўн марта тилга олган. У зот Бақара, Оли Имрон, Нисо, Анъом, Иброҳим, Марям, Анбиё ва Сод сураларида зикр қилинганлар. давоми...

19061 15:51 / 28.04.2017
Қуръони Каримда Айюб алайҳиссаломнинг номлари тўрт сурада тўрт марта зикр қилинган. Бу суралар Нисо, Анъом, Анбиё ва Сод сураларидир.У ЗОТНИНГ НАСАБЛАРИУ зот Айюб давоми...

28664 15:49 / 28.04.2017