1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзанинг ҳолати

00:00 / 14.01.2017 3575 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадисларда баъзи бир амалларни қайсидир шаклда бўлиши айтилган . Масалан: Айтилган ҳар бир тасбиҳ учун  жаннатда бир дарахт экилади. Масжидга сарфланган маблағлар эвазига унинг соҳибига жаннатдан бино берилади. Сураи Бақара ва Оли Имрон жаннатдаги дарахт бўлиб, уни ўқигувчини жаннатга тортиб киргизади. Ҳоказо бу каби мисоллар кўп. Ҳаттоки намоз ҳақида Ашраф Али Таҳонавий  бир ҳикояни келтиради.

Бир киши Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий Роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига келиб: "Мен кечаси туриб намоз ўқидим ва тонга яқин туш кўрдим. Тушимда ўқиган намозим бир ҳур шаклида намоён бўлди ва у менинг ўқиган намозим эканлигини айтди. Лекин унинг икки кўзи кўр эди. Нима ҳато қилганимни билмаяпман?" деди. Ҳазрат: "Намозни суннатга ҳилоф равишда кўзингизни юмиб ўқиган бўлсангиз керак", деди. У киши: "Ҳа, шундай қилсам ҳушуъ ва ҳузуъ қилгандек бўлувдим, кўзимни юмиб олдим", деди. Ҳазрат: "Дин итоатдир. Ҳар бир амал суннатга мувофиқ бўлмас экан, у нуқсонлидир", деди. Ашраф Али Таҳонавийнинг охирги ҳалифалари Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ рўза борасидаги кўрсатмаларида: "Қиёмат куни рўза бир инсон шаклида бўлса, рўзадор намозларни жамоатда ўқиши рўзанинг оёғи, қилган ҳайри эҳсони унинг қўли, ҳусни хулқда бўлиши унинг чиройи бўлади. Агар рўза тутиб тиловатул Қуръон қилмаса, ундай рўза соқов рўзадир. Агар жамоатга чиқмаса, чўлоқ рўзадир. Ҳайри эҳсон қилмаса, қўлсиз рўзадир. Номаҳрамларга қараса кўр рўзадир. Устига ғийбат ҳам қиладиган бўлса, оғзи бадбўй рўзадир. Лекин шундай бўлсада,  рўза зиммасидан соқит бўлади ва тарози босади", деган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон рўзаси ҳақидаСАВОЛ Рамазон нима дегани, унинг рўзаси қачон фарз қилинганЖАВОБ Рамазон сўзини араблар қадидан келаётган луғатларидан олганлар. Ҳижрий давоми...

18105 00:00 / 13.01.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади .Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат давоми...

5300 14:30 / 25.04.2021
Рамазони шариф мукаррам ой. Ундан унумли фойдаланиб қолиш керак. Рамазондан фойда кўрмасдан чиқиш катта надомат ва улкан йўқотиш бўлади. Расулуллоҳ с.а.в.нинг давоми...

4286 00:00 / 14.01.2017
Савол Аёл киши ҳайз кунларида рўза тутса бўладими Жавоб Ҳайз ва нифос чоғида рўза тутиш жоиз эмас. Поклангандан кейин қазоси тутиб берилади. Оиша розияллоҳу давоми...

9760 10:30 / 03.04.2024