1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Agar bir kishi ikkinchisidan qarzdor bo‘lsa, qarz bergan inson qarz olgan birodarining uyiga borsa,

21:35 / 27.04.2016 4634 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар бир киши иккинчисидан қарздор бўлса, қарз берган инсон қарз олган биродарининг уйига борса, унинг уйида овқат ейиши мумкинми? Бир мажлисда «Бундай қилиш мумкин» эмас дейишди ва уй эгасига қарз берган биродаримиз мажлисни ташлаб чиқиб кетди. Шу тўғрими?

Ушбу савол ҳозирги кунда бизнинг жамиятимизда ҳукм сураётган бир нохуш ҳолни ўзида акс эттирган саволдир. Бу нохуш ҳолат бизда ислом таълимотини тўлақонлик эмаслигидан тартиб низомли эмаслигидан, исломни ўрганишда палапартишлик, интизомнинг йўқлигидан, манбаа ва китобларнинг етишмаслигидан, таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйилмаганлигидан келиб чиққан бир нохушликдир. Китоб ёзиб ёки таржима қилиб уни бозорга тушуриш иштиёқида, билган-билмаган шариатдан ҳабардор ёки ҳабардор эмас, турли савиядаги турли маълумотдаги, турли дунёқарашдаги кишиларни диний китоблар орқали ҳам дунёвий ҳам маънавий бир обрў қозониш мақсадида, яна бошқа бир мақсадларда ҳар ҳил китобларнинг таржимаси бошқаларини, тартибсиз равишда чиқаравериш оқибатида мана шу нохуш ҳолат юзага келган. Бунга ўхшаган саволлар анчагина бор, баъзи-бир кишилар ана шу юқорида айтилгани каби талантни тўғри йўлга қўймасдан, таржимани тўғри йўлга қўймасдан кишиларни қўлига етиб борган китобларни ўқиб олиб ғоят катта тушкунликка тушганлари, шунча йилги имон эътиқодим нима бўлди деган маънодаги саволларни ташлаётганлари в.ҳ.к. ҳолатлар жуда кенг тарқалганлиги ҳаммамизга сир эмас. Бир катта ёшдаги ҳожи оғаларимиздан биттаси бир сир гап борлиги, ёлғиз гаплашиш кераклиги тўғрисидаги илтимосни қилиб, "мен бир китоб ўқиган эдим 80 дан ошган ёшимгача бўлган муддатдаги имон эътиқодим тўғрисидаги шубҳага тушиб қолдим энди буёғи нима бўлади деган ташвишдаман" деб сўз бошладилар. Шунда мен эҳтимол фалон китобни ўқигандирсиз десам, "ҳа, ҳа ўша" дедилар. Мен айтдим ундай бўлса ташвишингиз беҳуда, у ерда шундай бошқа маънодаги гаплар, сиз айтган каби ифода бўлиб қолган, шунинг учун сизга жуда оғир туюлиб кетган бўлса керак, деган жавобни бериб, кўнгилларини кўтариб тўғрисини айтиб қўйдим. Яна бир масжидларнинг имомларидан бир иккита дўстлари билан кечаси ёмғир ёғиб қопқоронғи бўлиб турган пайтда чақириб келишиб ўтиргандан сўнг "фалон нарсани бўлган эди масжидда кейин уни бундай қилиб тузатдик. Лекин ҳозир мен мусулмонлигим қолдими, қолмадими аёлим талоқ бўлдими бўлмадими шуни сўрагани келдим" дедилар. Мен у кишига билганимча тушунтириб, бу нарса билан имондан чиқилмаслиги, эо-хотиннинг орасига тало тушмаслигини тушунтириб бердим. Ундан кейин у киши қўйниларидан бир китобни чиқариб очиб менга кўрсатди. "Мана шу ерини ўқигандан кейин мен умуман уйқуйим ҳам йўқ, ҳаловатим ҳам йўқ, мен кофир бўлибман, аёлим талоқ бўлибди деган ҳаёлдаман деб" китобни кўрсатди. Бунга ўхшаш мисоллар жуда кўп, мана биттаси кўз олдимизда турибди. Бир одам иккинчи одамдан қарз олибди, қарз берувчи қарздорни уйига бошқа меҳмонлар билан қўшилиб келган. Ва қарз берганлигини баҳонасида шуни рўкач қилиниб демак меҳмондорчиликдан чиқариб юборилган. Қарз бергани учун қарздорнинг уйидан овқат ейиш мумкин эмаслиги айтилган. Буни у мажлисда ўтирганлар ўзларининг ҳаёлларидан чиқариб айтишмаган. Балки ҳозирги кунларда таржима қилиб кишиларнинг қўлига етиб борган китобларнинг бирида мана шу нарса айтилган. Қарз берган киши, қарз олганни таомини еса рибоҳўр бўлади, соясида ўтирса дараҳтининг соясида ўтирса рибоҳўр бўлади ва шунга ўхшаган гаплар айтилган нарса бор. Ана шунинг эътиборидан демак ҳалиги кишининг қарздорнинг уйидан чтқариб юборилаган. Бу нарсаларни тарқалиб қолиши, тартибсизлик маъносида тарқалиб қолган. Аслида ўша гапларни тушуниш учун бироз зиёда илм керак, уларни ўқишни билиш керак, ораларини фарқлай олишни уддалаш керак. Мана шу каби маъноларни тушуниш учун мен сиз муҳтарамларга бир мисол келтираман, шариатимизнинг аҳкомларини тушунишда фатво тарафи олинади. Яъни зоҳирий кўриниш аҳкомларни ўрнига қўйиб адо этиш маънолари эътиборга олинади. Лекин руҳий тарбия, тасаввуфнинг юқори босқичидаги таълимотда, китобларда тақво тарафи эътиборга олинади, яъни гаплар тақво юзасидан гапирилади. Юқори савиядаги нарсанинг ички руҳий, маънавий, ботиний аҳкомлари тўғрисида шап кетади. Ана фатво тарафи олиш бу фиқҳ илмининг шариатнинг асоси ҳисобланса, тақво тарафини олиш юқори даражага чиқариш, қалбга боғлиқ нарсаларни аҳкомларга боғлаш билан бўлади. Орадаги фарқни тушуниш учун айтамизки тасаввуф китобларида рўза дейди уч даражада бўлади, пўзанинг учта даражаси бор. Биринчи даража умум даржадаги яъни оммавий рўза, овам ҳалқнинг рўзаси, иккинчиси Хосларнинг рўзаси, учинчиси Хосларнинг хосининг рўзаси. Ана шуни энди рўзаларнинг гапириб борадида, умумий рўза қорин ва фарз шаҳватининг тийиш билан бўлади дейди. Демак қоринга ёки жинсий алоқага оид нарсалардан ўзини тийиш билан инсон оммийларнинг рўзасини умумий рўзани тутади. Мана шу маънода рўзани очилишига сабаб бўладиган нарсаларни қилмаса, келтирмаса рўзаси тугал бўлади, яхши бўлади, қабул бўлади. Энди Хосларнинг рўзаси у қорин ва фарж шаҳватларидан ўзини тийиш билан бирга зиёда равишда, кўз, қулоқ, оғиз, қўл, оёқ каби аъзоларини ҳам гуноҳ бўладиган нарсалар билан тийиш орқали юзага келади дейилади. Демак хоос рўза тутган одам фиқҳ китобларида шариатда кўрсатилган рўзанинг қандай қилиб тутиш шартларидан юқори равишда кўзини ҳам гуноҳлардан рўза туттириш керак, оғзини ҳам гуноҳ гаплардан, сўзлардан, ғийбатдан, бўхтондан, тухматдан тийиш ила рўза туттириши керак. Қўлини ҳаромни ушлаш ёки шуни истеъмол қилиш маъносида тийиб ўзини демак қўлига ҳам рўза туттириши керак, оёғига ҳам, қулоғига ҳам бошқасига ҳам. Ана энди ўша умумдан юқори турадиган Хоосларнинг рўзасини ҳақида гап кетганда мисол учун Суфёни Саврийдан ривоят қилинадики “ғийбат рўзани бузади” дейди. Ана ўша ерда “ғийбат рўзани бузади” дегани демак рўза тутиб Хоосларнинг рўзасини тутиб, у қоринни, фарзни, шаҳватини тийиш билан бирга кўзини харомдан, оғзини харомдан, қулоғини харомдан, қўлини оёғини харомдан тийиб юрган одам ғийбат гапни гапириб юборса ёки чақимчилик қилиб қўйса ҳалиги хоос рўзаси бузилади. Лекин ҳақиқий Аллоҳ амр қилган фарз рўза бузилмайди, савоби камаяди. Мана бу тушунтиришсиз бир одам ўша тасаввуф китоблардан биттасини ўқиб бораётса у ерда хос рўза тўғрисида сўз кетаётган бўлсаю, ичидан “ғийбат рўзани бузади” деган сўзс чиққан бўлса, “ие мен ғийбат қилиб юборган эдимку ўтган йили ёки фалончи қилувди энди рўзаси бузилибдида, қазо рўзани тутай” деган хулосага келмаслиги керак. Бу ердаги бузилиш хоос рўзани бузилиши, оом рўзани бузилши эмас. Худди шунингдек мана бу қарз масаласига келадиган бўлсак, бир одам иккинчисига қарз берди, қоида бўйича қарз берувчи берган қарзининг устига фойда олса рибо бўлади. Шарт қилиб “мен сенга бунча нарсани қарз бераман, қайтараётганингда устига бунча қўшиб берасан” деса рибо бўлади, судҳўрлик бўлади, нотўғри, гуноҳ, харом. Лекин ўша қарз берган нарсасининг шартсиз, талабсиз қарз олган одам қайтариб бераётганда ундан кўра яхшироғини берса рибо бўлмайди. Бунга далил қилиб Пайғамбаримиз (С.А.В.) бир одамдан бир хайвонни қарз олганлар, муддати келганда ҳалиги қарз берувчи келиб “мендан олган қарзингизни қайтариб беринг”деган. Расулуллоҳ (С.А.В.) саҳобаларга “қаранглар бизнинг хайвонларни ичидан бу одамдан олган қарзимизни қайтариб беринглар” деганлар. Бориб саҳобалар қараб қайтиб келишган “худди шу одамдан олган хайвонингизни сифатига эга бўлган хайвон ҳозир у ерда йўқ ундан яхшироғи турибди” деганлар. “Ўша яхшисини берингалар, қарзни қайтараётганда яхши деб қайтариш керак” деган маънодаги гапни айтганлар, яхши бўлади деган маънода. Демак Пайғамбаримиз (С.А.В.) олган қарзларини қайтариб бераётганларида олганларидан кўра яхшироқ нарсани берганлар ва буни рибо ҳисобламаганлар, энди бу умумий қарз тўғрисида. Энди хооа қарзлар, тасаввуф тушунчасидаги, юқори савияда тақвотарафини олган маънодаги китобларда “ана қарз бердингми, уни энди фақат устига маълум миқдордаги фойда қўшишини шарт қилибгина қолмасдан умуман қарздордан ҳеч қандай фойда кўрмасанг савобинг кўп бўлади” деган маънони англатган гаплар. Ана ўша “қарздорни уйида овқат еса рибо бўлиб қолади, дараҳтининг соясида ўтирса рибо бўлиб қолади” деган гаплар тақво тарафини олган, тасаввуф оламидан келган гаплар ҳисобланади. Бу ана ўша савияда юриб, ана ўшани тўлиқ амалга ошираман деб ҳаракат қилаётган кишиларнинг савиясидаги уларнинг ўзлари тушунадиган истилохдаги луғатлари билан ифода қилинган нарса бўлади. Мана бу ҳақиқатни биз ниҳоятда яхши тушунишимиз керак. Китоб чиқармоқчи бўлганлар, таржима қилмоқчи бўлганлар қарасин, таржима қилаётган, чиқараётган китобидаги ҳар бир сўзнинг эътибор билан боқсин. Одамларни ўртасида ихтилофга, келишмовчиликка, тушунмовчиликка сабаб бўладиган нарсаларга эҳтиёт бўлсинлар. Баъзи-бир лафзлар, шундай тушунчалар ғарброқ бўлса биладиганларга кўрсатиб, илова, изоҳ тарзида қўшимчалар кўрсатишлари керак бўлади. Ҳалқни қийнаш керак эмас, динини ўрганиб келаётган мусулмонларга уларга ғариб бўлган фикрларни, аҳкомларни, бошқа нарсаларни ҳеч қандай тушунтириш сўзларисиз, изоҳсиз тақдим қилмаслик керак. Орада ихтилоф чиқарииш, мана бу саволга ўхшайдиган ҳар ҳил ҳолатларга сабаб бўлишдан четлаш керак бўлади. Яна умумий қоила сифатида айтмоқчимизки азизлар, китоб ўқийдиган бўлсаларингиз аввал китобнинг ўзи қандай китоб эканлигини яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилинглар. Китобнинг муаллифи кимлигини, ҳақиқий олимми, ҳалқни эътиборини қозонган, уламоларнинг таҳсинига сазовор бўлгган зотми ёки қандайдир бошқа касбда юриб бу ерга ўзини бир хиссасини қўшмоқчи ёки обрўсини орттириш учун ҳаракат қилаётган зотми, таржимон ким диний таълим олган одамми ёки диндан беҳабар бошқа бир кишими буларни ҳаммасини яхшилаб ўрганиб кейин китобарни ўқинглар. Ва китобни ўқиганда мана шундай умумий демак маъно борлиги ва хусусий маъно борлигини эътиборини қилиб боринглар, иншоолоҳ яхши бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз менимг қариндошимнинг бир касали бор, хар ўн, ўнбеш кунда бир ўзини юқотиб нима қилаётганини билмай қолади . Ёшлигидан бу касали бор. Етмаган жойлари давоми...

4620 10:00 / 02.02.2018
Ассалому алайкум Ҳозирда мусулмон бўлмаган юртдаман. Емак учун харид қилаётган маҳсулотларнинг таркиби билан танишиб, кейин сотиб оламиз. Лекин шундай бўлсада, давоми...

2084 12:03 / 15.11.2018
САВОЛ Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари Мен одамлар орасида аёл кишининг овози аврат деган гапларни кўп эшитаман. Шу масалага далиллар билан ойдинлик киритсангиз. давоми...

8248 20:20 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мен Душанба ва Пайшанба кунлари қолдирилган рўзамни деб ният қилиб рўза тутиб келияпман. Кўп холларда мени таомланиш учун давоми...

4719 06:10 / 19.09.2018