1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Alloh yo‘lidagi jangda o‘ldirilgan zotlarni hargiz o‘liklar deb o‘ylamang!

21:32 / 27.04.2016 5080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ол-и Имрон» сурасида қуйидаги мазмунда ояти карима келади, яъни: «Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар» (Ол-и Имрон сураси, 169-170 оятлар). Ояти каримани кенгроқ тафсир қилиб беришингизни сўраймиз. Шаҳидлар тирикми, тирик бўлса, қандай маънода тушунишимиз керак?

Албатта бу ояти каримада Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг йўлида шаҳид бўлган бандаларини барҳаётлиги тўғрисида ҳабар бермоқда. Пайғамбаримиз с.а.в. нинг даврларида Қуръон нозил бўлиб турган пайтда "бадр уриши", "уҳуд уриши" каби мушриклар билан мўмин-мусулмонларнинг тўқнашуви, мушрикларнинг ҳужумидан, душманчилигидан дини-диёнатни Ватанни ҳимоя қилиш йўлида уруш олиб оришга тўғри келган. Ана урушларда баъзи-бир мухлис мўмин-мусулмонлар шаҳид кетганлар. Ана уларни шаҳид деб эълон қилинганидан сўнг, уларни қадрлари улуғ бўлиши ҳақида сўзлар айтилганидан сўнг баъзи-бир мунофиқлар мусулмонларга душманлик руҳидаги кишилар улар ўлиб кетдию, тупроққа қоришиб кетдию қандай қилиб буларга бир мартаба бўлиши мумкин. Қандай қилиб уларга баъзи-бир мукофотлар бўлиши мумкин, ўликларга бундай нарсаларни бўлишини ҳеч ким айтмаганку деган маънодаги эътирозларни билдирганлар. Ана шунда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ушбу ояти каримани нозил қилиб, шаҳидларни мақоми Ўзининг ҳузурида қандай эканлигини баён қилиб берган. Яъни "шаҳид бўлганларни ўлик ҳисобламанглар, улар тирикдурлар ва ўша тириклиги туфайли Аллоҳ таоло берган неъматлардан ҳушнуд бўладилар, лаззат топадилар, яхши бир ҳолатларда юрадилар ва кейингиларга ҳабар берадилар" деган маънодаги ояти карималарни тушуриб, Аллоҳ таоло шаҳидалрни мақоми қанчалик юксак эканлигини кўрсатган. Ўзи жисмонан ўлган, жони танасидан ажраган дафн қилинган кишиларни тирик деб эълон қилиниши Қуръонда қандай тушунилади деган савол ҳозирги савол бераётган азизларимиз сингари қадимда ҳам кўндаланг бўлган, бунга жавоблар ҳам берилган. Жавоблар турлича бўлган, лекин "Аттафсирул Мунир" номли тафсирда келишича энг тўғриси буларнинг тириклиги қандай эканлигини тафсилотини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Лекин Пайғамбаримиз с.а.в. мана шу оятга боғлиқ айтган ҳадисларида "шаҳидларнинг руҳлари яшил рангли қушларнинг ичларида бўладилар ва улар жаннатда сайр қилиб ҳоҳлаган ерига бориб юрадилар ва турли нози неъматлардан баҳраманд бўладилар, ҳушнуд бўладилар деган маънони айтганлар. Биз ҳам демак мана шу нарсани қабул қилишимиз, шаҳидларни тириклигига ўзига хос тириклик бўлишлиги ва уларни руҳлари яшил рангдаги қушларда жойлашган бўлиб ана шу қушларни роҳати фароғати, шаҳидларни роҳати фароғати эканлиги маъносини тушунишимиз керак бўлади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мана шу каби мақомларни кўпчилик мўмин-мусулмонларга ато этган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи исмлар худонинг исмига тўғри келиб қолади. Масалан Азиз. Бундай исмларни қўйиш мумкинмиБу саволда ҳам ана шундай жоҳиллик бор, билимсизлик бор, давоми...

9243 21:27 / 27.04.2016
Араб тилида дуо қилсаю, унинг мазмунини билмаса, бу дуо ижобат бўладимиАлбатта бўлади, аввало араб тилида қилаётган инсон мазмунини умумий тарзда бўлса ҳам давоми...

6561 21:33 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Эрим 2018йилнинг октябрь ойида quotАгар шу йилни охиригача келиб сан билан яшамасам талоқсанquot деб кетди. Шу билан қайтиб келмади, хабар хам давоми...

2800 09:37 / 14.03.2019
Ассалому алайкум 1. Ҳозир Москвадаман. Бу ердаги гўшт ва гўшт маҳсулотларга кўнглим тўлмаяпти. Бошқа Дин вакилидан қўй, мол гўштларини олсак шариатга тўғри давоми...

2890 08:14 / 04.06.2020