1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Аллох учун қилдим ёки қиляпман» дейилади. Бу миннатга ўхшайди.

21:20 / 27.04.2016 6444 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

CАВОЛ - Ислом буюрган ибодатларни, амалларни бажараётганда «Аллох учун қилдим ёки қиляпман» дейилади. Бу миннатга ўхшайди. Ёки банданинг ибодатлари, амаллари Аллох учун керак, аслида банданинг ўзи учун керакку. Шу фикрдан келиб чиқиб, «Аллох учун қилаяпман» дейиш ўрнига «Аллоҳ йўлида қиляпман» дейилса тўғрироқ бўлмайдими?

ЖАВОБ - Бу ерда луғавий таҳлил кетаяпти, диний истилохда, мўмин-мусулмонлар истилохида, бир ишни «Аллох учун қилдим” дейиш танқид қилиняпти. Бу ерда миннат бор, киши ибодат қилса, тақво қилса, зикр қилса, қироати Қуръон қилса ўзи учун қиладику нима учун «Аллох учун қиламан” дейди, буни «Аллохни йўлида қиляпман» деса бўлмайдими? деган савол. Одатда диний адабиётда, диний истилохда, “Аллоҳннг йўлида”деган сўзни хайри-эхсон, моддий хайри-эхсон қилиш учун ишлатилган. Аллоҳнинг йўлида маросим қилди, Аллоҳнинг йўлида хайри-эхсон улашди, Аллоҳнинг йўлида у қилди, бу қилди, масжид қурди ёки бошқа нарсалар айтилади. Ана ибодат деганда намоз ўқиганда, рўза тутганида, қироати Қуръон қилганда ёки шунга ўхшаган бўлганда араб тилида “лиллаҳи” дейди. Буни бизда “Аллоҳ учун” деб таржима қилинган, яъни “Аллоҳнинг розилиги учун”, “Аллоҳнинг амрини адо этиш учун” дегани. Бу ерда “Аллоҳ учун” деганда “Аллоҳга олиб ориб бераман, Аллоҳ бунга эҳтиёжи тушиб қараб турибди” деган маъно йўқ. Мўмин-мусулмонлар “Аллоҳ беҳожат Зот” эканлигини каттаю-кичиги ҳаммаси билади. Шунинг учун бир ибодатни қилганда “Аллоҳ учун” қилаяпман дегани Аллоҳнинг Зоти учун эмас, Аллоҳнинг амрини бажариш учун, Аллоҳнинг розилигини топиш учун қилаётганлигини ҳама яхши билади. Шунинг учун бу нарсани умуммий тарзда ишлатиб келинган, ҳамма мусулмон халқларида ҳам бу бор нарса.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Берадиган саволим бироз тушунарсиз бўлиши мумкин. Лекин мен учун жуда муҳим. Менга Аллоҳ томонидан болалигимдан сакинатли баракотли ҳаёт ҳақида давоми...

3257 23:23 / 27.03.2022
Ассалому алайкум 1 Баракали инсон бор. Улар келган жойда барака бўлади деган гап сўзлар тўғрими 2 Ин шаа Аллоҳ ҳижобга кирмоқчи эдим. Уйда акаукамни олдида ҳам давоми...

3092 09:33 / 08.03.2019
Таҳорат олишда оғиз чайилаётганда 3 марта ғарғара қилинадими, яъни томоқ чайиладими Мен 15 йилдан бери 1сув билан огзимни чайқаб, 2сув билан ғарғара килиб, 3сув билан давоми...

3725 21:18 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Сизларни кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этаман Минг илтимослар билан икки саволим бор эди. Бу саволни опам ва поччамнинг номларидан давоми...

2900 08:23 / 18.08.2019