1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қайсидир бир китобда «3 жойда фаришта инсонни тарк этади» деб эшитгандим.

16:19 / 27.04.2017 5676 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қайсидир бир китобда «3 жойда фаришта инсонни тарк этади» деб эшитгандим. Кейин эса ўша китобни топа олмадим. Агар мумкин бўлса фаришта инсонни қаерда ва нега тарк этиши ҳақида айтиб берсангиз.

Қайсидир бир китобда «3 жойда фаришта инсонни тарк этади» деб эшитгандим. Китобда қандай қилиб эшитади мен билмадим энди буни. Қайсидир бир китобда «3 жойда фаришта инсонни тарк этади» деб эшитгандим, ўқиган эдим деса бошқа гап эди. Лекин китобдан эшитиш бу янгилик, кейин ўша китобни топа олмадим. Демак бу ерда бир китоб деб бировдан эшитгану, ўша китобни ўқимоқчи бўлган топа олмапти экан, бу ҳам тўғри. Энди шуни қандай маъносида, бу ерда фаришталар инсонга нисбатан бириктирилган фаришталар бор, доим "Ҳафаза" дейилади уларни. Инсонни муҳофаза қилиб юрадиган, унга бириктириб қўйилган фаришталар бор, буларнинг инсондан йироқлашишига Пайғамбаримиз (С.А.В.) дан келган ҳадис бўйича "инсон қазои ҳожат қилиб таҳоратхонага кирганда ва жинсий алоқа пайтида фаришталар узоқлашиб туради" деган ҳадиси шариф бор. Бошқа ҳадиси шарифларда демак фаришталар сурат бор жойга кирмаслиги, ит бор жойга кирмаслиги тўғрисида ривоятлар бор. Мана шуларни жамлаб айтиш мумкин, яна бошқа ҳадислар бўлиши мумкин бу маънода. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Аёлимнинг баданига тошмалар пайдо бўлиб, бундан аъзият чекмоқда. Тери касалликлари шифокорига мурожаат қилдик.1 йилдан бери қиммат дорилар олиб давоми...

3643 08:10 / 17.07.2019
СаволАссалому алайкум Уйқуга кeтишдан олдин сураларни ўқисам ёки эшитсам бўладими Мeн бошқа давлатдаман, қайси сураларни ўқиб юришни маслаҳат давоми...

6153 05:30 / 11.04.2018
quotАёлларнинг қилган гуноҳларига уларга масъул бўлган эркаклар ҳам шерикларquot деган гапни эшитганмиз. Турмушга чиққан синглиси ёки опасига ака ёки ука жавобгар давоми...

3972 10:44 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳозир кўплаб .ҳалол, белгиси остида колбасалар ишлаб чиқарилмоқда. Хайрулла Ҳамидов ҳам .Андалус, номидаги колбасани давоми...

4193 14:56 / 26.04.2016
Аудиолар

232022 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150535 09:35 / 11.08.2021