1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кишининг жони узилганидан сўнг...

20:55 / 27.04.2016 6398 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кишининг жони узилганидан сўнг, унинг энгаги боғланади, юзи ёпилади. Шундан сўнг қандай дуо ўқилади? Шунингдек, ювгучи кетгандан сўнг ўқиладиган дуолар ҳамда майитни мозорга олиб кетишганидан сўнг уйда аёллар ўқийдиган дуолар ҳақида айтиб берсангиз. Маййит учун кандай нафл намоз ўқиш мумкин?

Кишининг жони узилганидан кейин, жағини танғиб қўйиш бу шариатни кўрсатмаси ҳисобланади. Чунки жағини ана шундай боғлаб қўйилмаса тана қотаятганда оғзи очилган ҳолда ёки кўзи очилган ҳолда ёки кўзи очилган ҳолда қотиб қолса, кўриниш хунук бир ҳолатга келади. Шунинг учун кўзини ҳам ёпилиб, жағини ҳам боғлаб қўйилишини ҳикмати шу. Шунда кўзи юмилган, жағи ўрнида турган ҳолда тана қотса бир кўриниши ҳам ҳамма тарафи бир қўрқинчли бўлиш ёки хунук ҳолатларидан йироқда бўлади. Энди ўша ҳар бир ишни қилаётганда дуо ўқиш шариатга жорий қилинмаган, йўқ. Ювгувчи кетгандан кейин ўқиладиган дуолар ҳам, майитни кўтариб чиқиб кетгандан кейин аёллар ўқиладиган алоҳида дуолар ҳам йўқ. Ҳаттоки уламоларимиз шаҳодат калималарини ҳам овоз чиқариб айтилмайди деган. Асосан сукут, сокинлик, жимлик ҳукм суриши керак. Ичида эса одамлар ўлимни эслаб туришлари, ўлган кишига мағфират сўрашлари, ҳоҳласа ташаҳҳуд ёки бошқа нарсаларни фақат ичида айтишлари лозим. Бундан ҳар бир ҳолатга бағишланган дуо йўқ, бўлса ҳам одамлар ўзлари жорий қилиб олган, шариатни кўрсатмаси эса ундай эмас. Майит учун қандай нафл намоз ўқиш мумкин деган саволга ўша майит дафн қилинган куни аҳли солиҳ кишиларимиз шомдан кейин икки ракаат намоз ўқиб савобини ана шу марҳумга бағишлаб қўйишлари бор.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яширинча никоҳ ўқитган киши яна ўша аёл билан талоқ тушмаса ҳам қайта ошкора никоҳланиши мумкинмиquotЯширинча никоҳ дегандаquot нимани тушунамиз, яширинча никоҳ давоми...

6095 15:43 / 26.04.2016
САВОЛ Асcалому алайкум ҳазрат, Қуръони каримни одамлар 7 хил олимлар қироати билан ўқишади дейишади 1. Биз ўзбеклар қайси олимнинг қироатида ўқиймиз 2. Ўқиётган давоми...

6132 20:57 / 25.04.2016
САВОЛ Қуръонда .Искандар Зулқарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади, дейишади. Ўша девор қаерда Буни ҳозир билиш мумкинмиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

4428 20:04 / 27.04.2016
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх ҲазратлариСизга хушхабарим бор Ҳозирда ҳаммани ташвишга солаётган айрим мусулмон диёрларидаги можароларнинг асл таг сабабини давоми...

3582 21:18 / 22.04.2016
Аудиолар

231953 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150440 14:35 / 11.08.2021