1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

НАМОЗХОН ОЛДИДАН ЎТИШ

15:23 / 27.04.2016 3578 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Шайх ҳазратлари! Сизга бир масала тўғрисида мурожаат қилмоқчи эдим. Жума кунида ҳар бир мўмин каби биз ҳам Аллоҳнинг байтига Ўзига ибодат қилиш мақсадида бордик. Ҳамма нарса одатдагидек чиройли давом этаётган эди. Фарзни адо қилганимиздан сўнг суннат учун қиёмга келдик. Ҳамма ният қилиб суннат намозини ўқишга киришган бир вақтда олдинги сафларнинг биридан бир отахон ўринларидан туриб, орқа томонга ўтиш учун ҳаракат қила бошладилар. Биз охирги сафларда эдик. Ўша отахон ёнимдаги биродаримнинг олдига келиб тўхтаб қолдилар, чунки у саждага кетаётган эди. Шу ҳолатда, яъни отахоннинг юзи ва оёқларига қараган ҳолатда икки бор сажда қилди. Яна кейинги ракатга турганида ҳалиги отахон яна йўлларида давом этдилар. Мана шу ҳолатда ўша биродаримиз тўғри қилдими, яъни отахонга эътиборсиз ҳолатда сажда қилиши тўғри бўлдими, ёки намозни тўхтатмоғи дурустмиди? Албатта бу ерда отахон тўғри иш қилмадилар. Лекин, менимча бу нарса биринчи бўлаётгани йўқ. Шунинг учун хато қилишдан сақланиш умидида сизга мурожаат қилаётган эдим. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу каби ҳолатлар зарурат юзасидан бўлгани учун, иншааллоҳ, кечирилади. Биродарингиз намозда давом этиб тўғри қилган. Агар намозхоннинг олдини кесган одам хабарсиз бўлганда, уни тасбеҳ айтиб ёки ишора билан огоҳлантириш лозим бўларди. Аммо сиз васф қилаётган ҳодисада отахон кўриб-билиб туриб зарурат юзасидан ноқулай вазият чиқишига сабаб бўлганлар. Аллоҳ камчиликларимизни Ўзи кечирсин! Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг давоми...

4854 15:10 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Маълумки, бизнинг мазҳабда намозда зам сурадан олдин .бисмиллаҳ, айтилмайди. Агар намозхон иккита сурани зам давоми...

5833 03:15 / 21.01.2018
САВОЛ Бирга ишлайдиган ҳамкасбим учрашувларга муттасил равишда огоҳлантирмай бир, бир ярим соат кечикиб келади. Шу пайтда менинг жаҳлим чиқади. Лекин унга ҳеч давоми...

3299 15:17 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Қадрли устозлар, устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳни бир видио марузаларида бир дуони айтганлар. Шуни тўлиғлигича ёзиб давоми...

3652 04:58 / 16.01.2019
Аудиолар

232010 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150523 09:35 / 11.08.2021