1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ЖИСМОНИЙ КАМЧИЛИК БЎЛСА...

20:19 / 27.04.2016 4148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳаётда жисмоний камчиликларга эга бўлган кишилар кўп. Масалан кимнингдир қўли, кимнингдир эса икки оёғи йўқ. Бошқасининг кўзлари кўрмайди. Охиратда бундай кишиларнинг савол-жавоби қандай бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмаган. Ҳар бир бандага имкони бор нарсани бажаришни таклиф қилади. Мисол учун, биров Аллоҳнинг иродаси билан соқов. «Нимага Қуръ-он ўқимадинг?» деб Аллоҳ таоло уни сўроқ қилмайди. Чунки соқовлиги учун ўқий олмаган. Кўзи ожиз одам ожизлиги туфайли баъзи ишларни қила олмайдиган бўлса, унга ҳам сўроқ-савол бўлмайди. Лекин уларга бу дунёнинг ўзида ҳам енгиллик берилади. Нуқсони туфайли Аллоҳнинг амрини қила олмаса, кучи етганича бажаради. Қолгани афв бўлади. Охиратда ҳам ҳисоб-китоб шунга қараб бўлади.
Шунинг учун шариатда жисмоний нуқсонлар эътиборга олиниб, ибодатлар енгиллаштирилган. Ҳатто ёши ўтиб қолиши билан содир бўладиган ожизликлар ҳам эътиборга олинган. Масалан намоз ўқишдаги қиём, яъни тик туриш фарз амаллардан. Лекин кучи етмай қолган кишиларнинг ўтириб ўқишига, ўтириб ўқишга қурби етмаганларнинг ёнбошлаб ўқишига, унга ҳам имкони бўлмаганларнинг чалқанча ётиб ўқишига рухсат бор. Аллоҳ Одилдир. Унинг адолати мутлақдир. Иншааллоҳ, бирор кишига айбидан ташқари заррача азоб ҳам, савол-жавоб ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум. Ҳурматли бизнинг энг яхши кўрган сайтимиз бўлмиш Ислом.уз Портали ходимлари. Ҳурматли устозимиз бошчиликларида халқимизнинг диний онгини давоми...

3990 20:43 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Онам фолбинларга жуда қаттиқ ишонадилар. Бу йўлдан ҳеч қайтаролмаяпман. Жуда оғир гапларни ҳам гапирдим, бу менинг хатоим, албатта. Кўнгилларини давоми...

2611 11:53 / 29.10.2018
АЁЛ КИШИНИНГ ҚОНИНИ ИККИ ЁШГА КИРМАГАН БОЛАГА ҚУЙИШ ҲАҚИДАБУ ҲАРОМ ҚИЛУВЧИ ЭМИЗИШ ҲУКМИНИ ОЛАДИМИ ЁКИ ЙЎҚ.БУ ҚОНГА ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ ЁКИ ЙЎҚ.Аллоҳга ҳамду сано давоми...

3699 16:30 / 27.04.2016
Яқинда эрининг бевафолигидан куйган, икки фарзанди билан оғир ҳолатда қолган ёш аёлдан мактуб олдим. Мактуб эгаси бахтли яашаб тургани, ҳамма нарса гўзал бўлгани давоми...

4884 21:14 / 24.04.2016