1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кашанда одам сигарет чекаётганида

20:13 / 27.04.2016 3868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Шайх ҳазратлари, Сиздан нафс ҳақида сўрамоқчийдим. Дунёда қанчадан-қанча одамлар борки, ёмон одатларини тарк эта олмайдилар. Кашанда одам сигарет чекаётганида ана шу сигарет соғлигини емираётганини ҳамда унинг чўнтагига зиён бўлаётганини билиб туриб ҳам чекаверади. Пиёниста ҳушёр пайтида боласи кўчада ҳамманинг олдида ухлаб ётган отасини уйғотиб уйга олганини ва ароқ таъсирида қилган қилиқларини эслатилганида у гўё боласига, оиласига, ўзига ачиниб, «бўлди бошқа ичмайман», дейди. Пушаймон бўлади, кечирим сўрайди. Лекин бу чангалдан қутулиб кетадиганлар озроқдай.
Шайх ҳазратлари, инсон мана шунга ўхшаш ёмон одатларни кетказиш учун нима қилиши керак. Дўхтирга бориши керакми, психологгами, ёки бу ишлар Аллоҳнинг хоҳиши билан содир, бўлиб Аллоҳ уни азалдан тақдир қилиб қўйганми? Бу аҳволдан чиқиб кетишнинг қандай чоралари бор. Инсонга шайтон устунлик қилиб бу одатни ташлашига йўл қўймайдими ёки инсон танаси шу нарсага ўрганиб қоладими?
Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!
Агар саволларим кўпайиб кетган бўлса, уларнинг хато-камчиликлари учун узр сўрайман. 

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз санаб ўтган ва санамаган барча ёмонликлардан холос бўлишнинг асосий омили Аллоҳ таолога бўлган мустаҳкам иймон ва Ислом дини таълимотларига ихлос билан амал қилишдир. Бу ҳақиқатни Исломда ароқнинг ҳаром қилиниши борасидаги тажрибадан билиб олиш мумкин.
Аллоҳ таоло «Моида» сурасида:
«Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!» деган (91-оят).
Хамр–ароқнинг шахсга, оилага, жамиятга ва бутун инсониятга келтирадиган зарарлари ҳақидаги маълумотлар жуда ҳам кўп, маълум ва машҳурдир. Бу ҳақи-қатларни бутун дунё–мусулмон ҳам, кофир ҳам, худосиз ҳам, ҳатто ароқхўрлар ҳам яхши билади.
Биз бу маълумотларни такрорлаб ўтирмайлик-да, ушбу ояти каримада зикр қилинган зарарини-кишилар ўртасида адоват ва ёмон кўришга сабаб бўлишини эслаб ўтайлик.
Агар эътибор берсак, қаерда ичкилик бўлса, ўша жойда кўнгилсизлик келиб чиқади. Ичкилик туфайли оилалар бузилгани қанча, ака-укалар, ота-болалар, дўст-оғайни, қўни-қўшнилар бир-бирига душман бўлгани қанча. Ишхона, маҳалла-кўй, тўй-маросим, дам олиш жойлари ва жамоатчилик тўпланадиган ерлардаги адоват ва ёмон кўришларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. Ҳозирга келиб ичкилик ароқ-хўр давлат раҳбарлари сабабли мамлакатлар орасига ҳам адоват солмоқда.
Аллоҳ таоло хамрни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, бандаларига зарарли бўлгани учун ифлос ишларни ҳам ҳаром қилади.
Ушбу ояти каримада зикр қилинган ароқ билан қиморнинг зарарларидан иккинчиси-улар одамларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсиши. Бу маълум ва тушунарли ҳол. Ароқхўрга ароқ ичишининг ўзи Аллоҳни эсламаслигига далил. Ичиб маст бўлиб олгандан кейин эса, умуман эсга олмайди. Намоз ҳам бошқа ишлар қатори ароқхўрнинг эсидан чиқади. Шунингдек, қиморга берилиб кетган қиморбоз Аллоҳнинг зикрини ҳам, намозни ҳам унутади. Бу нарса ароқ ва қимор келтирадиган зарарларнинг энг каттасидир. Бошқа жиноятлар шу унутишдан келиб чиқади.
Ароқхўр халқларнинг вакиллари ароқдан фазилат топмоқчи бўладилар: «Бу дунё-нинг ғам-ғуссаларини унуттиради, бир оз бўлса ҳам, бўшашиб, ўша ғамлардан, аламлардан узоқлашиш имконини беради», дейдилар.
Исломда бунга масъулиятдан қочиш, ғам-ғусса устига яна ғам-ғусса қўшиш деб қаралади. Албатта, биров ароқ ичиб, маст бўлиб, ғам-ғуссасини унутгани билан ҳушига келганида ғам-аламлардан қутулиб қолмайди. Балки аввалги ғам-ғуссаларига ароқхўрлик туфайли келган ғам-ғуссалар қўшилади.
Исломда ҳаётнинг ғам-ғуссаларини улардан қочиш билан эмас, балки уларга қарши курашиш билан муолажа қилинади. Мусулмонлар қийинчиликларни енгиб ўтишда доимо Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолларида иш олиб боришади. Ҳамиша Аллоҳ таолонинг зикрида бўладилар, намозни канда қилмайдилар. Аллоҳнинг зикри ва намоз дунёдаги барча ғам-ғуссаларни тўкиб-соладиган, уларни ҳал қилишда, улардан халос бўлишда ҳақиқий ёрдамчи бўлмиш Аллоҳдан мадад сўрайдиган энг қулай фурсатдир. Бундай қулай фурсатни ароқ ичиш, қимор ўйнаш билан қўлдан бой бериш катта бадбахтликдир.
Ароқхўрликка қарши гапирсанг, баъзилар: «Сенинг ишинг нима? Ичса, ўзининг пулига ичибди. Зарар кўрса, ўзи кўради», дейишади.
Исломда бундай фалсафа йўқ. Мусулмон одам фақат ўзи учун яшамайди. У ўзидан ташқари оиласи, қариндош-уруғи, жамияти, қолаверса, бутун инсоният олдида масъулиятли шахс ҳисобланади. Энг муҳими-Аллоҳнинг олдида масъулиятлидир.
Шунинг учун ҳам у, аввало, ўз жони олдидаги масъулиятни ҳис этиб, ароқ туфайли молу мулкини, соғлиғини ва обрўйини йўқотиш билан ўзини қийнамаслиги керак.
Шунингдек, оиласини ҳам қийнашга ҳаққи йўқ. Оилани боқиб, кийинтириб, яхши жой билан таъминлаб, унинг обрў-йини ҳимоя қилиш ўрнига, топганини ичиб, етмаса оиланинг бошқа аъзолари топган унча-мунча маблағни ҳам сарфлаб, уларнинг обрўйини тўкиш катта жиноят ҳисобланади.
Шунингдек, қариндош-уруғлар ҳам ундаги ҳақларидан бебаҳра қолмасликлари керак.
Ароқхўр киши жамият унга яратиб берган имтиёзлардан фойдаланса-ю, ўзи унга хизмат қилиш ўрнига, тириктовон бўлиб, ногиронлик нафақаси сўраб турса, шунда ҳам ароқхўрлик «ўзининг иши» бўладими?!
Ароқхўрнинг Аллоҳ таоло олдидаги масъулияти ҳақида ҳар қанча гапирсак шунча оз. Қисқа қилиб айтганда, ароқхўр умуман Аллоҳни унутган одам бўлади. Бунақа одам ҳақида қандай қилиб: «ичса ўзининг пулига ичибди, зарар кўрса, ўзи кўради», дейилади?!
Булар оддий фуқаронинг ароқхўрлиги ҳақидаги гаплар. Энди агар ароқхўр масъ-ул одам, вазифадор ёки ҳоким бўлса нима бўлади? Ароқни ўз пулига эмас, халқ пулига ичса, порага олган пулига ичса, ҳаромдан топган, бировнинг ҳақидан юлиб қолган маблағига ичса-чи? Унда жиноят бир неча чандон кучаяди ва зарарлар ҳам шунчалик кўпаяди. Табиийки, Аллоҳнинг олдидаги гуноҳлар ҳам шунга яраша бўлади.
Ушбу икки оят Қуръони Каримдаги хамр ҳақидаги сўнгги оятлардир. Бу ерда унинг батамом ҳаром эканлиги баён қилинган.
Хамр ҳақидаги оятлар тўрт марта, бос-қичма-босқич бўлиб тушган. Биринчи бор Наҳл сурасидаги олтинчи-еттинчи оятлар нозил бўлган. Бу оятда, хурмо ва узум меваларидан яхши ризқ ва маст қилувчи нарса олиниши айтилган. Бунда маст қилувчи нарса, яъни, хамр яхши ризққа қарши қўйилган, унинг ёмон нарса эканига ишора этилган. Тушунадиган одамлар буни дарров тушуниб олганлар.
Хамр ҳақидаги иккинчи оят Бақара сурасидаги икки юз ўн тўққизинчи оят бўлиб, унда одамлар хамр ва қимор ҳақида сўрашлари ва уларда ҳам фойда, ҳам зарар борлиги, зарарлари фойдасидан кўплиги, уларда катта гуноҳ борлиги айтилади.
Учинчи босқичдаги оят эса, Нисо сурасидаги қирқ учинчи оятдир. У оятда мусулмонлар маст ҳолда намоз ўқимасликка амр қилинади.
Ва ниҳоят, Моида сурасидаги ушбу оятлар нозил бўлиб, хамрнинг мутлақо ҳаром экани ҳукми собит бўлди.
Бундай аста-секин сувратда хамрни ҳаром қилиш услуби энг манфаатли экани тажрибада исботланган.
Маълумки, Исломдан олдин ароқхўрлик жуда кенг ёйилган эди. Кишилар ароқ-хўрлик билан фахрланишар, бу борада мусобақа қилиб бир-бирларидан ўтишга ҳаракат этишарди. Хамр шоирларнинг шеърида, муғаннийларнинг қўшиқларида бош ўринда турарди. Кишилар ароқсиз ҳаётни тасаввур ҳам қила олишмас эди.
Албатта, бу жамиятни ароқхўрлик иллатидан тозалаш осон эмасди. Шуларни эътиборга олиб, бу муаммони муолажа қилишда Қуръони Карим аста-секинлик билан, даражама-даража ҳаракат йўлини тутган. Хамр ҳақидаги илк оятлар нозил бўлгандаёқ уларнинг вақтинчалик эканини, кейинроқ ниҳоий ҳукм тушиши муқаррарлигини кишилар сезиб туришар эди. Бу ҳақда баъзи ибратли ривоятлар ҳам келган.
Наҳл сурасидиги биринчи оят нозил бўлгандан кейин бўлса керак, ишончли ҳадис китобларида ривоят қилинишича, Ҳазрати Умар ибн Хаттоб: «Эй Парвардигор! Бизга хамр тўғрисида шифо бўладиган баён бергин!» деган эканлар. Вақ-ти келиб, Бақара сурасидаги «Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрайдилар. Уларда катта гуноҳ ва одамлар учун манфаатлар бор. Гуноҳлари манфаатдан кўра каттароқдир", деган оят нозил бўлди. Умар розияллоҳу анҳуни чақириб, у кишига бу оят тиловат қилиб берилди. У киши яна: «Эй Парвардигор! Бизга хамр тўғрисида шифо бўладиган баён бергин!» дедилар. Сўнгра вақти келиб, Нисо сурасидаги: «Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда намозга яқинлашманг-лар», деган оят нозил бўлди. Ҳазрати Умар чақирилиб, бу ояти карима ҳам у кишига тиловат қилиб берилди. У киши яна: «Эй Парвардигор! Бизга хамр тўғрисида шифо бўладиган баён бергин!» дедилар. Ва ниҳоят, Моида сурасидаги: «Албатта, шайтон ароқ ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!» ояти нозил бўлди. Яна ҳазрати Умар чақирилиб, бу оят ҳам тиловат қилиб берилди. Шунда у киши: «Тўхтадик!!! Тўхтадик!!!» деб қичқирдилар.
Бу оятлар Уҳуд урушидан кейин, учинчи ҳижрий санада нозил бўлган. Демак, Қуръон нозил бўла бошлагандан ўн олти йил ўтгандан сўнг тушган. Биринчи сабаби-одамлар берилиб кетган иллатни аста-секинлик билан даволаш экани гапириб ўтилди. Аммо энг муҳим сабаб, ҳақиқий омил ҳақида энди гаплашамиз.
Қуръони Карим оятлари Маккаи мукаррамада ўн уч йил нозил бўлиб турди. Агар ўша даврда нозил бўлган оятларга назар солинадиган бўлса, ҳаммаси ақида масаласига, кишилар қалбида «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни ўрнатишга қаратилгандир.
Узоқ муддат ҳидоятсиз юрган, ширк ва куфр моғори босган қалбларни тозалаш-поклаш ва ягона Аллоҳнинг борлиги, бирлиги, холиқлиги, розиқлиги, ҳокимлиги, илоҳи маъбудлиги, бутун оламнинг тарбиячиси, қиёмат кунининг молики экани ва бошқа сифатларини яхшилиб тушунтириб, кишиларнинг ягона ақидасига айлантиришга ҳаракат бўлди.
Шу билан бирга, «Ла илаҳа иллаллоҳ» ахлоқиётлари, яъни, шу калимаи тоййибага иймон келтирган кишининг ахлоқлари қандай бўлиши кераклиги ҳақида йўл-йўриқлар бўлди. Иймон келтириб мусулмон бўлган кишиларнинг қалби покланиб, «Ла илаҳа иллаллоҳ»дан бош-қа ақида сиғмайдиган бўлди. Бу қалбларга ягона Аллоҳнинг муҳаббатидан ўзга ҳеч қандай муҳаббат йўл топа олмайдиган бўлди. Борлиқда Аллоҳ таолодан ўзга ибодатга сазовор зот йўқлигини кишилар тушуниб етдилар. Яъни, бу дунё-да унга одамлар банда бўлишига ҳақли зот, унинг айтганларини қилиб яшашига ҳақли зот, розилигини олишга ҳаракат қилиш керак бўлган зот ягона Аллоҳ тао-лонинг Ўзи экани уларнинг мустаҳкам ақидасига айланди.
Мусулмонлар бу дунёда нима ҳалол, нима ҳаром эканини тайин қиладиган зот битта-Аллоҳ эканини тушуниб етдилар. Улар ўз ҳаётларининг барча соҳаларида фақат Ислом кўрсатмалари асосида яшаш лозимлигини тушуниб етдилар. Уларнинг иймон-эътиқодлари қувватланди. Аллоҳдан келган ҳар бир амрни катта қувонч билан, шавқу завқ билан кутиб оладиган ва ўша амрга амал қилишда бир-бирлари билан мусобақалашишга шошиладиган ҳолга келдилар. Исломдан олдинги ҳаётлари тўла залолатда бўлганини, ўзлари буту санамларга сиғиниб юрганларини, ўзларига ўхшаш одамлардан қўрқиб, уларнинг иродаларига итоат этиб юрганларини, ҳамма эътиқодлари, тасаввурлари нотўғри эканини англаб етишди. Жоҳилият зулматларидан Ислом нурига чиқ-қанларидан ниҳоятда севинишди. Уларга бу улкан неъматни берган Аллоҳнинг амрига итоат этишни ўзларига шараф деб биладиган бўлишди. Мана шундай ҳолат ўзгаришларидан кейингина амалий ҳукм-ларга оид оятлар туша бошлади ва мусулмонлар уларни мисли кўрилмаган аниқлик билан ҳаётга татбиқ этишга киришишди.
Хамрнинг ҳаромлигини баён қилувчи ушбу оят нозил бўлганида кишилар хамр сақлайдиган идишларини кўчага олиб чиқиб ерга урганлар. Мадинаи мунаввара кўчаларида ароқ оққан. Одамларга ушбу оят тушгани хабари етганда ичишга шайланиб турган хамрларини қайтарганлар, ичиб қўйганларини қусиб ташлаганлар. Шу билан бу иллатдан жамият тамоман қутулган.
Бунга ўхшаш иллатларнинг муолажаси фақат чуқур иймон ва эътиқод асосида бўлмаса, муваффақиятсизликка учраши турган гап. Кўплаб тажрибалар шунга далилдир. Ҳозирда хамрнинг инсоният ҳаётига таҳдид солиб турган хатар эканини каттаю кичик, эркагу аёл, ҳокиму маҳкум-ҳамма илмий асосда тушуниб етди. Аммо айнан шу иллат кундан-кунга авж олиб кетмоқда. Хамрнинг турли янги навлари пайдо бўлмоқда. Унга қарши ҳукуматларнинг кўраётган чоралари ҳеч фойда бермаяпти. Ҳукуматлар ўлим жазосини чиқарса ҳам, хамрга қизиқувчилар кўпайиб бормоқда. Чунки муолажанинг асоси нотўғри. Иймонга, Аллоҳга тақво қилишга, Унинг амрига бўйсунишга суянмайди. Аллоҳдан қўрқмаган ароқхўрга ўзидан ҳам баттар ароқхўр бир ҳокимнинг чиқарган қарори қандай таъсир қилиши мумкин? Фақат Исломгина бу ва бунга ўхшаш иллатларни муолажа қила олади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Четда ишлиман, намоз ўқишга шароит йўқлиги туфайли тахорат олиб бўлгандан кейин, оёқ кийим билан кўчада намоз ўқияпман. Ташқари совуқ минусда давоми...

3771 09:26 / 19.02.2019
Аллоҳ таолодан сизга саломатлик сўраган ҳолда қуйидаги саволни бермоқчиман. Ҳазрат, жавобингизга ҳар доимгидек мунтазирман. Ҳозир кўп кузатяпман, агар бир ҳадиси давоми...

2576 21:10 / 25.04.2016
Ҳозирги пайтда мунажжим башоратлариrdquoни эълон қилмайдиган газетажурналу радио тедлевидение канали қолмади, ҳисоб. Бу сафсаталарга ишонувчилар ҳам етарли. Мени давоми...

2781 14:25 / 24.04.2016
Аллоҳ таоло меҳрибон Зот, қилаётган нотўғри ишларимизни барибир кечирадиrdquo деган ниятда гуноҳларда бардавом бўлишликнинг ҳукми қандай бўладиАзизлар кўпчилик давоми...

5835 21:39 / 27.04.2016
Аудиолар

135112 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55391 14:35 / 11.08.2021