1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бизнинг юртимизда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади.

20:00 / 26.04.2016 3554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, муҳтарам Устоз! Бизнинг юртимизда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади. Яъни саййид, хўжа, тўра, эшон авлодлари Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари бўлганлиги сабабларидан қорача авлод бу авлодлардан қуда-анда қилса бўлмайди, дейишади. Эмишки, агар бу авлодлардан қуда-анда қилинса, никоҳ бехосият бўларкан. Фарзанд бўлса қусрли, ногирон туғилиши эҳтимоли кўп бўларкан. Ҳозирда мана шундай сабабларга кўра бундай авлодлар қизларига ўз авлодларида етарли даражада ўғил фарзандлар бўлмаганлиги сабабли бундай қизларнинг ёши ўтиб қоляпти. Халқимизнинг бундай фикрига Исломнинг муносабати қандай, шариатда насл-насаб ҳақида бирон-бир қоида борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар.
Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар.
Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайд исмли, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.
Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги кафоъат–тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.
Сизнинг саволингизда келган қорачаларга қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гапларнинг кўпи нотўғри. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалом алайкум. Сизга берадиган саволим куйидагича. Авваллари ҳам бу сайтда маслахат сўраб ёзган эдик. Эрим томонидан гуноҳ иш ўтганлиги сабабли масжидга давоми...

9562 17:05 / 05.12.2017
Эркаклар уйда бўлмаса, аёл киши хўроз, товуқларни сўйса, бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг чўри қизи бор бўлиб, Салъ давоми...

6071 20:42 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Масжидимизда ёш қори имомли қилади, шу хуфтон намозида хатм қилади. Биз ёд олмаган суралардан ўқиганида бир хил воқт тутилиб қолишади. Ясин давоми...

2900 08:38 / 20.12.2018
САВОЛ Баъзилар совуқ пайтларда таҳоратга сув тайёрлашганда уни илиқлигини билиш учун бармоқларини сувга тиқиб кўришади. Баъзилар бунга қарши чиқиб, бу макруҳ, бу давоми...

3567 16:00 / 27.04.2016