1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шифокорлар хотинимга: "Ҳомиланг ногирон туғилиши мумкин" деб огоҳлантирган

18:53 / 26.04.2016 3779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум шайх хазратлари. Оллоҳ қиёмат куни сизни ўз раҳмати билан сийласин. Бир масалада иккиланиб колдим, илтимос ёрдам берсангиз. Шифокорлар хотинимга: "ҳомиланг ногирон туғилиши мумкин" деб огоҳлантирган. Унинг ҳомиласи 3 ойлик. Бу масалада шарий хукм кандай?

АЙБЛИ ҲОЛДАГИ ҲОМИЛАНИ ТУШИРИБ ЮБОРИШ ҲАҚИДА

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1410 ҳ.с. 15 - 22 Ражаб (1990 йил, 10 – 17 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Агар ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлган бўлса, уни тушириб юбориш жоиз эмас. Тиббий ташхийс унинг айбли яралганини қайд этган бўлса ҳам.
Фақатгина ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ ҳомилани қолишида онанинг ҳаётига муқаррар хатар борлигига қарор қилсагина, уни тушириб юбориш жоиз. Бунда икки зарардан каттасини даф қилиш бор.
Агар ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ жиҳозлар ва таҳлил йўллари ила ҳомиланинг хатарли айблари борлигини, уни даволаб бўлмаслигини, у ўз вақтида туғилса ҳаёти ёмон бўлиши, ўзига ҳам ота-онасига дарду алам бўлиши аниқласагина, ота-онанинг талаби асосида уни тушириб юбориш жоиз бўлади.
Мажлис бу қарорни қабул қилар экан, табиб ва ота-оналарга бу масалада Аллоҳга тақво қилишни ва бу ишда аниқлик билан ҳаракат қилишни тавсия қилади.
Тавфиқ берувчи Аллоҳнинг Ўзидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар, жанозага борганда ва қабристонда қўл бериб саломлашилмайди, яна гўрковларга хорманг дейиш мумкин эмас дейишади. Шу тўғрими давоми...

5436 13:39 / 20.02.2018
Балоғат ёшига етмаган болалар намоз олдини кесиб ўтса, намоз бузиладимиАлбатта, болаларнинг балоғат ёшига етмаган даврида ҳам намоз, шунга ўзхшаган бошқа давоми...

4032 15:45 / 26.04.2016
СаволЯкка намоз ўқиганда масалан хуфтонни аъзон айтгач намозга нийят қилиб, қўллар боғланса, сўнг дарров такбир айтмаганлиги ёдига тушиб қолса, намозда давом давоми...

4798 17:45 / 17.10.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга қуйидаги саволларни бермоқчи эдим1.Дуо мустажоб бўлиш шартларидан бири таомни ҳалоллаш деган жумлаларни ўқиганман. давоми...

3965 20:15 / 27.04.2016