1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

...Бир танишим менга Маккадан келган гулни боқишни таклиф қилди.

18:35 / 26.04.2016 3604 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқин ўтган кунларда бир танишим менга маккадан келган гулни боқишни таклиф қилди. У ҳеч ҳам гулга ўхшамайди, балки сув устида сузиб юрувчи оч яшил ўсимта. Унга ҳар куни эрталаб ва кечқурун таҳорат қилиб, Қуръондан бир сура ўқиб, ният қилиб ширин сув қуйиш керак экан. Уч жумадан сўнг бу «гул»нинг ярмини бошқа бир ишончли кишига бериб, унга «гул»ни боқиш шартларини тушунтириш керак экан. Қолган ярмини эса ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган жойда қуритилиш керак экан. Шунда бу гул тошга айланиб қоларкан. Бу тошни олиб уйга осиб қўйилса уйимизни турли бало-қазолардан асрар эмиш. Энг муҳим шарт эса гулга эркак кишининг кўзи тушмаслиги керак экан. Ростини айтсам «бу бидъат эмасмикин» деб ўйлаб қолдим. Агар хабарингиз бўлса, шу хусусида маълумот берсангиз.

Бу одатдаги одамларнинг бошини айлантириш, диндан узоқлаштириш, балки дин тўғрисидаги тушунчаларини нотўғри йўлга бошлаш учун билиб билмай қилинаётган ҳаракатлардан бири. Бунга ўхшаган нарсалар тез-тез чиқиб тарқалиб туради, лекин энг ноқулайи мана шунақа нарсаларнинг тарқалаши ниҳоятда осон ва кенг бўлади. Агар мана шу тарзда намоз ўқишга, Қуръон ёдлашга, бирор савобли иш қилишга тарғиб бўлганида эди, ниҳоятда яхши бўлар эди. Лекин бу ерда эътиқодни бузишга, қандайдир бир ўсимлик тошга айланиб одамларни бало-қазодан сақлайдиган омил бўлишига даъват бор. Бу ниҳоятда ноқулай бир ҳолат. Бунақа нарса мутлақо йўқ, ҳеч ким бунга ишонмаслиги керак. Макка Мукаррамада унақа сув устида сузиб юрувчи оч яшил ўсимта ном чиқарган эмас. Алҳамдулиллаҳ мен Робитатул оламул Исломийнинг яқинда, сентябр ойида бўлиб келдим, бирор кишидан ёки у ер, бу ерда бунақа гапни эшитганимиз йўқ, агар янги чиққан бўлса ҳам. Маккаликларнинг ўзлари ҳам бу сафсатани эшитишса ниҳоятда ҳайрон қолишлари ҳеч шубҳа қилмайдиган нарсалардан бири. Шунинг учун бунақа нарсаларга мутлақо эътибор қилмаслик керак. Уларни қуруқ сафсата, бидъат-хурофот шаклида қабул қилиш керак ва унақа нарсаларни таклиф қилувчиларнинг ҳам оғзига уриб, шарманда қилиш керак, бу нарсага мутлақо эътибор бермасдан бало-қазолардан сақлашни ёлғиз Аллоҳ субҳану ва таолонинг Ўзидан сўраш керак. Мана шу маъноларни яхши билишимиз, бунақа нарсаларга овора бўлиб умрни, зеҳн-заковатни, ақлни зое қилмасдан, балки Аллоҳ таолонинг Ўзига илтижо қилиб, намоз ўқиб, рўза тутиб, дуоларни қилиб, Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўраш лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2278. Ҳайъатга жаноб Аҳмаддан қуйидаги савол тақдим этилди Бир киши масжидга кириб имомга икки ракат ёки ундан оз ёхуд кўп ўтгандан кейин иқтидо қилган одамни кўрди. давоми...

3282 16:32 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Қибла томонга оёқни узатиб ухлаш мумкинми Ёки қандай ҳолларда мумкин ёки мумкин эмасЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВа алайкум давоми...

5656 12:15 / 11.09.2017
СаволШайх ҳазратлари. Рўзадор одам бошидан игна муолажасини олса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

3725 09:05 / 24.10.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим билан шерикликда қўй боқиб кўпайтирмоқчи эдик. Бошида мен 4 та қўзи сотиб олиб бераман, у эса уларни бир йил давоми...

5915 06:10 / 27.09.2018
Аудиолар

210897 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130160 14:35 / 11.08.2021