1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дунёдан ўтган отаси учун қурбонлик қилиш мумкинми?

15:46 / 26.04.2016 4191 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизнинг оилада бир неча балоғатга етган киши бор. Қурбонлик қилишда бир оила номидан оила бошлиғи, яъни ота қурбонлик сўйиши етарлими ёки маблағ етарли бўлса ҳар бир балогатға етган киши номидан қурбонлик қилиниши керакми? Шунингдек, дунёдан ўтган отаси учун қурбонлик қилиш мумкинми?

Қурбонлик қилишда шарт шуки, қурбонлик қиладиган одам бой бўлиши керак, вожиб бўлиши учун. Бой бўлиши қаердан билинади деса закот берадиган даражадаги нисобга етган моли бўлиши керак. Муқим бўлиши керак, мусофир бўлса ҳам бўлмайди. Мана шу қоидадан келиб чиқадиган бўлсак бир оилада фақат ота молик бўлса, мол-дунё унинг ихтиёрида бўлса ота ўзи топиб, ўзи сарфлаб, ўзи закот бериб юрган бўлса-ю болалари алоҳида ажрамаган камбағал нисобга етадиган пули бўлмаса отани ўзини қилгани кифоя қилади. Аммо ўғиллари ўзига мустақил бўлиб, пуллари алоҳида ҳисоб-китоблари алоҳида ва ўша пуллари нисобга етган бўлса, албатта улар ҳам ўзларини номидан қурбонлик қилишлари лозим бўлади. Вафот этиб кетган одамнинг номидан қурбонлик қилиш урф бўлмаган. Лекин, ўша вафот этаётган одам васият қилган бўлса "мана шуни ният қилиб қўйган эдим, мабодо вафот этиб этиб кетсам мана шуни қилиб қўйларинг" деса қилса бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволЁш болалар қўғирчоқ ўйнашса бўладими Қизимга уйдагилар одам шаклидаги қўғирчоқларни олиб келишибди. Мен қизим бундай нарсаларни ўйнамайдиrdquo дедим. давоми...

4625 23:55 / 24.01.2018
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳАллоҳ йўлида ва Ислом динининг ҳақлигини қалбимизда ва биродарларимиз дилида кучайтириш ниятида муҳим саволимни давоми...

4614 16:10 / 27.04.2016
СаволХазрат мен университетда ўқийман. Шу йили ўқишга кирдим. Аммо 2 ойдан бери дарслар туфайли Жума намозига бора олмаяпман. Пайгамбаримиз Муҳаммад с. а. в Жума давоми...

5141 16:05 / 22.12.2017
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Савол Барчамизга сир эмаски, ҳозир дунёда бўлаётган ишлар фитналар жуда ҳам хавфли бўлиб қолди. Илмсиз одамнинг адашиб давоми...

6346 21:16 / 22.04.2016