1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исломда аёлларнинг улов, бугунги кунда эса – машина, минишлари

14:59 / 26.04.2016 9755 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда аёлларнинг улов, бугунги кунда эса – машина, минишлари ҳақида қандай кўрсатмалар бор?

Аёлларнинг улов минишлари тўғрисида демак аёллик латофатига хос, ўша муслима аёлларнинг ҳурматини сақлайдиган ҳолатларда бўлишлиги бор нарса. Аёллар қадимда ҳам улов минганлар, туяларга минадиган бўлса, "хавдаж" деб аталган махсус мослама бўлган. У каттароқ бир саватга ўхшаган тахтиравонга ўхшаган нарсалар бўлиб, аёллар уни ичига кириб ўтирганида эркаклар кўтариб олиб туяни устига қўйиб қўйганлар. Ана шундай ҳолатларда демак маркаб минилганлиги, бошқа от ёки шунга ўхшаган уловларни минганлари ҳам бор. Бугунги кунда машина ҳақида кўп тортишувлар бор, минса бўлади деганлар ҳам бор, бўлмайди деганлар ҳам бор аёлларни. Жумладан баъзи-бирлар Расулуллоҳ с.а.в. эгарни устига минган аёлларга фалон бўлсин ланат бўлсин деган ҳадислари бор экан буни қандай тушунамиз деган гапларни ҳам шу масалага рўпара қилишга ҳаракат қилишлари бор. Машина тўғрисида ҳозириги кунда ислом оламида уламолар итттифоқ бўлганлари йўқ. Ҳар юртнинг уламолари ўзининг шароитидан келиб чиқиб бу нарсага эътибор бериб ҳа ёки йўқ дейишмоқда. Мисол учун Саудия Арабистонида "аёлларга машина миниш таъқиқланган, мумкин эмас" қонундан ташқари ҳисобланади. Бунга ана шу ман қилиш тўғрисидаги ҳумни чиқарган кишиларнинг берган шарҳлари шуки аёллар эҳтиромда бўлишлари керак. Аёлларнинг ҳизиматини эрлари, ўғиллари маҳрамлари қилиш керак. Аёл кишилар машина миниб ўзларини қийнашларига ҳожат йўқ. Ундан сўнг йўлда машинани бузилиб қолиши мумкин, турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Баъзи-бир ўзини билмаган беодоблар машина ҳайдаб кетаётган аёл, қизларга тегажолик қилиш мумкин, каби узрларни, ҳужжат қилиб, далил қилиб айтишган. Баъзи-бир мусулмон юртларда ҳожат учун, шаръий қоидаларга хилоф бўлмаса минсалар жоиз деган фатво чиқарганлар ҳам бор. Баъзи юртларда умуман бу масалани масала қилиб кўтарилмаётган ҳолатлари ҳам бор.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтишларича, тухумни ишлатишдан аввал уни ювиб ташлаб, қумга ишқалаб, кейин ундан фойдаланиш мумкин экан. Бўлмасам, .макруҳ бўлади, дейишди. Чиндан ҳам давоми...

5610 15:35 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Қайнотам 65 ёшда, касал инфаркт, инсулт ўтказганлар, буйраклари хам касал. Хуллас қайнотам қиш келиши билан бизникига келадилар. 2 ўғил хам давоми...

2753 08:37 / 19.12.2018
СаволАссалому алайкум Ўзим талабаман, Австралиаяда ўқийман. Шароит тақазоси ва зарурати билан хамма талабалар ишлаши керак. Ман ўзим турклар ресторанида ошпаз давоми...

4005 06:05 / 07.08.2018
Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчиликхатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз давоми...

3555 18:37 / 24.04.2016