1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сеҳрнинг муолажаси

20:59 / 25.04.2016 4304 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз!
Савол: 
Жоду ва «иссиқ-совуқ» қилинган одамни даволашда Қуръон ва ҳадисда келган дуо ёки амаллар ҳақида маълумот берсангиз, чунки кўпчилик биродарларимиз илмсизликдан фолбинга боришяпти. Такрор савол ёки хатолик бўлса, узр. Аллох розилиги йўлидаги хизматларингизнинг ажрини Ўзи рози бўладиган даражада мукофотласин!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.  

Сеҳрнинг муолажаси


Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонун-қоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги муқаддар қонун-қоидалардан бири эканини англаб етади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидан бўладиган синовдир.
Ким солиҳ бандалар бало ва мусибатлардан узоқда бўлади деб ўйласа хато қилади. Солиҳ кишига офат ва мусибатларни етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббатининг аломатидир. Солиҳ кишига жумладан, беморликларни етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилгани аломатидир. Бундай кишилар учун офат ва беморликлар гуноҳларининг каффоратидир.

Ҳа, агар мусибатга учраган банда солиҳ бўлса, мусибат унинг учун гуноҳларга каффорат ёки даражотларининг кўтарилишидир. Агар осий бўлса, мусибат унинг учун ёмонликларини ювиш ва бу дунё бевафолигини эслатишдир.
Гоҳида бандага сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишдан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади:


1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш.
2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш.
3. Яхшиликларни кўп қилиш.
4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги ила машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш.
5. Аллоҳдан сеҳр ва кўз тегишидан паноҳ сўраб керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш.
6. Мазкур дуо ва зикрлар ҳақ экани ва уларнинг фойдаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, таъсир ҳам шунча кучли бўлади.
7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалби ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб ила қилинган дуо қабул бўлмайди.
8. Кундузги дуо ва зикрлар бомдод ва кечкилари аср намозидан кейин айтилади.
9. Оятул Курсий, Бақара сурасининг охирги икки ояти, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқилади. Бошқа дуо¬лар ва зикр¬лар ушбу китобнинг тегишли жойида келган.
10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича: кишининг аъзолари соғ бўла туриб бошининг у ер бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва сийса, иштаҳаси йўқолса, юраги бежо бўлса, белининг ва икки курагининг пас¬тида оғриқ бўлса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши бўлса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.
Шунингдек, бекордан-бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиси келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса, қўйингки, тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.
Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб васвасага йўл қўймаслиги лозим.
Сеҳр қилинган одам бир неча йўл билан муолажа қилинади.
Биринчиси, сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб Фалақ ва Нас сураларини ўқиб туриб тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади.
Иккинчиси, сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилиш. Бу иш ҳаромдир.
Учинчиси, шаръий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда Фотиҳа, Фалақ ва Нас сураларини ёки Пайғабаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуоларни ўқилади.
Имом Абдурраззоқ «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маънони келтирган:
«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга Кофи¬рун, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари уч марта ўқи¬лади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».
Тўртинчиси, сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса ич суриш, бошқа жойда бўлса, қон олиш билан бўшаш.
11. Дам солишнинг шартларидан бири Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.
12. Дам солиш араб тилида ёки маъноси тушунарли бўлиши шарт.
13. Дам солиш ўзича таъсир қилмаслиги, шифони фақат Аллоҳнинг Ўзигина беришига эътиқод қилмоқ шарт.
14. Дам солувчи тақводор, солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалар тақводор бўлса, таъсири шунча кучли бўлади.
15. Дам солиш жараёнида сидқидилдан Аллоҳга юзланиш ва ёлбориш лозим.
16. Киши ўзига-ўзи дам солгани афзал.
17. Дам солдирувчи киши солиҳ мўмин бўлиши керак.
18. Дам солдирувчи киши шифони ихлос билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши лозим.
19. Шифо бўлмаяпти деб шошилмаслиги керак.
20. Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.
21. Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун улар намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва бошқа одамларни жалб қиладиган ишларни амалга оширишлари бор.
22. Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан бири улар беморнинг ва унинг онасининг исмини сўрайдилар. Ҳолбуки шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч кераги йўқ.
23. Сеҳргарлар баъзи кийимларини ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.
24. Сеҳргарлар маълум сифатга эга ҳайвон келтиришни сўрайдилар. Уларнинг жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломати.
25. Сеҳргарлар маъносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.
26. Сеҳргарлар беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.
27. Сеҳргарлар беморларни одамларга аралашмай маълум муддат алоҳида хонада яшашни амр қиладилар ва ҳоказолар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх ҳазратлари, сизга қуйидагича саволим бор эди рўзадор киши рўза пайтида ювиниб, чўмилса ёки ғусл қилиши шарт бўлиб қолса, рўзаси бузиладими Агар рўзаси давоми...

15054 16:00 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум .Ўғлим туғилганда чап қўлининг чинақай бармоғини ёнида олтинчи бармоқ бор экан.Ушбу бармоқча қўлга суяк билан эмас , гугурт чўпи давоми...

4578 09:45 / 07.03.2018
Ассалому алайкум Блогерлар орасида кенг дунёқарашли, ақлли бир блогерни бир неча блогерлар телеграмда тавсия қилишган экан. Каналига аъзо бўлдим, кейин уни давоми...

2433 08:36 / 04.08.2019
Ассалому алайкум Азиз устозлар, опам турмушга чиққанига 1 йилдан ўтди. Энди ҳомиладор бўлган эди УЗИ апаратига тушган экан бола ногирон, туғмаслик керак тушириб давоми...

2904 08:08 / 04.01.2019