1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намозда имомликка ўтишга кимлар ҳақлироқ?

21:20 / 24.04.2016 11653 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозда имомликка ўтишга ким ҳақли? Ёши каттасими ёки илмлисими? Имом ўзи қанақа бўлиши керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Намозда имомлик қилиш шариатда шартлари белгиланган масъулиятли ишдир. Уни мазкур шартларни ўзида мужассам этган ҳар бир мусулмон шахс адо қилиши мумкин.

Шу боис, намозда имом бўладиган шахс ҳақида келган шаръий ҳукмларни билиб олмоғимиз лозим. 

Имомликнинг тўғри бўлиши учун ыуйидаги шартлар бЎлиши керак:

1. Ислом.

Имомликка ўтадиган шахс, аввало, мусулмон бўлиши керак. Мусулмонмас одам имом бўлиши мумкин эмас. Киши агар бировнинг мусулмонлигини аниқ билмай туриб унинг орқасида намоз ўқиса, намози қабул. Намоздан кейин имомнинг мусулмонлиги аниқ бўлса, ҳеч гап йўқ. Аммо унинг мусулмонмаслиги аён бўлиб қолса, намозни қайтадан ўқийди. 

2. Ақл.

Ақли йўқ одамнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.

3. Балоғатга етган бўлиш.

Балоғатга етмаган бола имом бўла олмайди.

4. Эркаклик.

Аёл ва хунаса ҳақиқий эркакка имом бўлиши мумкин эмас.

5. Таҳоратли бўлиш.

Бетаҳорат одам имом бўла олмайди.

6. Қироат ва арконларни яхши қила олишлик.

Қироатни дуруст қила олмайдиган кишининг ортидан ундан кЎра илмлироы кимсанинг намоз ўқиши жоиз эмас. Бундай одам фақат ўзига тенг ёки пастроқ савияда бўлган кишиларга имомлик қилиши мумкин. Қори одам оми одамнинг ортидан намоз ўқишиига тЎьри келиб қолса, қори ўз намозини қайтадан ўқийди. 

Шунингдек, рукуъ, сажда, қаъда каби намознинг рукнларини қила олмайдиган одамнинг ортидан соғ одам намоз ўқиши ҳам жоиз эмас. 

7. Бировга намозда иқтидо қилиб турмаган бўлиши шарт.

Бунда у айни вақтда имомга иқтидо қилиб турибдими ёки имомга кечикиб иқтидо қилгани учун намознинг қолганини ўзи давом эттирмоқдами, фарқи йўқ.

8. Узрлардан саломат бўлмоғи.

«Узрлар» деганда, доимо бурнидан қон оқиб туриши, сийдиги оқиб туриши, ел чиқиб туриши каби нарсалар тушунилади.

9. Тили бурро бўлиб, барча ҳарфларни тўғри талаффуз қила олиши шарт.

Тили чучук ёки дудуқ кишилар имом бўла олмайдилар. 

Имомликка ўтишга ҳақлироқ бўлганлар тартиби ыуйидагича:

1) суннатни билувчироғи;

2) қорироғи;

3) парҳезкорроғи; 

4) ёши каттароғи;


Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати олдинроғи. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши каттароқ бўлганлари. 

Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрлаган жойига ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли», – дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадиси шарифда, ким имом бўлишга ҳақлироқ экани кетма-кет бир неча сифатлар ила баён қилиб берилмоқда. Шу билан бирга, уламоларимиз таъкидлаганидек, мазкур сифатларда ўша вақт воқеълиги эътиборга олинмоқда.

Келинг, яхшиси ўша сифатларни бирин-кетин кўриб чиқайлик.

Аввало, ҳар бир қавмга уларнинг ичидан:

«Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади». 

Бу, имом танлаш вақтида, аввало, Қуръонни билиш, қироат қилиш сифатига қаралади, деганидир. 

«Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари» имом бўлади. 

Баъзи уламолар имомликка даъвогарлар ичидан муносибини танлаш учун худди шу тартиб йўлга қўйилиб, биринчи навбатда қори, иккинчи ўринда олим туради, деганлар. Уларнинг асосий далиллари ушбу ҳадиснинг зоҳири – юзаки маъносидир. 

Лекин жумҳур уламолар, жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам суннатни яхши биладиган олим киши қоридан муқаддам қўйилади, деганлар. 

Чунки, олим одам намозга керакли Қуръон қироатини яхши билиши турган гап, аммо қори одам намозда юзага келиб қоладиган масалаларни дарҳол ҳал қилиб кета олмаслиги мумкин, дейдилар. 

Ушбу ҳадисда қорининг муқаддам қилиниши, саҳобаи киромларнинг қорилари уларнинг энг олимлари бўлганлиги эътиборидандир.

Демак, намоз ҳақида энг илми кўп одам ошкора фаҳш, гуноҳ ишлардан четда бўлиши ва Қуръ­ондан намоз учун зарур қисмини яхшилаб ёдлаб олган бўлиши шарти билан, имомликка энг ҳақли одам ҳисобланади.


Марсад ибн Абу Марсад Fанавийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар намозингизнинг қабул этилиши сизларни хурсанд қиладиган бўлса, сизга яхшиларингиз имом бўлсин. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасида вакилингиздир», – дедилар».

Тобароний ва Ҳоким ривоят қилишган.

Ундан кейин қорироғи имомликка ҳақли бўлади. Яъни Қуръонни яхшироқ қироат қиладигани, кўпроқ ўқигани.

Кейин парҳезкорроғи ҳақли бўлади. Яъни, ҳаром ва макруҳлардан тақво қилиш билан бирга, шубҳали нарсалардан ҳам ўзини олиб қочишда пешқадамроғи.

Мазкур сифатларда савияси тенг бўлиб қолган кишилар ичидан ёши каттаси имомликка ўтади. 

Имомликка булардан кейинги ҳақлилар қуйидаги тартибда танланади:

хулқи яхшиси, таҳажжудни кўп ўқийдигани, насаби шарафлиси ва кийими кир-чирлардан тозаси. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛАссалому алайкум Устозлар 1 ой олдин амаким вафот этдилар. Ҳозир ҳайитга озгина қолганлиги сабабли фарзандлари ҳайит қилиб худди 13кунликдагидек, ҳайитда ҳам давоми...

4085 13:59 / 23.06.2017
Ассалому алайкум Шом тушгач усти беркитилмаган овқат ва сувларга шайтон эрталабгача бавл қилиши ростми Ўша нарсадан еган одамнинг дуолари қабул давоми...

2619 12:46 / 14.10.2018
СаволАссалому алайкум .Амаллар ниятга боғлиқдир, китобидаги 105бетидаги рўзасини очган рўзадорга шу жойини ўзимнинг ақлим билан сал тушуна олмай турибман. Савол давоми...

4114 17:13 / 03.07.2017
СаволАссалому алайкум Кимдир қарз сўраса, у одамнинг олган қарзини қайтармаслигига ёки кечиктириб юборишига шубҳа қилган киши маблағи бўлса ҳам бермаслиги давоми...

4318 09:00 / 20.09.2017