1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Пул топиб олинса нима қилинади?

18:39 / 24.04.2016 9543 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак? Олишим мумкинми ё менга ҳаромми? Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими?

  ЖАВОБ: Бу мол-мулкка тааллуқли масала. Шариат ҳукми бўйича йўқолган нарсани топиб олган шахс уни омонат шаклида олиб туриб, топиб олганини эълон қилади. Эгаси чиқса, қайтариб беради. Агар чиқмаса, эгаси чиқса тўлаш шарти билан топиб олган шахс унга эгалик қилади. Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», деганлар» (Муслим ва Аҳмад).

Йўқолган нарса топилганини билдириш топиб олган жойида ва одамлар кўп бўладиган ерларда топиб олган кишининг ёки вакилининг: “ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, фалончига учрасин”, деб эълон қилиш билан бўлади. Нарсаси йўқолганини даъво қилиб келган шахс эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб, ўзиники эканини исбот қилиши шарт.  

Шундай нарсаларни топиб олган одам бир йилгача омонат шаклида ушлаб туради. Бир йилгача эгаси чиқса, омонатни унга беради. Агар бир йил ичида эгаси чиқмаса, у нарса топиб олган кишининг мулкига айланади. Лекин, эгаси чиқиб қолса, тўлаб бериш шарти билан. Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Шунда у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса, уни унга топшир», деганлар» (Муслим). Демак, йўқолган нарса эгасини кутиш учун тайин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олганнинг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериши керак экан (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, инсон қилган гуноҳларига қаттиқ тавба қилиб, намозга кириб, савоб амалларни қилса, Аллоҳ у одамни пок инсонлар қаторига қўшадимиquotЗикр давоми...

6371 11:10 / 27.11.2018
.Аёлларга хос масалалар, китобида соч турмаклаш ҳақида сўз юрита туриб, муаллиф бунинг макруҳлигини айтган. .Намоз ўқиётганда сочни тепага қаратиб йи`иб бўлмайди, давоми...

5172 14:59 / 26.04.2016
СаволАссалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари 1. Мен кеча таҳорат қилиб, оёғимни нариги уйга кириб ювдим. Таҳоратим дурустми ва қанча муддатгача бир аъзони кейин давоми...

4954 17:53 / 14.08.2017
САВОЛ Сунани Термизийда 3570ҳадис бор бир дуо ҳақида. Шу ҳадисни Шайх Албоний мавзу ҳадис деган эканлар. Шу ҳадисга амал қилса бўладими Термизий хасан деган гаплари давоми...

3832 21:36 / 25.04.2016
Аудиолар

213567 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132775 14:35 / 11.08.2021