1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёлларнинг жамоат жойларига хушбўйланиб боришлари мумкинми?

10:25 / 24.04.2016 4267 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи аёлларимиз кўпчилик, хусусан эркак-аёл аралаш тўпланадиган жойларга пардоз-андозни жойига қўйиб, атирларни бурқситиб боришлари ҳеч кимга сир эмас. Динимиз талабларига кўра уларнинг шундай йўл тутишлари тўғрими?

ЖАВОБ: Ислом дини мўмина-муслима аёлларни эркаклар кўп тўпланган жойларга, айниқса кўчага хушбўй атирларни сепиб чиқишларини ман этган. Имом Насаий бундай ривоят келтиради: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзларига йўлиққан бир аёлдан хушбўй ҳидни сезиб қолиб: «Эй Жабборнинг бандаси, масжиддан келдингми?!» дедилар. У аёл: «Ҳа», деб жавоб қайтарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Мен ўз ҳабибим Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таоло ушбу масжидга хушбўй атир сепиб келган аёлнинг намозини то у аёл жунубликдан кейин ғусл қилгандек ғусл қилмагунича қабул қилмайди», деганларини эшитганман, дедилар».

Имом Термизий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир кўз зинокордир. Қайси бир аёл атир сепиб олиб, бир мажлис аҳли олдидан ўтса, бундоқдир, бундоқдир», деб оғир нарсани айтганлар. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ширали овоз билан эркаклар эътиборини тортишини ҳам ман қилганлар.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида: «Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки нажот топсангизлар», деган. Яъни, ушбу баён қилинган ҳолатларда сиздан хато ўтган бўлса, Аллоҳга тавба қилинг ва бу хатоларни бошқа такрорламанг. Шундагина нажот топишингиз мумкин (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иншааллоҳ, Рамазон ойида оиламни зиёрат қиламан ҳамда, насиб этса, ватанимизда Ийди Рамазонни ўқиб келмоқчиман.Ҳозир мусофирчиликдаман, рўза тутиш қанақа бўлади давоми...

9587 10:57 / 24.04.2016
СаволБир одам иккинчи одамга бошқа бир инсонни иккинчи одамга танитиши учун қорача ёки сариқ, озғин ёки семиз, пакана ёки новча ёки бошқа сифатлари билан давоми...

4478 04:10 / 18.09.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Китобхон шогирдингиз сифатида Сизга саволларим бор эди.Ҳозирда уяли телефонларга Қуръони Карим сураларини ёзиш урф давоми...

4225 11:02 / 27.04.2016
СаволШайҳ ҳазратлари. Мен сўнгги қатнашган икки дафн маросимида бир ҳолатга дуч келдим. Марҳумни оила азоларидан бири мозорга келганларга дастрўмол тарқатдилар. давоми...

5474 03:05 / 12.01.2018
Аудиолар

231977 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150491 09:35 / 11.08.2021