1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Савоб ишларга шошилайлик

20:27 / 21.04.2017 3879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савоб ишларни умумий қилиб “яхшилик”лар десак тўғри бўлади. Бу мавзуга тўлик киришишдан олдин “савоб ишлар ёхҳуд яхшиликлар” деб нималарга айтилади? Ёки яхшиликлар нималардан иборат? Одамлар тушунчасида яхшиликлар қандай ифода этилади? Деган саволларга жавоб бериб ўтайлик: 

    Бу борада дунё халқлари ўзларининг келиб чиқишлари , дини , миллати, шарт-шароити, яшаш тарзи ва ёки урфи-одатларидан келиб чиқиб жавоб берадилар. Шунинг учун ҳам мазкур саволларга барчани қониқтира оладиган мукаммал жавоб топишлик амри маҳолдир. Чунки баъзи бир халқлар учун эзгулик , яхшилик , савобли иш бўлиб қабул қилинган нарсалар бошқалар учун мутлақо бининг акси бўлиши мумкин. Масалан : баъзи бир дин вакилларини ўзларига “илоҳ” қилиб олган нарсаларига сиғинишликлари ўзлари учун энг буюк эзгулик ва савоблик иш бўлса бошқа дин вакиллари учун у нарса кулгилик бўлиши ҳам мумкин. Ёки баъзи бир халқларда янги йилда барча идиш тавоқларни синдириб ташлашлик ва янги йилга янги идиш-товоқлар билан кириб боришлик эзгулик ва бахту саодат учун қўйилинган қадам бўлса, бошқалар учун бу амаллар мутлақо нодонликдир. Яна кўпгина халқлар яхшилик ларни белгилашликда ота-боболарининг урф-одатларига эътибор берса, бошқалар эса энги пайдо бўлаётган бидъату хурофотларни яхшилик деб хисоблайди. Гоҳо яхшиликни белгилашликда ақл ва илму маърифат ҳаттоки тараққиёт ҳам фойда бермай қолиши мумкин. Ҳозирги кунимизда Ғарб бу борада пешқадам десак муболаға бўлмайди. Улар гўёки дунёнинг энг маърифатли халқлари ўлароқ ўзларига яхшилик ва маданият деб қабул қилаётган баъзи бир ишлари бошқа халқлар учун иснод ва номуссизликдир. Айнан шу кунларда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга нисбатан амалга ошираётган одобсизликлари, масхарабозликлари ўзлар учун сўз ва матбуот эркинлиги деб аталаётган эзгу иш бўлса дунёдаги қарийб бир ярим милярд мусулмонлар учун сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражадаги пасткашлик, ақлсизлик ва нодонликдир. Бу фикр нафақат мусулмонларнинг балки ўша ғарбликлар билан диндош бўлган ҳар қандай инсофлик холис кишиларнинг ҳам фикридир. 

    Биз мўъминлар дунё халқларидан фарқли ўлароқ барча савол ва муаммоларни ечимини топмоқлик учун ўзимизнинг фикри ожизимизни ишлатиб жавоб топишликдан аввал доиимо шариатимиз манбаларига мурожаат қиламиз. Бу борада Аллоҳнинг каломи биринчи ўринда туради. Келилар мазкур саволга жавоб топишлик учун ҳам Аллоҳнинг каломига эътиборимизни қаратайлик.

لَيْسَ الْبِرَّ أَنْ تُوَلُّوا وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ذَوِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَالسَّائِلِينَ وَفِي الرِّقَابِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُوا وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ وَحِينَ الْبَأْسِ أُولَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ (البقرة: ١٧٧)

Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир.  (Бақара 177 оят).    

Ушбу ояти каримада яхшиликларнинг барчаси мужассам бўлган. Демак яхшиликлар баъзи бирлар ўйлаганларидек маълум бир тарафга юзланишлик ёки баъзи бир гап-сўзларни айтишлик ва ёки ўзларича яхшилик деб ўйлаган нарсаларида эмас: “Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир” . 

Эътибор берадиган бўлсак “яхшилик” нинг рўйҳатида биринчи ўринда ақийдавий масала яъни иймон масаласи турибди. 

Иккинчи: ўринда юксак инсоний фазилатларни соҳибига айланишлик учун ўзидаги баъзи бир маънавий иллатлар (хирс, заифлик, бахиллик, хасислик ва молу дунёга қул бўлиб қолишлик) дан холос бўлишлик учун ўзидаги молу дунёдан бошқаларга эҳсон қилиб тарқатишлик турибди. Яъни моддий ёрдам кўрсатишлик. 

Учинчи: бутун  борлиғи ва вужуди билан Аллоҳга қул эканлигини  изҳор қилишлик ибодати бўлган намоз турибди.

Тўртинчи: Молу дунёсига тегишли бўлган ибодат закотнинг фарзлиги .

Бешинчи: Мусулмонлик ва иймоннинг энг кўзга кўринган белгиларидан бири аҳдга вафо қилишлик.

Олтинчи: Сабр қилиш иймоннинг ярмини ташки этадиган сабр инсоннинг ҳаёти давомида доимий ҳамроҳи юўладига буюк хусусият.

Ўтган азизларимиздан Суфёни Саврий ушбу оятни ўқиб туриб: «Яхшиликнинг барча тури шу оятдадир», деганлар.

 Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи: «Ким шу оят билан сифатланса, Исломнинг барча соҳаларига кириб, яхшиликнинг бошидан тутган бўлади», деганлар. 

Баъзи бирларимиз ибодатлар билан яхшиликларни бир биридан айри ҳолда тушунамиз аслида эса яхшиликларнинг энг катталар ва асосийлари ояти каримада айтилинганидек шариатимиздаги фарз ва вожиб ибодатлардир. Бу борада эса бирирнчи ўринда албатта исломнинг беш рукни туради. Мазкур амалларни аллоҳ таоло бизлардан қандай адо этмоқлигимизни талаб қилган бўлса анашундай ҳолда адо этмоқлик яхшиликларнинг бошидир.

 Инсоннинг яратилишидан асосий кўзланган мақсад  ҳам айнан Аллоҳга ибодат қилишликдир.

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ (الذاريات: ٥٦)

“ Мeн жин вa инсни фaқaт ўзимгa ибoдaт қилишлaри учунгинa ярaтдим.” (Зориёт-56)

هُوَ أَنْشَأَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ وَاسْتَعْمَرَكُمْ فِيهَا (هود: ٦١)  

“У сизлaрни ердaн пaйдo қилиб, сизлaрни уни oбoд этувчи этди” (Ҳуд-61)

    Мазкур ояти карималарнинг маъноларига эътибор берадиган бўлсак ер юзини обод қилишлик ундаги тўкин-сочинчилик, тинчлик ва хотиржамлик ва бошқа фаровон турмушни рўёбга чиқармоқлик учун Аллоҳ таоло бизларни яратган экан. Мазкур ҳолатларни амалга ошириш эса ёлғизгина Аллоҳ таолога ибодат қилишлик билан бўлади. Яхшилик ҳам айнан шунинг ўзидир.


Исҳоқжон домла



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига давоми...

3352 15:41 / 22.04.2017
Аллоҳ таолонинг инсониятга берган энг улкан неъматларидан бири, шубҳасиз, нутқ қобилиятидир. Нутқ инсонни бошқа жонзотлардан фарқлаб турувчи омиллардан бири давоми...

13994 10:08 / 24.03.2017
Расулуллоҳни эсласам, оламларга раҳмат бўлган улуғ зотни эслайман.Расулуллоҳни эсласам, қиёматгача барча инсонларга юборилган сўнги пайғамбарни давоми...

2861 10:33 / 24.03.2017
Ассалому алайкум ҳурматли ўқувчи Сизга маълумки, ушбу Чиройли ҳикматларrdquo номли тўплам турли интернет сайтларида эълон қилинган ҳар хил мавзулардаги тасвирли давоми...

3919 17:24 / 27.03.2017