1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1431

Шамсикнинг саргузаштлари

20:06 / 19.04.2017 3768 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен туғилдим!

Бу қоронғу июн кечаларидан бирида юз берди. Атроф тинч ва жимжит эди, тунги қўнғизчалар гулдан – гулга қўнишар, қаердадир дарёнинг шовқини эшитилар, боғларда гилослар пишиб, ўриклар ҳам ранг ола бошлаган эди. Туннинг Аллоҳнинг фаришталари ерга тушадиган ва ер юзидаги бутун тирик мавжудот Унга дуо – илтижо қилишни бошлайдиган қисми ҳам кира бошлаган эди. 

Бу вақтда шундоққина тоғнинг пастида жойлашган кичиккина уйда мушук бир неча марта “мяу” деб, унинг ортидан мушукчаларнинг нафас олиши эшитилди.

“Алҳамдулиллаҳ – бу мен!”, - бир мавжудлик шундай шипшиди, лекин унинг ўзи ҳали кимлигини тўлиқ англаб етмаган эди. У билан бирга яна иккита шундай кичкинтойлар пайдо бўлди ва уларнинг учаласи ҳам шикастсиз туғилиш учун Аллоҳга ҳамд айтиб, сут талабида она – мушукка яқинлашишди. Мушукчалар сутга тўйгач, ҳар ёққа секин секин ҳаракат қила бошлашди, тўғри улар узоққа бориш учун етарли кучга эга эмас эди. Улар Аллоҳнинг мададидан умид қилиб, уларнинг улғайишлари ва кучга тўлишларида ёрдам беришига ишонишар эди. Она – мушук эса болаларини эркалаб, Аллоҳга унга оналикни тақдим қилгани учун раҳматлар айтар эди. “СубҳанАллоҳ!”, - деди у, болалари ухлаб қолганда ва уни таомлантиришлари учун ўз хўжайинига яқинлашди: “Болаларим қандай яхши-я!”

Ундан кейин осмонда шафақ кўриниб, барча масжидлардан азон – одамларни тонгги намозга чорлов эшитила бошланди. Мушук хотиржам бўлди ва яна бир марта болаларини озиқлантирди ва уларни кичиккина мато билан ўраб қўйди.

Нонушта

Тун ўтди ва иссиқ кун бошланди. Мушукчалар уйғониб, овқат сўраётган пайтда қуёш баландда эди. Тунда чарчаганига қарамасдан она – мушук туриб, болаларини таомлантирди. Бироқ у асосийси ҳақида унутмади. Мушукчалар овқатлана бошлагач у деди: “Болалар, мен сизларга сут беришимдан олдин ёдингизда бўлсин: ҳар бир тирик жон бу дунёга фақат Аллоҳнинг изни ихтиёри ила келади ва ҳар бир луқма таомни биз Унинг рухсати ила оламиз, шунинг учун овқатланишдан олдин биз Унга бизга таом бергани учун раҳмат дейишимиз керак! Шундай экан, сут ичишдан олдин – Бисмиллоҳ, тугатганда – Алҳамдулиллаҳ деб айтинг ва ҳақиқатда ҳам Аллоҳ олдида У сизга бергани учун миннатдор бўлинг”. Бу она – мушук ҳақиқатда ҳам жуда доно ва яхши эди. Болалар унинг айтганини бажаришиб, овқатланишдан олдин ва кейин доим Аллоҳга ҳамд айтишни одат қилишди. 

“Бу нонушта нақадар мазали!”, - ўйлади ҳали ўзининиг кимлигини ҳам англамагани: “Менинг онам мени таомлантирди ва мен ҳали овқатлангунга қадар ва ундан кейин Аллоҳни эслаганда айрича бир лаззатни туйдим, мен албатта бунга доим амал қиламан!”

Шундан кейин мушукча қаттиқ эснаб, онасининг юмшоқ қорнига бошини силаб, ухлаб қолди. Унинг ёнига доимгидек синглиси ва укаси ҳам жой олишди. 

Қуёш кўп маротаба чиқди ва ботди, кунлар одатдагидек ўтаверди. Мушукчаларнинг асосий ташвиши овқатланиш ва ухлаш эди. Улар жуда тез ўсиб, улғайишди, иккинчи ҳафтанинг охирида қизиқарли ҳолат юз берди. 

Ана мен ким!

Мен доимгидек эрта тоонгда уйғондим, лекин тўсатдан ғалати бир нима юз берди. Мен туғилганимдан бошлаб ҳар кун менинг атрофимда қоронғулик эди ва мен кун билан тунни атрофдаги товушлардан фарқлар эдим. Энди – мен ёруғликни кўрдим! “СубҳанАллоҳ!” – дедим мен ва ҳайратланганимдан орқа оёқларимда ўтириб қолдим. Албатта онам менга ёруғлик нималигини, кун ва тун қандай алмашишини айтиб берган эди, бироқ эшитиш бошқа, уни ўз кўзинг билан кўриш бошқа. Мен туғилганимизда кўзларимиз юмуқ бўлишини ва то улғайгунимизга қадар маълум вақт шундай қолишни билар эдим. “Демак мен улғайдим ва менинг кўзларим очилди!” – ўйладим мен ва онамни ёнига югурдим. Югураётганимда мен ўзим турфа рангли шурст билан қопланганлигимни кўриб улгурдим, ва мен тўрт оёқда югураётганимни ва қаеримдадир думими борлигини ҳам сездим. Мана қандай ҳайратланарли эди бу! Кейин онамни кўрдим. Аниқроғи мен уни кўрганда аниқ улигини билмадим, унга яқинлашгач, туғилганимдан буён бўлган ҳидини туйдим ва айнан у менинг онажоним эканлигини тушундим. Тўғри ўшанда мен унчалик узоққа югуролмадим. Ен ўзимнинг думимга урилиб кетиб, қандайдир юмшоқ нарсага ўтириб қолдим. Бу катта саватнинг ичи бўлиб, у матрасча билан ёпилган эди. “Онажон”, - шипшидим мен – ким бизга шундай чиройли уйчани тайёрлаб берган?” Онам доимгидек мулойимлик билан тушунтирди, сўзлар гўё унинг қалб тубидан чиқаётгандек эди, ва у сўзлашдан олдин уларни янаям мулойим ва қулай чиқиши учун бир неча бор ўйлаб кейин гапирар эди. “Биласанми, болажоним, - деди у, - мен анчадан буён жуда яхши одамларникида яшайман ва айнан улар Аллоҳнинг хоҳиши ила мен ва сизлар учун уйча қуриб беришди”.

Кейин менинг синглим ва укам ҳам уйғонди. Уларнинг ҳам кўзи очилди ва биз ҳайрат билан бир – биримизга қарай бошладик. Синглим жуда чиройли эди – оқ ва қора тери, ақлли юз ва маккор кўзлар, укам эса умуман малла рангда эди ва у ҳамма вақт ўйин пайтида онамнинг орқасида яширинишга уринар ва кўпроқ кўнгилхушлик қилишни ёқтирар эди. Мен ҳақимда ҳамма укамга ўхшаб сариқлигимни айтишарди. Фақат менда оқ чизиқлар ҳам бор эди. Характерим эса унчалик шакар эмас эди-ёв, шу куннинг ўзидаёқ мен онамдан гап эшитдим: “ҳамма ишга бурнимни суқавердим”. Ва яна – бугун мен кимлигимни билдим. Аниқ бўлишича, биз – мушукчалар, катта бўлганимизда эса укам билан мени ота – мушук, синглимни эса худди ҳозир онамдек она – мушук деб аташади.

Яна мен бизнинг эгаларимиз одамлар эканини, улар гарчи бу умуман ноқулай бўлса-да (ўзим шундай юришга ҳаракат қилиб кўраман деганимда дарров йиқилиб тушдим) икки оёқда юришини билиб олдим, яна онамнинг айтишларича бизнинг эгаларимиз – мусулмонлар, аниқроғи муслималар, чунки улар ҳам менинг синглимга ўхшаб қиз бола. Улар Аллоҳ қандай буюрган бўлса шундай яшашади.

Шундай экан, кун бекорга ўтмади. Мен шунча нарсани билиб олдим, нима ҳақидадир тахмин қилдим, лекин ҳали кўп нарса ҳақида ҳатто тасаввурга ҳам эга эмас эдим. Кўпроқ нарса билгим келган эди, бироқ кун охирлаб, биз ухлашга кетдик. Ухлашдан олдин онам айтди: “Болалар, сизлар улғайдингиз ва энди сизларни нимагадир ўргатиш керак, бироқ энди эртага”. Ва қалбда Аллоҳ номи билан онамизнинг ёнида уйқуга кетдик.

Биринчи қадамлар

Мен бугун қуёш нурлари ҳали энди чиқа бошлаган пайтда жуда эрт а уйғондим. Онам ҳали ухлаётган эди ва мен бироз ҳаракат қилишга қарор қилиб, секин саватдан сирғалиб тушиб, сакрашга ҳаракат қилдим. Буни қилаётиб мен бир нарсани тушундим: агар саватнинг симларига етиб, унга илиниб олса, саватдан ташқарини кўриш мумкин эди. Ва мен қарашни бошладим. Хона жуда шинам эди, ҳамма деворларда нималардир осилган эди, бироқ мен улар нималигини тушунмадим, кейин онамдан сўрашга қарор қилдим, шунингдек хонада гуллар жуда кўп эди. Мен атрофни ўргангунимга қадар менинг ҳар нарсага қизиқувчи бурнимга омад кулиб боқмади. Унга қаердандир чанг келиб ўтирди ва мен секин аксирдим. Бу овоздан онам уйғонди ва менга саватдан ташқарига аланглашни таъқиқлади, ахир мен жуда хоҳлагандим. Ва яна онам айтди: “Аксирганда албатта Аллоҳни мақташ керак, “Алҳамдулиллаҳ” деб ва шунда мен сенга “Ярҳамукаллоҳ!” деб жавоб бераман. Яна шунингдек аксирганда бурунчангни қўлинг билан ёпишни одат қил. Шундан кейин онам мени озиқлантирди, шунингдек уйғонган синглим ва укамни ҳам.

Иккинчи марта уйғонганимда синглим ва укам ўйнашар эди, уларнинг иккаласи ҳам бир  - бирини енгишга ҳаракат қилар, онам узоқдан уларни кузатиб ўтирар эди. Мен ётиш асносида бугун нима билан шуғулланиш ҳақида ўйлар эдим. Тўсатдан ноодатий нимадир юз берди. Онам кўтарилди ва саватдан сакраб тушди. Биз жуда қўрқдик ва йиғлай бошладик, ахир онамиз бизни ҳеч качон ташлаб кетмаган эди-да. Бироқ онамиз дарров орқага ўгирилди ва келиб бизни қорнимиз бошимиздан силаб эркалади ҳамда тушлик қилиб яна тезда қайтишини ва бизни овқатлантиришини айтди. Шунда биз хавотирланишни тугатдик, синглим билан укам яна ўша иш билан шуғулланишди. Мен эса яна бурнимни саватдан чиқардим. Барибир унинг орқасида нима юз бераётгани қизиқарли эди!

Ва мен онамга ўхшаб сакраб тушиб, кузатишни хоҳлаб қолдим. Мен худди шундай кўтарилдим ва узоқ вақт бундай туролмадим – парвозимнинг биринчи лаҳзасидаёқ менинг пешонам сават билан тўқнашди ва мен йиқилиб тушдим. Бундан оғриқ қаттиқ эди, лекин мен чидадим ва ёрдамга ҳеч кимни чақирмадим. “Демак мен бундай сакрашлар учун ҳали ёшлик қилама”, - ўйладим мен – бироқ яна шундай сакраш учун имкон бўлиши мумкинку. Ва мен мулоҳаза қилишни бошладим. Тўсатдан менда бир ғоя пайдо бўлди. Мен уни тезда амалга оширдим. Олд оёқчаларим билан саватнинг энг баландидаги симларига илиниб, орқа оёғим билан тирмашиб чиқа бошладим. Ва менда ҳаммаси амалга ошди! Мен албатта яна йиқилдим, лекин энди бошқа томонга. Йиқилдим, лекин ҳеч нима қилолмайсан, сен яшаётган дунёда шундай бўлиб ҳам  туриши керак. Ва мен энди кузатувчи ўйинини ўйнай бошладим – сирғана-сирғана саватдан узоқлаша бошладим. Ва шу пайт менинг устимда қандайдир овоз тарқалди: “Машаллаҳ, улар энди ўзлари мустақил саватдан чиқа оладиган бўлишибди!” Ва мана шу пайт мен хафа бўлдим: нега мен онамга қулоқ солмадим? Ўша саватимда ўтираверсам бўлмасмиди, шунда ҳеч ким мени сезмасди. Лекин барибир мен тепага қарашга куч топа олдим ва сиз кимни деб ўйлайсиз, мен кичик эгачамни кўрдим. Ва гарчи мен унинг тишларини кўрган бўлсам-да, у мени ейишга ҳаракат қилмас эди. Шундай экан мен бироз кулимсирадим. Мени қўлга олиб, саватимга қўйишди. Мана шундай саргузашт бўлди, кейин онам келди, мени диққат билан ҳидлаб: “Наҳотки уйдан бирор ёққа чиққан бўлсанг?” Мен айбдорнамо кўзимни пастга қаратдим ва жавоб бердим: “Ҳа”. “Яхши, кичкинтой, - жавоб берди у, - ростини айтганинг учун мен сени койимайман, бироқ кейинги сафар дунёни кузатмоқчи бўлганингда менга айт, сени бирга олиб чиқаман”. Кейин биз бирга юмшоққина матрасга чўзилдик, ва онам бизга қизиқарли ҳикоялар айтиб берди.

Ликопча

Вақт энди юрмас, балки югурар эди. Мевалар пишиб етилиб тугаб ҳам бўлди. Атрофни мурабболар ҳиди қоплаб олди. Биз секинлик билан улғаяр эдик. Биз ҳаммамиз саватдан сакраб тушишни ўргандик ва кун давомида хонанинг у ёғидан бу ёғига югурар ва беркинмачоқ ўйнар эдик. Онам доим бизга нимадир янги нарсани ўргатар ва албатта бизнинг устимиздаги ўргимчак тўрларини олиб, чанглардан тозалаб турар эди. Ва мана ажойиб бир кунда бизнинг саватимизни олиб кетишиб, унинг ўрнига юмшоқ мато ташлашди. Ана энди биз ҳақиқатда ҳам катта бўлдик! Ўзимча шундай ўйлар эдим, бироқ бу мен ўйлаганчалик осон эмас эди. Биз ҳали билмаган ва тасаввурга эга бўлмаган яна бюир нарса бор эди. 

Биз одатдагидек онамизнинг сути билан озиқланар эдик, бироқ энди сут камайиб борар эди. Биз етарлича озиқлана олмас эдик ва доим онамизни овқат беринг деб бездириб юборар эдик. Бу муаммонинг ечими тезда топилди. Бизга ёрдамга кичик эгачамиз келди ва у энди мушукчаларга сутнинг ўзи етмайди, уларни овқатланишга ўргатиш керак деди. Мен жуда ҳайрон бўлдим, ахир биз туғилганимиздан овқатланамиз-ку ва бизни бунга ҳеч ким ўргатмаган! Мен онамга ҳам шундай деб айтдим, бироқ у фақатгина кулиб қўйди ва мендан озроқ сабр қилишимни сўради. Ва ҳақиқатда, кечқурун бизнинг ўқувимиз – азобимиз бошланди.

Бизнинг эгачамиз ҳатто шунинг учун ишдан вақтлироқ келди ва у яна бизга қанақадир янги ўйинчоқ олиб келди. У қандай аталишини мен билмайман, лекин унинг ваннага ўхшаганидан унда чўмилиш керак деб қарор қилдим. Ўйладингми, демак қилиб кўриш керак ва мен унга ўтирдим ҳамда онам келиб мени ювинтириб қўйишини кута бошладим. Бироқ онам кўринмади, эгачам эса мени ваннани ичидан ола туриб шундай деди: “Вой ахмоққинам! Ахир бу сени овқатланишинг учун ликопчаку”. Мен деярли ҳамма сўзни тушундим, лекин мен учун овқатланиш жараёнининг ўзи катта жумбоқ бўлиб қолди. “Қандай қилиб ликопчадан овқат ейиш мумкин?” – ўйладим мен. Эҳтимол менинг бу ҳайратим юзимда ҳам акс этди шекилли, эгача мендан шубҳаланиб, овқатланишни ўргатишни синглимдан бошлади. “Сен менимча энг тиришқоғисан” – деди эгачам ва синглимни оғзини катта қутидан нимадир солиб тўлдирилган ликопчага тиқди. Синглим оёқчалари билан орқага тисарилган пайтда ва ўзини овқатдан тортган вақтда унинг оғизчаси оппоқ нимадир билан қопланган эди. Мен жуда қўрқиб кетдим ва стулни оёғини орқасига яшириндим. Менинг сингилчам эса ақлли бўлиб бурунчаси билан ликопчадаги нарсани ҳидлаб, тилини тиқди ва оғзи билан ниманидир ялай бошлади. Ва кейин овқатга ўгирилди ва у томондан иштаҳаочар овозлар кела бошлади. Бу мени унга яқинлашиш истагини туғдирди. Мана шу ерда мени ҳам тутиб олишди. “Хўш, қўлга тушдингми”, - деди эгачам, - кўрмаяпсанми, синглинг сут ичишни ўрганяпти, сен ҳам ўрган!” Ва бир неча дақиқа ичида менинг ҳам оғзим қулоғимгача оқ тусга кирди. Мен то бу ликопчага овқат қаердан келганини ўйлагунимча укам билан ҳам шу жараён амалга оширилди. Ва кейин биз аҳиллик билан ликопчадан сутни ича бошладик. Сал ўтиб онам келди ва деди: “Кўряпманки, энди сиз улғайибсиз ва овқатингизни ўзингиз ея оладиган бўлибсиз!”

Ўшандан буён биз оиламиз билан бирга овқатланамиз. Ва яна онам бизни ўз эгаларимизга улар бизга Аллоҳнинг изни билан бераётган овқати учун миннатдор бўлишга ўргатди. 

Ғалати меҳмонлар

Бугун қанақадир ғалати кун. Бизнинг эгаларимиз уйда қолишди ва бу билан чегараланиб қолишмади. Бутун кун давомида улар ошхонада нимадир тайёрлашди, мени эса у ерга  киритишмади. Шунинг учун уларнинг қилаётган ишларини четдан кузатиб туришга имкон топа олдим холос. Кейин мен зерикдим ва хафа бщлдим ва мен дераза токчасига сакраб чиқмоқчи бўлдим, оқибатда тувакдаги гул ерга тушиб кетиб, парча – парча бўлди. Ҳаа, мен буни ўзимга сотиб олдим. Энди ҳеч қаерга чиқмасдан бирор бурчакда ўтириш ва бутун кун давомида у ердан чиқмасликка қарор қилдим.

Бир неча дақиқа ўтди ва мен тинчланиб олдим, ҳатто эгамдан қандай қилиб кечирим сўраш ҳақида ўйлай бошлаган эдим, қандайдир ноодатий иш содир бўлди. Хонага янги одамлар кирди. Улар ҳамма ёққа қараб, диванга ўтиришди. Уларнинг ортидан ғалати мавжудот югуриб кирди. Ташқи кўринишидан у одамларга ўхшар, бироқ қандайдир кичкина ва бошқаларга ўхшаб бир жойда ўтиришни истамас эди. Аввалига у менинг онамга ёпишиб олиб, уни қучоқлай бошлади, кейин укам ва синглимга ташланди, уларни қўлига олиб, хонада айлантира бошлади.

Мен бироз қўрқдим ва то улар кетмагунича чиқмаслик учун бурчакка яхшироқ кириб олдим. Лекин ҳалиги мавжудот бирданига бақирди: “Хола, сиз учта мушукча бор дегандингиз, лекин мен иккитасини кўрдим, учинчиси қаерда?” Мана гап қаёқда, энди мени ҳам излашни бошлашади! Лекин менинг катта хўжайкам жавоб берди: “Ҳа, у бугун қандайдир хафа юрибди, эҳтимол ҳозир бирор бурчакда биқиниб ўтиргандир. Хавотирланма, қорни оч қолса келади, менимча ҳозир овқатлангиси келмаяпти”. “Ҳали мен оч эмасманми?” – ўйладим мен. Кейин кечаги кундан буён тузук овқатланманим эсимга тушди, қорним ҳам ҳуштак чала бошлаган эди. Лекин мен чиқишни истамаётган эдим.

Кейин столга эрталабдан тайёрланган таом келтирилди. Ва менинг қорним энди овқат сўрай бошлади. Ва мен яна онам укам ва синглимни овқатланадиган ликопчага бошлаб бораётганини сездим. Ва менга жуда алам қилди. Лекин менинг миямда даҳшатли режа туғилди. Мен то ҳамма овқатланиш билан овора бўлганда, столга яқинлашиб, у ердан бир бўлак гўшт олиб қочишга қарор қилдим. Мени ҳеч ким сезмади ва мен гўштга яқнилашиб, уни энди олмоқчи бўлганимда ғалати мавжудот мени маҳкам тутиб олди. Мен ҳатто қўрқишга ҳам улгурмадим. У мени оёғига қўйди. Мен жуда қўрқдим, бироқ унга қараганда у ҳам одамларга ўхшаш эканини пайқадим, фақат у кичкина эди. Мана шунақа, ва менимча бу онам айтиб берган қизларга ўхшарди. Ва мен тинчландим. Ва у менга ўз ликопчасини берди, унда кесилган гўшт бор эди ва дедики: “Е, кичкинтой, мен сени хафа қилмайман”. “Ҳадижа”, - деди уни ёнида ўтирган аёл, - ўзинг ҳам яхши нонушта қилмаган эдинг, яхшироқ овқатлан. Ва қизча ҳам овқатланишни бошлади.

Катталар чой ичишни бошлаганда, у гиламга ўтириб мени силай бошлади. Бу жуда ёқимли эди ва роҳатдан мизғиб ҳам қолдим. “Хола, уни исми нима?” – сўради у. “Биз ҳали унга исм танламадик” – жавоб берди эгачам, - шунинг учун уни сен номлагин! Фақат исм албатта чиройли бўлиши керак. Ва Ҳадижа кичкина қўлчаларини бошига қўйиб ўйлай бошлади ва кейин: “Хола, у қуёшга жуда ўхшайди, унга ўхшаб ёруғ ва чиройли ва худди қуёшга ўхшаб югуради. Балки уни Қуёшжон деб номлармиз?” Лекин менинг эгачам кулди: “Биласанми, бу исм кўпроқ болаларга хос, у эса яқинда катта бўлади. Лекин бундай қилсак бўлади: уни араб тилига таржима қиламиз!” “Лекин мен араб тилини билмайманку!” бақирди Ҳадижа. – Мен уни таржима қилолмайман!” Ва унинг кўзларида ёш кўринди. “Бу унчалик қўрқинчли эмас, ахир мен араб тилини биламанку ва сенга ёрдам бера оламан, - уни тинчлантирди эгачам, - уни Шамс деб атаймиз”. Ҳадижа эса ўтириб ўйлади ва: “Шамс – бу уни катта бўлгандаги исми, ҳозирча у кичкина ва мен уни Шамсик деб чақираман!” Ва мана шундай қилиб менинг исмим ҳам пайдо бўлди. Ва мен бундан жуда хурсанд эдим.

Меҳмонлар яна бироз ўтиришди ва кейин кетишга чоғланишди. Бироқ Ҳадижа онасини қулоғига ниманидир шипшиди. Унинг онаси жиддий бўлиб, кейин Ҳадижага менинг эгаларим билан ўзинг гаплаш деди. Ва у сўради: “Холажонлар, Шамсикни уйимга олиб кетсам майлими, мен уни яхши парваришлайман ва унга яхши қарайман. Мумкинми а?” Менинг эгаларим бир-бирига қараб: “Умуман олганда биз Шамсик шундай яхши оилага бораётганига қарши эмасмиз, лекин унинг ўзидан ҳам сураб кўриш керакмикин?” Ҳадижа менга қаради ва: “Шамсик мен билан яшайсанми?” деб сўради. Мен воқеалар бундай тус олганидан ҳайрон бўлиб, онамга қарадим. Бироқ мени онам айтди: “Мен Ҳадижани биламан, у жуда яхши қиз. Сен уникига боришинг мумкин. Бизникига эса улар билан меҳмонга келиб турасан.” Ўшанда мен қувониб кетиб, Ҳадижанинг қўлига чиқиб олдим. Кейин биз катта чиройли машинага ўтириб янги уйимга кетдик.

Янги жойда

Шундай қилиб ўша оқшом биз уйга қайтдик, лекин кеч бўлганлиги ва чарчаганлигим сабабли мен янги уй билан танишишни эртага қолдирдим. 

Ва мана кейинги кун менинг уй билан ҳақиқий танишувим бўлиб ўтди. Ҳадижа отаси, онаси билан яшар, шунингдек унинг унинг катта акаси Абдураҳмон ва кичик синглиси Малика ҳам бирга яшар эди. Улар яшайдиган уй жуда чиройли эди. Ҳадижанинг ўз хонаси бўлиб, энг қизиғи уйда ҳовли ҳам бор эди. 

Эрталаб Ҳадижа мени сут билан озиқлантирди ва сал туриб онаси бозор бориб, мен учун махсус ликопча сотиб олар экан. Кейин у менга уй ҳақида гапириб берди. Ва биз ҳовлида сайр қилдик.

Дастлаб менга бироз қўрқинчли туюлди, чунки мен ҳеч қачон ҳовлида сайр қилмагандим, бироқ Ҳадижа мени қўлида ушлаб борар эди. 

Кейин мен бироз кўникдим ва ҳатто майсазордан юришга ҳаракат қилдим, бироқ тошга урилиб кетдим. Ҳадижа мени яна қўлига олди. 

Тушликка яқин Ҳадижанинг онаси бозордан қайтди ва менга нафақат махсус ликопча, балки юмшоқ тўшак ва яна бир нечта ўйинчоқлар ҳам олиб келди. Менга кўпроқ тўп ёқиб қолди ва мен Ҳадижа онаси билан овора бўлганда узоқ вақт у билан ўйнадим.

Мен уларнинг ёнига югуриб келдим. Ҳадижа айнан ўша пайт онасидан сўради: “Онажон, нега сиз билан дадам, мен билан укам ва ҳатто кичкинтой Малика ҳам мусулмон деб аталади?” Бу менга ҳам қизиқ бўлиб кўринди ва мен қулоқ солишга қарор қилдим. Мана унинг онаси қандай жавоб берди: “Биз Ягона  Аллоҳга ишонишимиз ва фақат унга итоат қилишимиз учун ҳам мусулмон деб аталамиз. Биз У бизга амр қилган ишларини бажарамиз ва таъқиқлаган ишларини қилмаймиз.”

Дастлаб, Аллоҳ Одам Ато ва Момо Ҳаввони яратганида улар ҳам мусулмон бўлишган, бироқ уларнинг авлодлари кейинчалик Аллоҳдан бошқа нарсаларга ҳам ишона бошлашган ва ўз динларини унутишган. Шунда Аллоҳ одамлар орасидан энг яхшиларини танлаб олган ҳамда унга бирор дин ҳақида билим берган, кейин бу одам ўз халқининг пайғамбари бўлган. Одамлар илм олишни бошлаганларидан кейин улар яна унута бошлашди, Аллоҳ яна пайғамбар юбораверди. Шундай қилиб узоқ давр ўтди. Бироқ ҳамма пайғамбарлар фақат маълум халққагина юборилган эди. Ва кейин бутун инсониятга юборилган янги пайғамбар – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайдо бўлди ҳамда Аллоҳнинг ягоналиги ва Муҳаммад унинг пайғамбари эканлигига ишонган кишилар мусулмон деб атала бошланди.  Ахир сен шаҳодат калимаси ва унинг қандай маъно англатишини биласанку, тўғрими?” “Албатта, онажон, - деди Ҳадижа, - мен биламан: ”Мен шаҳодат келтираманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг элчиси ва қулидир.”

Ҳадижанинг онаси қониққаннамо кулимсиради. “МашаАллоҳ, қизалоғим. Қандай ақллисан а!”

Мен ҳам ўтириб, кулимсирадим. Ва Ҳадижанинг ақллиллигидан мен ҳам хурсанд бўлиб кетдим. Мен ҳам унинг ортидан шаҳодат келтиришга ҳаракат қилдим, лекин менда фақат “мур-мур” овозлари чиқди. Лекин қалбимда мен уни қайтардим ва эшитдим. Мен бизнинг ҳаммамизни Аллоҳ яратганини ва биз фақат Унга итоат қилишимиз кераклигини билардим.

Кечқурун, Ҳадижа узлашга ётаётганида онаси унинг ёнига келди ва унга: “Ҳадижа, бугун сен ҳақиқий муслима эканлигингга амин бўлдинг ва мен бундан жуда хурсандман! Кел, сен ҳар тун ухлашдан олдин шаҳодат калимасини айтиб ёт ва сен ҳар тун муслима бўлиб уйқуга кетган бўласан”. Ҳадижа буни бажарди, мен эса унинг жуда ақлли онаси бор деб ўйладим. Ва мен ҳам гарчи “мур-мяу”дан бошқа товуш эшитилмаса-да шаҳодат калимасини айтиб ууқуга кетишни одат қилдим.

Намоз

Ёз охирлаб бораётган эди. Мен кўп сайр қилар, югурар ва имкон борича Ҳадижа билан шуғулланардим. Ва бир кун мен уни ўзини ноодатий тутаётганини сеза бошладим. У бир кунда беш марта ювинар ва ҳижоб кийиб, ўзининг кичкина гиламчасини олиб хонасига кетадиган бўлди. 

Бу менда катта қизиқиш уйғотди ва мен ўша пайт хонада бўлишни истардим, бироқ ҳеч нима чиқмади: эшик яхши ёпилган эди. 

Кейинги сафар мен ақллироқ бўлишга ҳаракат қилдим. Мен масжидда азон айтилгандан кейин Ҳадижа хонасига яшириниб олишини сездим. Мен азон айтилганда катта кишилар намоз ўқишини биламан. Бироқ наҳотки менинг кичкина Ҳадижам шунчалик катта бўлибдики, намозни мустақил ўқияпти?

Ва мен ўз олдимга у ерда нима бўлаётганини аниқлашни қатъий қарор қилиб қўйдим. 

Навбатдаги азондан кейин мен Ҳадижанинг хонасига кириб, кровати тагига яшириндим ва у мени сезмади. Ва менинг ҳолатимда уни кузатишга зўр имкон туғилди.

У гиламчани Қиблага қаратиб ёзди ва: “Мен Аллоҳ ризолиги учун аср намози фарзини ўқишни ният қиламан” – бундан кейин: “Аллоҳу акбар!” деди. Ва мана ҳаммаси жой-жойига тушди, демак менинг Ҳадижам ҳақиқатда ҳам катта бўлибди ва кунда буюрилганидек беш маҳал намоз ўқияпти. Мен ўйлагунимча у намозни тугатиб, салом берди.

Ва ўшанда мен кроватни тагидан чиқишга қарор қилдим. Мен жойнамоз устига бориб, намоз ўқишга қарор қилдим. Мен Ҳадижа намоз ўқигандаги ҳаракатларини қайтаришга ҳаракат қилдим. 

Менда кулгили чиқди шекилли, у узоқ вақт мени кузатди, лекин унинг кўзи қувончдан чақнаб турарди. Мен тугатганимда, Ҳадижа баланд овозда кулди ва: “Сен ростдан ҳам жуда ақлли мушукчасан”, - деди у. – Қара-я, мени нима қилаётганимни кўриб, такрорлашга ҳам тушдинг а!”

Мен ўзимни қилган ишимдан қониқдм, ахир мен нафақат намоз ўқидим, балки Ҳадижанинг кайфиятини ҳам кўтардим. Лекин у давом этди: “Биласанми Шамсик, намоз ўқиганда фақат Аллоҳ ҳақида ўйлаш керак ва шунинг учун кейинги сафар сал жиддийроқ бўл, хўп?” Мен айбдорнамо бошимни эндим ва кейинги сафар рисоладагидек намоз ўқишга қатъий қарор қилдим. 

Ўшандан буён биз доим Ҳадижа билан бирга Аллоҳ уни қабул қилишига умид қилиб намоз ўқирдик.  Энди мен билмасдан хато қилса қандай қилиб намоз ўқишни билар эдим. Ва яна Ҳадижанинг онаси бизга намоз – бу диннинг иккинчи устуни эканини ва агар мусулмон киши намоз ўқимаса, у тўлақонли мусулмон саналмаслигини айтди. Биз Ҳадижа билан Аллоҳ буюрганларини бажарадиган энг яхши мусулмонлардан бири бўлишни истардик.

Капалак

Ҳаётимнинг навбатдаги ажойиб куни бошланди. Бугун қандайдир ноодатий кун эди. Дастлаб биз эрталаб овқатландик. Кейин Ҳадижа онаси билан қаергадир кетди ва мен бир ўзим қолдим. 

Мен бироз хафа бўлдим ва копток билан бироз ўйнамоқчи бўлдим, бироқ копток бугун югурикдай мендан қочиб кетаверди ва тезда кроватни тагига яшириниб олди, мен уни тутиб ололмадим. Кейин мен бироз дам олишга қарор қилдим, лекин ҳеч уйқум келмади, шунда менда ҳовлига чиқиш истаги туғилди. 

Мен қуёшда тобланиш учун ётиб олдим ва ҳатто Ҳадижанинг келиши, қандай қилиб мен билан ўйнашини орзу қила бошладим. Шу пайт менинг устимда кимнингдир сояси тушди. Мен кўзимни очдим ва ўзимдан унча узоқ бўлмаган жойда қанақадир учувчи махлуқотни кўрдим. Дастлаб у менга ёқимли туюлди, кейин эса... У учиб келди ва менга тегиб тегмас гулга қўнди. Воқеаларнинг бундай тус олишини кутмагандим ва қўрқувга тушдим. Буталар орасига яшириниб бу махлуқот нимага қодирлигини кўриш учун кута бошладим.

Мен тинч ўтирдим ва у мени семади ҳам. Мен унинг гулдан гулга қўнишини, шу жараён давомида ҳавода қанақадир белгилар ҳосил қилишини кузатдим. Унинг ҳеч кимни тутишга ҳозирланмаётганини кўриб унинг хавфли эмаслигини пайқаш мумкин эди. Мен буталар орасидан чиқишга ва уни тутиб олишга ҳаракат қилдим. Лекин ҳар сафар овим юришмасди – ҳали гулга панжам билан босиб қоламан, ҳали бошқа иш бўлиб ҳеч овим юришмади.

Мен ҳатто унга эътибор қаратишни ҳам тўхтатиб, дам олишга қарор қилдим. Бироқ буни ҳам қила олмадим. У гўё мени масхаралаётгандек бўлар, “Қани мени тута олармикансан?” дегандек ҳаракатлар қила бошлади. Ва мен бир қарорга келдим. Мен тескари томондан секин келиб, тўрт панжам билан уни маҳкам қилиб тутиб олдим. Бироқ у менинг қўлимдан Аллоҳнинг қудрати ила чиқиб кетди. У деди: “Эй Аллоҳ, менга раҳм қил, мени бу махлуқ қўлидан қутқар, ахир мен айбдор эмасман, мен шунчаки Сенинг амрингни бажариб,  гулдан гулга қўнаётган эдим.” Мана янгилик! Мен ҳатто бу мавжудот ҳам Аллоҳ томонидан яратилгани ва Унинг буйруқларига итоат қилишини билмас эдим. 

Кейин ҳа, нега у мендек чиройли мушукдан қўрқяпти.. Мен ўтириб олдим. Қўлларим ҳолсизланиб очилди ва сирли мавжудот қийинчилик билан сирпаниб чиқди. “Уф”, деди у, - мени қўрқитиб юбординг. Мен энди уйга қайтолмасам керак деб ўйлагандим.” “Унинг овози ёқимли экан”, - ўйладим мен ва ундан сўрадим: “Сени исминг нима?” Мавжудот жавоб қилди: “Мен капалакман. Бизни Аллоҳ яратган ва гулдан гулга қўниб уларни чанглантиришни вазифа қилиб берган. Сен кимсан?” “Ьен эса мушукчаман, менинг исмим Шамсик, - жавоб бердим мен, - лекин Аллоҳ мени нега яратганини ҳозирча билмайман.” Ва менга жуда хижолатли бўлди. Ахир капалак ҳаётида шунча савоб ишларни қилар ва Аллоҳнинг буйруғини бажарар эди. Мен нега яратилганман?! Бу саволга жавобим йўқ эди. Лекин капалак деди: “Хафа бўлма, эҳтимол сен ҳали кичкина ва нега яратилганлигингни бимассан, катта бўлгандан кейин албатта нега яратилганингни билиб оласан”. Шу гапни айтиб, қанотларини пирпиратиб учиб кетди. Мен эса унинг ортидан қараб қолдим, энди у хавфли кўринмас эди. У узоқ осмонда ярқироқ нурга ўхшаш учиб кетди. Бир неча дақиқадан сўнг дарвоза очилди ва менинг Ҳадижам кўп пакет ва сумкалар билан кириб келди. “Юр, уйга, яхшигинам, чақирди мени, - мен сенга шунақа қизиқ нарсаларни айтиб бераман ва гапириб бераман!” 

Биринчи сентябр

Ҳадижа олиб келган пакетлар муҳрланган ва уларда ғалати нарсалар жуда кўп эди. Мен уларни ҳидлаб нималигини аниқлашга ҳаракат қилдим лекин ҳеч нарса тушунмадим. “Хавотирланма Шамсик, - деди Ҳадижа, - юр намоз ўқиб, овқатланиб оламиз, кейин сенга ҳаммасини айтиб бераман ва кўрсатаман.” Ва мен хафа бўлишдан тўхтадим. Биз биргаликда бориб таҳорат олдик: фақат Ҳадижа сув билан, мен эса доимгидек – тилим билан. Намозни адо этдик ва мазали тушлик тановул қилдик. Ва ниҳоят, ҳамма ишлар тугади ва биз у билан хонада турли нотаниш нарсалар билан қолдик.

“Эртага биринчи сентябр ва мен биринчи марта мактабга бораман - , деди Ҳадижа, - Энди ҳар кун мен ўқийман, сен эса бу пайтда ёлғиз қоласан”. Мен жуда хафа бўлдим. Лекин у давом этди: “Бу фанларнинг ҳаммаси келажакда яхши ўқишим, яхши ҳисоблашим ва дунёқарашим кенг бўлиши учун менга керак...” Ва мен ҳам қизиқа бошладим, ахир Ҳадижа яхши ўқиса кўп нарсани билади, демак, уйда менга ҳам айтиб беради ва мен ҳам буни билиб оламан. Мен кўп фойдали нарсаларни билиб оламан, Аллоҳ ҳам айтган-ку биз илм олиш учун албатта ўқишимиз керак!

Балки ишонмассиз, лекин мен жуда хурсанд бўлдим. Эрталаблари ёлғиз қолишимга қарамасдан энди мен ҳам Ҳадижа ҳам Аллоҳнинг яна бир амрини бажаришимиздан кўнглим қувонди. Мактаб унга илм олишда ёрдам беради, иншаАллоҳ. Шундай қувончли ўйловлар билан ҳовлига чиқдим. Бироздан сўнг Ҳадижа ҳам чиқди ва биз бирга ўйнадик.

Бугун биз эртароқ – хуфтон намозини адо қилибоқ ухладик. Мен бироз ётдим ва шифтга қарадим. Уйқум умуман келмади. Мен Аллоҳ менга шундай ажойиб оилани берганлиги қандай яхши деб ўйладим ва Унга шукрлар айтдим. 

Эрталаб Ҳадижанинг онаси бизни уйғотди. Ҳадижа ювинди ва кийина бошлади. Маълум бўлишича унга мактабга керакли нарсалар билан бир қаторда янги кийим ҳам сотиб олишибди. Кўрсангиз эди, у шунақа чиройли эдики – тўқ-кўк рангли шим, оппоқ блузка. Мен уни шунчалик чиройлилигини илгари кўрмаган эдим. 

Кийиниб бўлгач биз унинг сумкасига мактабга керакли нарсаларни солдик. Бир неча дақиқадан сўнг хонага Ҳадижанинг отаси кўз ташлади. “МашаАллоҳ, қизим, бугун жуда чиройлисан! – деди у. – Мен сен учун жуда хурсандман.” У яна бироз уни эркалатиб, пешонасидан ўпиб қўйди. Кейин у давом этди: “Бугун биринчи марта мактабга боряпсан, кетдик намозни адо қилиб, кейин Аллоҳга сени ўқишингда ёрдам беришини сўраб дуо қиламиз. Хўпми?”

Ҳадижа отасини қаттиқ қучоқлаб: “Хшп бўлади дадажон, сиз менга яхши дуони ўргатгансиз, энди ҳар куни мактабга боришдан олдин уни такрорлайман. Энди юринг ибодат қилиб олайлик.” Мен озроқ мулоҳаза қилиб турдим ва уларнинг ортидан қадам ташладим – намозни адо қилиб бўлгач Ҳадижа ҳаққига дуо қилиш мақсадида.

Нонуштадан сўнг Ҳадижанинг отаси уни қизил чиройли машинасига ўтқазиб, мактабга олиб кетди. Бир неча соат ўтди ва улар қайтиб келишди. Кейин Ҳадижа уй вазифаларини қилди ва менга унинг мактаби қанақа эканлиги, у ерда нима қилинишини айтиб берди. 

Мен уни диққат билан тингладим ва ҳатто бироз хафа ҳам бўлдим, чунки мен мушукча эдим, мушукчалар эса мактабга қабул қилинмайди. Бироқ мен барибир Ҳадижа олган билимлар иккаламизга етишига умид қилдим. 

Келишмовчилик

Кунлар ўтар ва ҳозирча ҳеч қандай ёмон таассуротлар юзага келмаган эди. Бироқ, барибир, бир кун Ҳвдижа кзхида ёш билан кириб келди. У шунчалик қаттиқ йиғлардики, менинг юрагим портлаб кетай дер эди. Мен уни овутишга ҳар қанча ҳаракат қилмай, ота-онасининг ҳам ҳаракатлари зое кетди. Унинг йиғлаши шу даражада Эдики, гўё бир зумда ошхонани сув босадигандек. Бизга азон ёрдам берди. Ҳадижа уни эшитиши биланоқ хонасига намозни адо қилишга кириб кетди. Биз ҳам ибодат қилиб олдик ва мактабда нима бўлибдики, Ҳадижа бунчалик хафа экан деб ўйладик. 

Бизнинг ўйловларимиз вақтинча бўлди. Бир қанча муддатдан кейин Ҳадижа қайтиб келди ва: “Мен тинчланиб олдим, тушликдан сўнг ҳаммасини айтиб бераман. Ва сиз менга уни ҳал қилишда ёрдам берасизлар.” Албатта биз ваъда бердик, ахир унинг кайфияти тушиб, яна йиғлашини ҳеч қайсимиз истамас эдик. Фақат шу Ҳадижанинг отаси ишга кетиши керак бўлиб қолди ва у ҳаммасини кечқурун аниқлаштирамиз деди. Ҳадижа овқатлангач, биз унинг хонасига ҳикоясини эшитиш учун йўл олдик. 

Ва мана биз нималарни эшитдик.

-    Бугун одатдагидек ўқиш куни эди, мен ҳар кунгидек партамга ўтирдим ва биринчи дарсга тайёрланиб, китоб дафтарларимни чиқаришга тараддудландим. Шу пайт Салима ёнимга келди. У синфимиздаги энг замонавий қиз, атир упалардан фойдаланади. Унинг онасини кўрсангиз эди: пошнаси баланд туфлилар кияди, жуда калта юбкада юради.

Шу пайт Ҳадижанинг онаси уни шартта тўхтатиб:

-    Қизим, бошқалар ҳақида ёмон сўзларни айтиш яхши эмас. Бу ғийбат ҳисобланади. Ғийбат қилганларни пайғамбаримиз сав ўликни гўштини еганга ўхшатганлар. Сен яхшиси Салима нима деганини айт.

Ҳадижа уятдан юзлари қизариб:

-    Хўп бўлади, онажон, энди ёмон гапирмайман. Хуллас, у ёнимга келиб менга ҳар хил саволлар бера бошлади. Мен нега рўмол ўрашим, нега узун кийим кийишим ва ҳоказо. 

Шу пайт қўнғироқ чалиниб, ўқитувчи кириб келди. Биз дарсга машғул бўлиб, ҳаммаси унут бўлди. Бироқ дарсдан кейин Салима яна келиб, менинг рўмолимни гапира бошлади. Бундан кейин у қаттиқ бақириб, менинг сочим йўқлигини ва мен шунинг учун рўмол ўрашимни айтди. Мен жуда хафа бўлдим, болаларга ҳар қанча тушунтиришга ҳаракат қилмай, улар мени тинглашмади ҳам, ҳамма Салиманинг гапига ишонди. Манна шунақа гаплар.

-    Ҳа, деди унинг онаси, - бу жуда ёқимсиз, бироқ бўлиши керак бўлган воқеа. Хавотирланма, мени эшит нима дейман. – Менга ҳам қизиқ туюлиб, қулоқларимни динг қилиб олдим. – Ҳадижа, сен энди кичкина қизча эмассан. Сен Аллоҳ қизларга узун кўйлак ва рўмол ўрашни буюрганини жуда яхши биласан. Лекин муаммо шундаки, кўпчилик узини мусулмон санайдиган кишилар ҳамма вақт ҳам Яратганнинг ҳукмига риоя қилишмайди. Кейин улар шундай амр борлигини унутишади ва ўзлари истагандек яшай бошлашади. Бундай кишиларнинг эътиқоди, иймони юрагининг тубида ухлаб ётади ва уни уйғотиш осон иш эмас. Бу ҳодиса сенинг синфдошларинг ва эҳтимол уларнинг ота-оналари билан ҳам юз берган кўринади. Бироқ сен улардан хафа бўлмаслигинг керак. Ахир улар эътиқодлари ухлаб қолгани учун айбдор эмаску, тўғрими? Сенинг сочларинг ҳақида ғалати гаплар бўлмаслиги учун сен ҳамма дугоналарингни уйга меҳмонга таклиф қилишинг мумкин. Ахир сен уйда рўмолсиз юрасан ва улар сенинг қандай чиройли сочларинг борлигини кўришади. Яхшими?

“Ҳадижанинг онаси қандай ақлли-я.., - ўйладим мен, - ва у тўғри гапиряпти.” Ва Ҳадижа суҳбатдан сўнг тинчланди ва вазифаларни бажаришга киришди. Кечқурун отаси ишдан қайтгач, воқеадан хабар топди ва у ҳам Ҳадижага далда бериш учун гапира бошлади.

-    Ҳадижа, 7 ёшда рўмол ўраш мажбурий эмас ва сен истасанг мактабга рўмолсиз боришинг мумкин. Бироқ мен шунингдек биламанки, сен эртароқ Аллоҳ амрларини бажаришга киришмоқчисан. Ва шунинг учун мен танлов ҳуқуқини ўзингда қолдираман. Сен ҳозир ўзинг учун нима муҳимлигини танлашинг керак – Аллоҳ амрларини юажарасанми ёки синфдошларинг сен ҳақингда нима ўйлаши муҳимми. Биринчи йўл қийинроқ, ахир кейинчалик ҳам сенга шундай одамлар дуч келиши мумкин, бироқ, бу йўлни танлаб сен кучлироқ бўлиб бораверасан ва натижада у Аллоҳ розилига олиб келади ва сен ҳақиқий муслима бўласан. Мен шу йўлни танласанг жуда хурсанд бўлардим. Лекин сен иккинчи йўлни ҳам танлашинг мумкин – Аллоҳга итоат эмас, балки шахс ва унинг хоҳишларига итоат. Унинг хоҳишлари Аллоҳ амрлари билан мос тушиши ҳам, тушмаслиги ҳам мумкин. Бу ёлғон йўл ва у тезда одамни ҳалокатга олиб келади. Шундай экан, ўзинг ҳал қил.

Ҳадижа чуқур ўйловда қолди, ахир отаси унга қийин вазифа қўйган эдида. Рўмолнику ҳозир ечса бўлади ва бу жуда осон, бироқ, кейин у улғайганда, яна рўмол ўраши керак ва ўшанда одамлар яна унинг кийиниш услуби ҳақида гапира бошлашади. Агар у рўмол ўрамаса, Аллоҳ амрига хилоф иш тутган бўлади.

-    Дада, мен бир қарорга келдим, - бир неча дақиқадан кейин сўз бошлади, - мен Аллоҳга итоат йўлини танлайман, менга Унинг гапи муҳим, одамларнинг сўзлари эмас!

-    Хўш, мен сенинг қарорингдан хурсандман, - жавоб қилди отаси, - мен онангни фикрини ҳам қўллаб қувватлайман, синфдошларингни уйга таклиф қил, улар бизнинг қандай яшашимиз, ҳаёт кечиришимизни кўришсин. Эҳтимол уларда ҳам Исломга қизиқиш уйғонар.

-    Лекин дада, Салимани чақирмай қўя қолайлик, ахир у келишмовчиликни бошладику.

-    Йўқ, қизим, - деди отаси, - биз уни биринчи навбатда чақирамиз ва ўйлайманки, у сенга айтган гаплари учун хижолат қилади.

Ҳадижа тинчланди ва энди у ҳақиқий тўғри йўлдан кетаётганлигига амин бўлди. Унинг кайфияти яхшиланди ва биз хурсанд ўйнай бошладик: у тўпни отар, мен қаттиқ мяу деб уни тутиб олардим. Шундай ҳолатда бир неча дақиқа ўтди. Кейин биз кечки намозни адо қилиб, ухлашга ётдик. Мен юмшоқ тўшакда ётиб ўйлардим, Ҳадижа ҳали кичкина, лекин ҳаммасини тўғри тушуниб, ҳақиқий муслима бўлмоқчи. Мен ҳатто қувончдан “мурр-мурр” деб юбордим, лекин вақтида ўзимни тўхтатдим, ахир у ухлаши керак, эртага у учун осон кун бўлмайди. Ва мен шунчаки Ҳадижага ҳақиқий муслима бўлишига ёрдам беришини сўраб Аллоҳга дуо қилдим.

Дугона

Якшанба. Тонг жуда иссиқ ва қандайдир бошқача эди. Кўзимни очишдан олдин мен узоқ ётдим ва орзу қилдим. Кейин туришга қарор қи лдим. Ҳадижа ҳам уйғонди. 

-    Эй Аллоҳим, шундай ажойиб туш учун сендан миннатдорман, лекин мени қандай кун кутяпти? – деди у. 

Ва ростдан ҳам, бугун унинг дугоналари келиши керак, ва албатта Ҳадижага бу ҳақида ўйлаш оғир эди. Лекин нима ҳам қила олардик, биз ювиниб, овқатландик.

Ҳадижанинг онаси аллақачон ошхонада мазали овқат тайёрлаётган эди. Менга иссиқ сут билан тоза балиқ қўйди. Мен иштаҳа билан ҳаммасини ея бошладим, Ҳадижага эса қовурилган тухум билан янги пиширилган нон насиб қилди.

-    Меҳмонлар 11 да келади, - эслатди Ҳадижага онаси, - шундай экан тайёр бўл!

-    Ҳа онажон, эсимда, - жавоб қилди Ҳадижа ва синфдошлари келгунча ҳовлида ўйнаш учун югуриб чиқиб кетди. 

Мен ҳам унинг орқасидан чиқдим. Мен Ҳадижа жуда қаттиқ ташвишланаётганини, бироқ буни ҳеч кимга сездирмаётганини билардим. Мен унинг тиззасига чиқиб, уни тинчлантириш мақсадида “мурр-мурр” дедим. Бир қанча вақт ўтгач, Ҳадижани онаси тайёрланиш учун чақирди. Мен эса скамейкага чўзилиб, ухлаб қолдим.

Мени қўнғироқ уйғотди. Мен бор кучим билан дарвозага интилдим ва у ерда жуда кўп қизларни бирин-кетин кириб келаётганини кўрдим. Бироқ ғалати: уларнинг ҳеч бири рўмол ўрамаган эди. Биттаси ҳатто бўялган тирноқлар билан келди. Мен хонаҳой шу Салима бўлса керак деб ўйладим. Уларни Ҳадижа кутиб олди – у жуда чиройли эди. Мен бундан хурсанд бўлдим. 

Қизлар кўришиб, уйга киришди. Улар бошида бироз уялиб ўтиришди ва шовқин қилмасликка ҳаракат қилишди, бироқ озроқ вақт ўтгач, Ҳадижанинг хонасидан кулгилар эшитила бошлади. Мен уларда ҳаммаси жойида ва улар дўстлашиб кетишади деб ўйладим.

Кечроқда ҳамма тарқалди, фақат Салима ҳали ҳам шу ерда эди. Унинг онаси қандайдир салонда бўлганлиги сабабли уни олиб кетишга келмаган эди. Шунинг учун Ҳадижа ва Салима ўзаро гаплашиб ўтиришди. 

-    Мен сендан кечирим сўрайман, - деди Салима, - мен жуда уяляпман. Сен нега рўмол ўрашингни айта оласанми?

-    Мен сендан хафа эмасман, - жавоб берди Ҳадижа, - бўлиб туради, ҳечқиси йўқ. Рўмолни эса мусулмонлигим учун ўрайман. Аллоҳ ҳар бир қиз ва аёл ўзини бегона эркаклардан бекитиб юришни амр қилган.

-    Сен Аллоҳ ва дин ҳақида яна нималар билансан? – сўради Салима ва хафа бўлиб давом этди: - менинг онам айтадики, биз ҳам мусулмон эканмиз, бироқ мен Ислом ҳақида ҳеч нима билмайман.

Ва Ҳадижа айта бошлади. Улар жуда узоқ гаплашишди ва мен Ҳадижа шунча нарсани билишидан фахрландим.

Шундай аснода бир соат, балки ундан ҳам кўпроқ вақт ўтди. Кейин Салиманинг онаси келди.

-    Биласанми, Ҳадижа – хайрлашаётиб деди Салима, - мен сен билаш дўстлашишни истайман. Қарши эмасмисан?

-    Албатта йўқ, - табассум билан жавоб берди Ҳадижа, - мен умид қиламанки, биз яхши дугона бўлиб кетамиз.

Салима уйига кетди. 

-    Ҳадижа, мени назаримда ҳаммаси яхши бўлди, - деди онаси, - келишмовчилий ҳал бўлдими?

-    Ҳа онажон, - жавоб берди қизалоқ, - Яратган Аллоҳ бизга дўстлашишда ёрдам берди, ахир мен Ундан шуни сўрагандимда. Ҳақиқатдан ҳам, Аллоҳ бизнинг дуоларимизни эшитади!

Тун давом эта рва мен ҳаммаси яхши тугагаидан хурсанд эдим.

Рўза

    Кунлар ўтаверди, ва мана бир кун ўтди ҳамда кечқурун қандайдир янги ва ноанъанавий бир ҳодиса юз берди. Бироқ ҳаммаси тартиб билан.

Бутун тун давомида ҳамма нимадир муҳим нарсани кутиш билан машғул бўлди. Назаримда, бу кун қандайдир оғир кундек, эгаларим ҳатто гапиришни ҳам унунтиб қўйгандек эди гўё. Мен ҳатто уларни қандай қилиб чалғитсам деб ҳам ўйлай бошлаган эдим. Шу пайт кўчада шовқинли қий-чувлар бошланиб кетди. Югуриб чиқсам, мушаклар отилган, чиройли манзаралар ҳосил бўлган эди. Ҳамма хурсанд ва бир-бирини табриклашар эди. Кейин Ҳадижанинг отаси ва катта акаси масжидга кетишди.

Бу кеча улар кўп қолиб кетишди. Бу эса баъзида бўлиб туришига қарамасдан ҳайрон қоларли эди. Агар бирор олим маъруза қилиш учун келса, улар худи шундай кўп қолиб кетишар эди, лекин бугун нега кеч қолишди экан? Шунинг учун мен қаттиқ ҳаяжонда эдим. Аёллар билан ҳам ғалати ишлар содир бўла бошлади. Бошида улар негадир кўп ибодат қила бошлашди. Мен Ҳадижа намоз ўқиб бўлгач ухлашга ётишига ўрганиб қолган эдим, бироқ бугун у бундай қилмади. У жойнамоз устида узоқ ўтириб, қандайдир узун дуо ўқиди, кейин эса Қуръондан суралар ўқий бошлади. Мен унинг бу қилмишини сира тушунмадим, ахир эртага у ўқишга кетиши, бунинг учун яхши дам олиши керак эди. Лекин кейин мен янада кўпроқ ҳайрон қолдим: Қуръон ўқиб бўлгач, у яна намоз ўқишга киришди.

Менинг юзимда тушунмаганлик акс этганиданми, салом берганидан кейин Ҳадижа мени ёнига олиб тушунтира бошлади. “Жиннивой, сен ҳали жуда кичкинасан ва бугун муқаддас ой – Рамазон кирганини билмайсан, - деди у, - бироқ мен сенга у ҳақида айтиб бераман. Рамазон – мусулмонлар рўза тутадиган муқаддас ой.” Унинг айтганларидан мен ҳеч нарса тушунмадим, буни англаган Ҳадижа давом этди. “Рўза – ҳар бир мусулмон зиммасидаги фарзлардан бири, бу пайтда кундузи ейиш ва ичиш мумкин эмас, фақатгина кечқурун қуёш ботгандан кейингина ейиш мумкин. Шунингдек, бу ойда ёмон сўзларни айтиш, жанжаллашиш ва умуман қандайдир баҳсга киришиш мумкин эмас. Бу ой фақатгина Аллоҳ учун ибодат қилинади, - деди у, - ва яна айнан шу ойда қўшимча намоз – таровиҳ ҳам ўқилади. Энди мен ҳар кун бироз кечроқ ухлайман ва эрталаб тонгда катталардек саҳарлик қиламан, агар чидай олмасам, озроқ нарса ейман. Сўкиниш ва ёмон ишларни иншаАллоҳ умуман қилмайман. Аллоҳ тутган рўзамни қабул қилишини шундай истайманки!”

Фақат шундагина мен Рамазон қандай ойлигини, одамлар нега унинг келганига бунчалик хурсанд бўлганини тушундим. 

Эрталаб, ҳали тонг отмай туриб бутун оила ошхонада саҳарлик қилишди. Албатта мен ҳам улар билан бирга эдим. Энди катталарга то қуёш ботгунга қадар овқатланиш мумкин эмас. Ҳадижа ҳам албатта рўза тутишга ҳаракат қилишини айтди ва унинг отаси буни эшитиб жуда қувонди. Мен ҳам рўза тутишга ҳаракат қилдим, бироқ тушга бориб қоринчам шундай оч қолдики, суягимга ёпишиб қолди. Ва мен сут ичишга югуриб бордим. Мен рўза тута олмаганимдан бироз хафа бўлдим, бироқ менинг Ҳадижам кичкиналарга ҳали мажбурий эмас деб айтди. Ва шунда ҳам мен келаси йил, катта бўлганимда ҳақиқий рўзадор бўлишга умид қиламан.

Ҳадижага тасанно, у кечки уфқ пайдо бўлгунга қадар сабр қила олди ва ҳамма билан бирга овқатланди. Демак, у энди катта бўлибди. 

Қадр кечаси

Рўза ярмидан ўтди. Менинг хўжайинларим ҳаммасига амал қилишди. Улар бу ойда янаям яхши бўлишди – жуда қувноқ ва нурли, ҳар қандай пайтда ёрдамга тайёр.

Ҳадижанинг отаси таътил олди ва охирги кунларни уйда ўтказди, Ҳадижанинг ўқишидан ҳам жавоб олишди. Ҳамма Аллоҳга сажда қилар эди. Сўнгги кунларда Ҳадижанинг отаси масжидга бориб, бутун тунни ўша ерда ўтказадиган бўлди. У рўзани Аллоҳ айтганидек, ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам бажарганларидек қилишга ҳаракат қилар эди. 

Бироқ бу кеча қандайдир муҳим эди. Ҳамма ниманидир кутар ва нимагадир умид қилар эди. Уй одатдагидан бошқача жуда кўп одам – қариндошлар билан тўла эди. Ифторга эртаклардагидек овқат тақдим этилди. Кейин эса бу ажабланарли бўлмаганидек, ҳеч ким уйига шошилмади. Катта залда янги гилам тўшалди. “ИншаАллоҳ, бу кеча Қадр кечаси, - тушунтирди Ҳадижа, - бу кечада ҳеч Ким ухламайди ва иложи борича кўпроқ ибодатда бўлади, дуо қилади, Қуръон ўқийди. Бу йил кечаларининг энг яхшиси.” Мен ўйлаб қолдим. Ҳадижа эса давом этди: “Сен нима қиласан: ухлайсанми ёки биз билан қоласанми?” Буни мен кутмаган эдим. Бундай кечада қандай қилиб ухлаш мумкин? Ва албатта мен қолдим ҳамда қандай Қуръон тиловат қилиниши, дуолар ўқилишини эшитиб ўтирдим.

Кейин биз Ҳадижа билан тоза ҳаводан нафас олиш учун ҳовлига чиқдик: “Қара қандай чирофли осмон! Қандай ажойиб ҳаво ва ҳаммаёқда жимлик.”

Шундай ҳиссиётки, гўё бутун тирик мавжудот бу кеча фақат Аллоҳга ибодат қилаётгандек. Бундан ажойиб кечани мен олдин кўрмаган эдим!”

Мен ҳам ғайриоддий ва ажабланарли нарсани сездим. Шу дақиқаларда мен нега мавжудлигимни тушундим. Мен бизни Яратганнинг кучидан даҳшатга тушган эдим ва Унинг олдида бош эгдим.

Кейин биз уйга қайтдик, бироқ то рамазоннинг сўнгги кунларига қадар мендаги ўша кайфият тарк этмади.

Ийд ул – Фитр

Кеча кечқурун Рамазоннинг тугагани ҳақида гапиришди ва ҳамма бир-бирини байрам билан табриклай бошлади. Табрикларга қарамасдан, мени назаримда ҳақиқий байрам ўтиб бўлди – ва бу байрам Рамазоннинг ўзи эди. Кўчаларда яна мушаклар овози эшитилар, Ҳадижанинг отаси масжиддан уйга қайтиб келди ва ҳамма уни гуллар, чиройли сўзлар билан кутиб олди. 

Бизнинг уй озодалик ва ёруғлик билан тўлди. Биз Ҳадижа билан уни кичкина рангли лампочкалар билан безадик ва қоронғуликда улар рангли ўчиб ёна бошлади. Ҳамма асосий ишга тайёрланишга ҳаракат қилар эди, ахиро эртага оилавий масжидга боришлари керак. Энг чиройли кийимларни тайёрлаб, ғусл қилишди, меҳмон ва қўшниларга ширинликлар пиширишди. Ҳадижанинг онаси ҳамма қариндошларига совға тайёрлади, Ҳадижа эса синфдошларига табрикномалар ёзди. Ҳамма кечгача ухлолмади. Ўша кеча кирди, лекин жуда эрта уйғониш керак эди.

Мен энг биринчи турдим ва албатта Ҳадижани биринчи бўлиб табрикламоқчи бўлдим, бироқ буни қандай амалга оширишни билмадим. Мен бироз ўйладим ва миямга бир фикр келди. Секинлик билан ҳовлига етиб олдим ва ердаги энг чиройли гулни узиб, Ҳадижанинг ёстиғига қўйдим. Бир қанча вақтдан кейин у уйғонди ва унинг кўзлари қувончдан порлади. “Онажон, - бақирди у, - қаранг, Шамсик менга қандай ажойиб совға берди. Мен ҳеч қачон бунга ўхшашини олмаганман!” Мен ҳаммаси амалга ошганидан хурсанд бўлдим, ахир энди Ҳадижа яхши муслима бўлди, ва мен уни хурсанд қила олдим. Ҳадижа аниқ бўлишича, менга ҳам совға олган экан – сунъий сичқонча.

Кейин бутун оила, ҳатто кичкинтой Малика ҳам масжидга йўл олди. Мен эса ёлғиз қолишимга тўғри келди, ахир мушукларни масжидга қўйишмайди. Бироқ мен барибир хурсанд эдим.

Алҳамдулиллаҳ, менга омал кулиб боқди, менинг оилам қандай яхши ва ғамхўр! Мен гиламда ётар ва бутун ўй-фикрим фақат шу одамларга энг яхши тилакларнинг афзалини тилаш билан банд эди. 


Гўзал Аҳлиддин қизи


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир роҳиймБиринчи тавсияКалимаи тавҳидРасул марҳамат қилди Абу Ҳурайра,Сенга шафоатдан берайин дарак. Лаа илаҳа иллаллоҳhelliprdquoни ким айтса давоми...

4105 19:49 / 19.04.2017
ёҳуд Имом Аъзам ҳаётидан ибратли ҳикоялар Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ қилиб қўядиrdquo. ҲадисданУлуғ имом, мужтаҳидлар султони, зоҳид, ориф зот давоми...

9937 20:14 / 19.04.2017
Кўпчилигимиз вақт ҳақида эсламасакда, сўзламасакда барибир вақт аталмиш уммон оқимида сузаётганимизни ҳис қиламиз. Бу уммон шундай уммонки, барчамиз шу уммон давоми...

7225 20:13 / 19.04.2017
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан олган билимларимиз шуни кўрсатадики, бирор муносабатни тартибга солувчи мэъёрлар жорий eтиш учун авваламбор анашу давоми...

3339 19:52 / 19.04.2017