1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1433

Ҳақиқий зарар

16:13 / 19.04.2017 5615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одам ҳаёти давомида ҳар хил зарар кўриши мумкин. Кимдир савдода, кимдир деҳқончиликда, яна кимдир бошқада. Шуларнинг ичида  ҳаётда  кўп учрайдиган ва кўпчиликнинг  катта катта зарар кўришига сабаб бўладиган бир иллатни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида баён қилиб берганлар. Имом Бухорий, Термизий, Ибн Можа (раҳматуллоҳи алайҳим)лар Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар:“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иккита улуғ неъмат бор. Кўпчилик шу иккисининг қадрига етмай зарар кўриб қолади. Улар: Соғлик-саломатлик ва қўли бўш (вақтибемалол) лик даври”, дедилар.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги биз “зарар кўриб қолади” деб таржима қилган жумламиз ҳадиси шарифда “мағбунун” шаклида бўлиб, ўзаги “ғобнун”дир. Араб тилида “ғобнун” дегани, савдода бир нарсани бир неча баробар қимматига сотиб олиб зарар қилиш, ёки ўз нархидан бир неча баробар арзон сотиб зарар кўриш маъноларини англатади. Ким-да ким соғлом, тўсқинлик қилувчи  ишлардан холи бўла туриб, охиратини обод қилишга уринмаса, у ҳам савдода зарар кўрган киши каби зарар кўради. Кўпчилик соғлик ва қўли бўшлик неъматини суистеъмол қилиб, натижада дунё ва охират азобига дучор бўладилар. Ундан тўғри фойдаланганларида эди, мақсадга мувофиқ бўларди. 

Имом ибн ал-Жавзий: “Гоҳида инсон соғлом бўлса, тирикчилик ила банд бўлади. Гоҳо қўли бўш бўлади аммо, соғлиги жойида бўлмайди. Баъзида, қўлиям бўш, соғлигиям жойида бўлади-ю, лекин бу имкониятларини қадрига етмай, ибодатга бепарво бўлиб қолиб, натижада бу одам ҳам савдода зарар кўрган киши каби имкониятни қўлдан бой беради.  Хулласи калом, дунё охиратнинг экинзоридир. Бу дунёда фойдаси охиратда кўриладиган тижорат мавжуд. Ким-да ким, танисоғлик ва бўш вақтини Аллоҳнинг тоатига сарфласа, уни дунё ва охиратда ҳамма ҳавас қилади. Ким-да ким, уларни маъсият (гуноҳ)га ишлатса, ўзидан кўрсин. Чунки, қўли бўшлик кетидан бандлик, соғлик сўнгидан хасталик келади. Боринг ана, бундай бўлмаган тақдирда ҳам (яъни, бирор киши фаразан, умри бўйи соғлом, роҳат-фароғатда, бекаму-кўст, доим вақтибемалол ҳаёт кечирган тақдирда ҳам) қариликнинг ўзи кифоя қилади. Чунки, инсон қаригандан кейин ҳар қанча соғлом ва қўли бўш бўлмасин, ўз-ўзидан кучдан қолиб, заифлашиб боравериши очиқ ҳақиқатдир”- деганлар. Муҳаққиқ олим Тийбий ушбу ҳадиснинг шарҳида: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлом ва қўли бўш кишини сармоя (дастмоя)си бор тижоратчига ўхшатмоқдалар. Табиийки, тижоратчи сармоясини сақлаб қолган ҳолда фойда қилиш истагида бўлади. Уни йўли, банкрот бўлмаслик учун кимлар билан муомала қилишни яхши билиши ва бу соҳада уддабурон, тўғрисўз бўлмоғи шарт. Соғлик ва қўли бўшлик ҳам сармоядир. Бахт ва саодат улари тўғри ишлата билишдадир”, деганлар.

Вақт улуғ неъмат ва энг зўр туҳфадир. Лекин буни англаб, ундан фойдаланадиган одамлар жуда озчиликни ташкил қилади. Бунга ҳадиси шарифнинг лафзи ҳам ундан фойдаланувчилар озчиликни ташкил этиши, кўпчилик эса, уни қадрига етмай, кўп яхшиликни қўлдан бой беришига ишора қилмоқда:“...Унда кўпчилик зарар кўриб қоладилар...”.

Аллоҳ таоло барчамизга бундай улуғ неъматдан  унумли фойдаланишни насиб айласин. Омийн!


ТИИ талабаси: Баҳодир Бахромжон ўғли

 “Қийматуз замани индал уламо”

 китобидан таржима қилди.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шукр бирла отар ҳарбир тонгимиз,Муҳаббатингизла тўлган онгимиз,Фидодир сизга бу жисмужонимиз,Аллоҳ суйган, улуғ инсон, Набиюллоҳ,Шафоатчимизсиз бизнинг давоми...

5619 16:08 / 19.04.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мен икки Забиҳуллоҳ яъни, Аллоҳ учун қурбонликка аталган икки кишининг ўғлиманrdquo, деган ҳадиси шарифларини давоми...

5477 16:11 / 19.04.2017
БИЗДЕК БЎЛМАСИНКeлaжaк aвлoдгa сўрaгaним шу,Дoимo яшaсин гулдeк сўлмaсин.Биз нe бўлсaк бўлдик, лeкин тилaгим,Биздaн кeйингилaр биздeк бўлмaсинШукур қилсин нeки бўлсa давоми...

5001 16:03 / 19.04.2017
УЧРАШУВ Атрофга зулмат ўз рўмолини ёйган, кўчакуйда одамлар кун аввалидаги харакатларини такрорларди. Кундузги иссиқ тафт сабаб бўшаб турадиган хиёбон давоми...

4064 16:00 / 19.04.2017
Аудиолар

210801 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130066 14:35 / 11.08.2021