1446 йил 23 жумадис сони | 2024 йил 25 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Ҳижоб нажотми…? (танловга)

15:01 / 19.04.2017 2976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бизга ҳидоят йўлини кўрсатган ва «шоядки нажон топсангиз» деган Аллоҳ таолога ҳамду саноларнинг чексизи, Зоти покига миуносиби бўлсин!

Бизга башоратчи ва огоҳлантирувчи этиб юборилган ва бизга нима яхши эканлигини амалда кўрсатиб берган, ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога дуруду саловатларнинг сараси, маҳмуд мақомию васила бўлсин!

Олам тасодифларга тўла. Хар кимнинг ҳам ўзига яраша ибрат бўла оладиган ва достон қила оладиган бир куни бор. Баъзиларда хар ҳафтада бир ибратомус воқия юз берса, яна, баъзиларда хар куни шундай воқиялар дуч келади. Буларнинг бари кўз ўнгимизда бўлиши ва доимий такрорланиб туриши билан балки, эътибор қилишимизга арзимас туюлар. Лекин, булар хақиқат бўлиб, агар биз бунга кучли разм солсак ва аҳамият қаратсак, кучли адиблар ўзларининг асарларидаги ва ҳикояларидаги воқияларни қаердан олар эканлар деган, саволларимизга жавоб топган бўлар эдик ва кўп, жуда кўп ибратлардан фойда олган бўлар эдик.

Биз ҳам сизга ана шундай бўлган ибратли воқиялардан бирини ҳикоя қилмоқчимиз.

(Баъзи сабабларга кўра, исмлар ўзгартириб, кўрсатилган.)

Талабалик давримиз эди… тарих ва диншуносликка ихтисослашган педагогик факултетимиз хануз кўз олдимда тургандай. Иккинчи курснинг бошлари, тарих дарсида эдик. Шайбонийлар даври бўйича кучли мутахассис домланинг дарслари эди. У киши дарсни шижоат ва киришиш билан олиб борар, биз талабалар эса, маърузани мароқ билан тинглар эдик. Домлани «Шайбонийхон аслида қонхўр бўлмаган» деган сўзини эшик таққиллаши тўхтатиб, қўйди. Мумкинми…деди, факултет декани аста жилмайиб. Ҳа-ҳа марҳамат…марҳамат деди, домла худди ул-бул нарсаси йўқолгану уни қидираётган кишидек. Декан ичкарига кириб, биз билан илиқ саломлашди, янги ўқув йили бошлангани билан табриклаб, энди сизларга иккинчи курсдан, тарих ва диншунослик фанидан бошқа ўқитувчи киради деб, янги ўқитувчини фазилатларини санаб кетди. Бўлажак домлангиз Тарих фанлари номзоди, «Алишер Навоий» номли стипендия соҳибаси, турли чет эл мамлакатларида бўлиб ўтган танловлар ғолибасидир. Энг асосийси ўз соҳасини мутахассиси, бўлажак профессор дедида, қани Нигорахон киринг деб, эшикка ишора қилди. Аудиториядаги етмишга яқин талабани кўзи ўша тамонга бурилди. Эшик очилиб, ичкарига тиззагача юбка ва елкасидан очиқ кофта кийнган, сочларини аждар мисол турмаклаган, ўрта бўйли, чамаси 16-17 ёшлардаги қизча қимтинибгина кириб келди. Талабалар буни кўриб бақа бўлиб қотиб қолишди. Озгина сукутдан сўнг ҳамма кулиб юборди. Жим…жим деди, декан. Бу қизни кичкиналигига қараманглар. Бу қизим 19 ёш бўлгани билан, шунча ютуқларга эришган. Мактабдаёқ ўзини кўрсатиб, тенгдошларидан ўзиб кетиб, синфдан синфга сакраб, университетни ҳам бакалавор ҳам магистратурасини битирган. Энди илмий изланишлар олиб бормоқда, деди. Ҳамма жим бўлди.

Эртаси кундан бошлаб, Нигорахон бизга тарих ва диншунослик фанларидан дарс ўта бошлади. Декан айтганидек, бу қиз жуда ақилли ва билимдон эди. Фанни чуқур жойларигача тушунтиришга харакат қилар, талабаларни мавзу бўйича фикирлашга дават этарди.

Айни шу йили бизни факултетга асли миллати Тожик, Ўзбекистон фуқоролигида бўлган, Эркин исмли талаба келиб, қўшилди. У Олий маълумотли бўлиб, бакалавр дипломини Тожигистонда олган, ўзи ибодатли, тартибни яхши кўрадиган бола эди. Уни дарров гуруҳ раҳбари этиб, тайинлаб қўйишди. Қизиғи шундан кейин бошланди.

Диншунослик фанидан семинар эди. Хар доимгидек Нигорахон дарсга кечикиб, келди. Талабаларни барчаси шай бўлишлиги учун шундай қилар эди. Биринчи партага Эркин ва мен жойлашдик. Дунёқарашларимиз тўғри келганлиги учун бир биримиз билан яқин эдик. Дарс бошланди. «Исломда аёлларнинг ўрни» мавзусида гапиришимиз керак. Нигорахон сўрашга тушдилар ва охирги партага ишора қилиб,….

- Хўш! Ким гапиради…Жабборов сиз бошлангчи. Тайёрмисиз?

- Биласизми домла, бир-икки кундан бери мазам йўқ шунга яхши таёрланомадим…

- Унда Свонов гапирсинчи, қани.

Свонов гапга тушиб кетди. У хар семинарда чунонан гапирар эдики, хар гапнинг икки бўлагида бир кулдириб қўймаса, бўлмас эид. Ана шу холатда гапириб-гапириб, аёллар Ислом динида эрларини хурмат қилишлари керак. Эрлари яна хотин оламан деса йўқ дийишлари керак эмас деб, қўшиб қўйди. Синфда кулгу кўтарилди. Жим..талабалар, жим бўлинглар деб, Нигорахонни эси кетди. Эркинга қараб,

- Эркин! Гуруҳизни тинчлантиринг. Шунақа ахмоқона гап бўса-а сизларга…

- Нега энди ахмоқона, тўғри айтди. (аччиқ аралаш ижжайб қўйди).

- Нимаси тўғри… аёл киши бир эркакка қаноат қилиши керагу эркаклар тўрттаси билан маза қилиб яшаверадими-а?

- Нимага аччиқланасиз деди Эркин. Ҳали турмишга чиқмаган бўлсангиз. Уни устига диншунос олимасиз. Яна мусулмонсиз. Аллоҳ таолонинг китобида бор бу нарса.

- Биламан! Мен Қуръонни ўқиб чиққанман. Лекин у ерда бу фарз дейилмаган, тўғрими, Мақомов Эркинжоооон! (худди мот қилгандай севиниб).

- Сизни илмингизни ва даражангизни хурмат қиламан. Аммо менимча исломдаги фарз, суннат ва мустаҳабларини тўлиқ ўзлаштирмагансиз. Сиз илмни назарий ва материалистик жихатдан ўргангансиз. Қуръонга келсак, сиз уни маънолар таржимасини юзаки ўқигансиз холос.

- Мени ёшим кичкина ва ўзингизни олий маълумотли бўлганлигингиз учун менга пичин қиляпсизми…

- Йўқ! Балки, мен сизни ақилли, тўғри фикр юрита оладиган ва хақ ҳулосани чиқариш учун илм тадқиқотларига киришган, мусулмон ва ўзбек қизи деб биламан. Келинг қизишмайликда, эртага бўладиган семкнаримизни давомида ушбу мавзу бўйича Қуръони Каримда нима дейилганини яхшилаб ўрганиб, келайлик. Сиз ўзингизни фикрингизни мақуллайдиган, булар эса ўзларини фикрини мақуллайдиган оятларни ўқиб, ўрганиб келсак. Нима дедингиз-а устоз?

- Майли.. эртага гаплашамиз. Қолганлар ҳам яхшилаб, ўқиб келсин!

Танаффус бўлгач Эркин устозимиз Нигорахондан озгина вақт ажиратишини илтимос қилди ва уларга фалон оятни, фалон жойларига катта эътибор беринг, иншаллоҳ бу сзни фойдангизга деди. Мен ажабландим. Ташқарига чиққач, Эркиндан нимага унинг фойдасига ёрдам беряпсиз, ахир ўзингиз хозиргина дарсда у кишига қарши чиқаётган эдингиз, дедим. У эса жилмайиб, эртага кўрасиз! Балки, бу яхшиликкадир иншаллоҳ деди.

Эртаси куни яна хар доимгидек дарс бошланди. Устозимиз Нигорахон бу сафар ҳаммадан олдин синфга кириб олган эдилар. Нимагадир кайфиятлари чоғ, қўлларида Қуръони Каримнинг маънолар таржимаси ёзилган китоб ва форсча тафсир бор эди. Адашмасам Тафсири Табарийнинг форсчаси. Кўпчилик ўлдинг Свонов! Баҳо йўқ энди сенга. Бугун мот бўласан деган, сўзларни Свонов томон отишарди. Биз ҳам Эркин билан жойимизга, биринчи партага ўтирдик. Нигорахон ўзига ишонч билан муҳокамани очиб, берди.

- Қани Свонов! туринг ўрнингиздан. Бир сиз билан кечаги мавзу бўйича такрор қилиб олайликчи…

- Домла ҳалиги…

- Домла-помла йўқ. Адабиёт қарадингизми? Китоб титкиладингизми ўзи?

- Ҳа!

- Хўш! Эшитамиз унда.

- Қуръони Каримнинг «Нисо» сурасида шундай дейилади: «Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг». Мана сизга далил устоз! Бундан қочиб қатга борасиз! Пешонангга ёзганидан айрилма ёр….! (Синфда яна кулгу кўтарилди).

- Ҳааа! Мен сизларни кўпчилигингиз хақиқатдан ҳам ахмоқлигингизга гувоҳ бўлмоқдаман. Бир нарсани гапиришдан олдин, уни яхшилаб ўйлаб, яки синчиклаб, ўрганиш керак. Сиз хозир «Нисо» яъни, «Аёллар» сурасини 3 оятини бир қисмини ўқидингиз холос. Нимага давомини ўқимадингиз. Нимага сиз Аллоҳ таолонинг сўзини ўзингизни фойдангизга буриб, уни суистеъмол қиляпсиз-а? ё давомини ўқимадингизми? Шунақа, сиз эркаклар ўзингизни фойдангизга Ҳудони ҳам сўзини ўзлаштириб оласизлар.

Мен чидаб туролмадим. Қизишиб, эй! Нигорахон! Сал ўйлаб гапиринг илтимос. Нима деяпганингизни биласизми ўзи… биргина Своновни хазилига ҳамма эркар зотини гунохкор қилиб, ташладизку, дедим. Нигорахон қошларини менга уюб, ғалати қараш қилди. Шунда ўртага Эркин аралашди. Қўйинг дўстим қизишманг! Нигорахонни сўзларини охиригача эшитайликчи. Балки, хақиқатдан ҳам кўп нарсани билмасмиз. Мархамат устоз давом этинг деди, Эркин мулойимлик билан.

Устоз Нигора гапини давом эттира бошлади. Оятни давомига эътибор қаратишингизни сўрайман. Унда шундай дейилади. «Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг) ёки қўлингизда мулк бўлганлар билан (кифояланинг). Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир». Хўш! Ким буни рад эта олади? Оятдаги «қўлингизда мулк бўлганлар» дегани, бу чўри қизлар деганидир. Хозир чўри сақланилмайди. Хозир қулчилик йўқ ва бунга йўл ҳам қўйилмайди. Буни устига Ислом дини ҳам қулчиликка биринчилардан бўлиб, қарши чиққан. Шундай эмасми! «биттани (олинг)» дегани эса, Своновга раддия! Ҳа Свонов бунга қарши чиқа оласизми. Бир нарса денг! Деяолмайсиз! Энди «Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир» дейилган жойига эътибор беринг. Кўплаб тафсир уламолари, ҳусусан «Аҳли Сунна»ни забардас олимлари, буни «мана шуниси яхши» деганидир дейишади. Бу худди «мана шу сизга яхшироқдир», «мана шу хаққа яқиндир», деганга ўхшашдир. Демак, сиз мухтарам эркаклар Ҳудони айтганини қиламан, у яхши деб кўрсатган йўлдан юраман десангиз, мана шунисига эътибор беришингиз керак бўлади. Хўш! Кимда савол бор?

Ҳамма ҳайкалга ўхшаб қотиб, қолганди. Мен ҳам бунақанги топқирлик, тезжавоблик ва аниқлик олдида мум тишлаб қолдим. Хеч ким раддия билдиришга урунмас, қўйингки, раддия қилиш манбаъсини ҳам билмас эди. Курсдошларимнинг омади келди шекилли, чиқиш қўнғироғи чалинди. Ҳамма лом лум демасдан, ўқдек ташқарига отилди. Нигорахон эса мамнун холатда кулимсираб, бир менга, бир Эркинга қараб қўйдида, нарсаларини йиғиштира бошлади. Эркин эса жимгина бошини қуйи солиб, лабини тишлаб, ўтирарди. Мени эса ҳаёлларим аллақачон бошқа ерларга учишни бошлаганди. Бу паришон хотирликни Нигорахон бузди.

- Ҳа! Мақомов! Нима бўлди? Жим бўлиб қолдиз, тинчлими? – деди, Нигорахон, ўзида қандайдир виқор ва ғолиблик сезгандек.

- Сизга қойилман домла! – деди, Эркин, бошини аста кўтариб, ним табассум билан.

- Қалай бопладимми?

- Бопладиз домла! Аммо бир кичкинагина мулоҳазам бор!

- Нима экан?

- Сиз сал аввалроқ ҳаммага тафсир қилиб берган оятларга ўзингиз иймон келтирасизми?

- Албатта! Ахир, у Ҳудонинг сўзику!

- Ўша «сиз учун яхшироқдир», «мана шуниси хаққа яқиндир» каби, оятлар фақат эркакларга қаратилганми, ёки, бутун башариятгами? Демоқчиманки, бунақанги оятлар баъзан эркакларга, баъзан аёлларга ва баъзан бутун башариятга қаратилган бўлади. Мана шунисига ҳам имон келтирасизми?

- Бу нима деганингиз! Нима мен мунофиққа ўхшайманми? Бирини тўғри деб, бошқасини ёмонлайдиган. (бундан олдинги дарслар мунофиқлик хақида эди). Албатта ҳаммасига ишонаман. Фақат тўғри ёндашишни билиш керак, холос.

- Демак, сизга Аллоҳ таоло буни бундай, бунисини бундай қил, шунда, нажот топасан деса, ёки шуни қилсанг яхшироқдир ва хаққа яқиндир деса, бажарасизми?

- Бажараман! деди, бироз ўйланибгина Нигорахон.

- Унда, сиз яхши ва солиҳа банда экансиз! Лекин Қуръони Каримни яна бир маротаба ўқиб чиқишингизни маслаҳат бераман. Тафсирларини ҳам ўқинг. Мана бу каби форсий ёки шунга ўхшаш тафсирларни ўқиганингиз яхши, лекин, ўзимизни тилдагисини ҳам бир ўқинг. Сизга яхшироқ бўлган ва хаққа яқин ҳамда нажот берадиган оятлар жуда кўп. Гапимга ҳафа бўлмангу, сиз уларни юздан бирига ҳам амал қилмайсиз.

- Нимага амал қилмас эканман…деди, аччиғи чиқиб, Нигора.

- Ҳўп! Бўлмаса сизга биргина мисол келтираман. Биламан сиз ақилли қизсиз. Гапимни моҳиятини тушинасиз ва амал қиласиз, иншаллоҳ!

- Хўш, нима экан?

- Аллоҳ таоло Қуронида, Нур сурасининг 31 оятида, маънан шундай дейди: «Сен мўминаларга айтки, кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар… барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажод топсангизлар». Энди мен сизга озгина бу оятни тафсир қилишга харакат қилсам! Биласизми йўқми, барча дин уламолари «шоядки» сўзи Аллоҳдан бўлса, аниқ бўлади деганидир. Тавба эса, луғатда «тақатақ тўхташ» деган сўзга яқиндир. Яъни, энди билиб, нажот йўлини кўрсатганимдан сўнг, ортга бурулманг, олдинги жоҳиллик ишларингизни тақатақ тўхтатинг деганидир. Агар сиз Нигорахон биз эркакларни Аллоҳни нажот йўлига чақириб, «мана шуниси сизга яхшироқдир» ва «бу хаққа яқиндир» ёки, «шоядки нажод топсангиз» деганга ўхшаш сўзларига амал қилишга ундар экансиз, марҳамат, ўзингиз ҳам буюк Роббимизнинг сизу бизни нажодга чорлаётган, хақ чақириғига амал қилинг!

Ҳа! Бу сўзлар сал олдинги тарих фанлари номзоди, Нигорахоннинг мот қилувчи сўзларидан ҳам ўтиб тушди. Нигорахон индамай чиқиб кетди. Унинг қизариб кетган юзлари ва жовдираган кўзлари унда иймон кучли эканлигини, фақат қаердан аланга олишни билмай юрганлигини кўрсатарди.

Орадан анча, ойлаб вақт ўтди. Нигора Фарходовнадан умуман дарак йўқ. Кимлар ишдан бўшади деса, яна кимлар турмушга чиқаяпти, дейишади. Хуллас фанни ҳам бошқа ўқитувчи ўта бошлади. Ундан Нигорахон ҳақида сўрасак, билмадим, негадир телефонларига ҳам жавоб бермаяпти, деди. Хуллас бу воқеа ёдимиздан ҳам кўтарилаёзди.

Тўртинчи курсга таёргарлик вақти. Август ойлари эди. Кийм-кечак қилгани Чорсу бозорига тушдим. Бозорни айланиб юриб, қулоғимга таниш овоз эшитилганини сездим. Атрофга қарасам, Нигора Фарходовна! Фақат бу сафар у калтагина юбка кийган, елкасигача очиқ кофтада ва сочлари аждар мисол терилган холда эмас, балки, ерни супургудек узун либосда. Бошида эса ўша ўзи излаган нажот – ҳижоб, бор эди. Мен хайратдан сесканиб кетдим. Муздек совуқ тер, ёзнинг чилласида қишни ёдимга солгандек эди. Нахотки у ўша жимгина юрадиган, аста келиб, аста кетадиган, хеч кимга зарари тегмайдиган Эркин биродаримнинг сўзларидан таъсирланиб, хаққа мойил бўлган бўлса-а, қойил! Аста яқинлашиб, салом бердим.

- Ва алайкум ассалом! Яхшимисиз Муҳаммаджонов!

- Раҳмат! Ўзиз қалайсиз! Нимага кўринмай кетдингиз? Ҳижоблар муборак бўлсин, ярашибди!

- Ташаккур! Турмишга чиқяпман. Ўша воқеадан кейин, уйга бориб, Қуръони Каримни ўқишни бошладим. Бир неча кундан кейин, ойлик маошимга Тафсир сотиб олиб, уни ҳам ўқиб туширдим. Сизларга, айниқса Эркинга раҳмат! Мени хақ йўлни топишимга сабабчи бўлдинглар. Ўзимни яхши биламан. Сергапман. Бир нарсани хақ деб билсам, каттами кичикми қарамайман. Шунга бировга бир нарсани уқтиришдан аввал ўзим амал қилишга харакат қиламан. Мана энг амал қилишлик лозим бўлган, Оламалар Раббисининг буйруқларига ва чақириқларига амал қилишга харакат қилмоқдаман. Эртага турмушга чиққач, турмуш ўртоғимга мободо, илтимос буни қилманг, дейдиган бўлсам, аввало ўзингни бил дейишидан, чўчимайман. Чунки мен Раббимиз айтганидек шоядки, нажод йўлидаман. Иншаллоҳ!

- Иншаллоҳ! Иншаллоҳ!...

Машаллоҳ! Буни қаранг, қандай гўзал холат-а! сиз азизларга айтмоқчи бўлган ҳикоямнинг қисқача мазмуни шу эди. Ҳулоса қилмадим. Негаки хар ким ўзи ўйлаб, ҳулоса қилсин! Сўз биздан бўлди. Тавфиқ эса аниқ Аллоҳдандир!

Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ!


Музаффар Муҳаммадзода.

Тошкент. 2014 йил.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авваллари масжидга кўпроқ борар эдим. Охирги кунларда бунга унчалик даражада эътибор бермай ўз ишларим ва ташвишларим билан ўралашиб қолдим. Хаттоки фақат жума давоми...

2660 14:59 / 19.04.2017
Кунлар қиздира бошлаган, совуқнинг шашти сўнган, осмонга хукмронлик қилишга даъвагар булутлар, бир бири билан мусобақалашгандай тинмасдан харакатланаётган эрта давоми...

2728 14:58 / 19.04.2017
.Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз, Қалам, 4.Пайғамбар алайҳиссалом дедилар .Гўзал хулқ mdash алоқани узган қардошингга боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига давоми...

3760 15:10 / 19.04.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг товушлари чиройли эди. Дарҳақиқат, Анас ибн Молик бу ҳақда ривоят қилиб айтадилар Аллоҳ таоло пайғамбарларни чиройли давоми...

2680 15:40 / 19.04.2017