1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

10-дарс: Ваъз (нутқ) таъсирини заифлаштирадиган ташқи омиллар

11:46 / 18.04.2017 4218 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.Номутаносибликлар.
2.Замон ва макон эътибори.
3.Жамоатнинг ҳолати.

Кўп ҳолларда ваъзга ташқи омиллар сабабли путур етади. Бу омиллар хутба матнидан узоқ бўлса ҳамки, унга кучли таъсир ўтказиши мумкин. Бу омиллар кўрсатмаларни аниқ етказиш учун тўсқинлик қилади. Воизларнинг ҳар бирига муҳим бўлган нарса, мана шу номутаносибликлардан сакданмоқликдир. Бу номутаносибликлар тафсилга муҳтож бўлганлиги учун қуйида уларга тўхталиб ўтамиз.
1. Сиқофий (маданий) номутаносиблик.
Баъзида воиз хутбасини фасоҳат билан етказиб, минбардан тушиши биланоқ жамоатга етказган маълумотларни таъсири умуман йўқолиб бўлади. Бу воиз ва жамоатнинг ўртасида сиқофасини турли хил эканидандир. Бу ҳолатни мисол орқали ифодаласак янада равшан бўлади.
Масалан: Воиз дала деҳқонлари ёки саҳродаги кончиларга давлатлараро алоқалар ҳақида ёки қонуншунослик тўғрисидаги дастурий маълумотларни гапирадиган бўлса, худди шундай ҳол юз беради, яъни тингловчиларга бу гап ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
2. Маконий номутаносиблик.
Ҳар бир шаҳарни ўзининг иқлими, маданий, жуғрофий тузилишига қараб ўзига хос ҳолатлари, шароитлари мавжуддир.
Воиздан зарбул масал айтаётганида ёки бир маълумотни жамоатга етказганда маконлар, жойлар орасидаги фарқларга риоя қилмоғлиги талаб қилинади.
Масалан: Саҳобалар намозни оёқ кийимларида ўқир эдилар, деган маълумотни жамоатга етказишдан олдин ўзи турган жой билан улар яшаган маконларни табиати ҳақида таълим бериб ўтмоқлик шартдир.
Саҳобалар яшаган Арабисток ярим ороли чўл зонаси бўлиб, ундаги табиат саҳро табиатидир. У ерда оёқ кийимлар нажас бўлмайди, чунки қумлар уни поклаб юборади. Бу ерда нажас нарсани қуритиб юборадиган юқори ҳароратни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, масала янада равшан бўлади.
3. Даврий номутаносиблик. (вақт номутаносиблиги)
Нотиқ минбарга кўтарилиб, замондош мусулмонлар қилаётган баъзи ножўя ишлар ҳақида нутқ сўзлайди.
Сўнгра Ислом аввалида ўтган зотларни ҳаётини келтириб ўтади. Бу умуман олганда яхши иш, лекин олдинги одамлар маълум бир худудли муайян жамиятларда яшардилар ва ҳаётлари оддий эди.
Исломий фатҳлардан кейин эса, мусулмонларда кўп имкониятлар пайдо бўлди. Жумладан, ҳаж қилиш. Ғазот урушларидан кўпроқ насиба текканлар ҳар йили ҳаж қилишга қодир бўлди. Озроқ насиба текканлар эса бола-чақасига қўй молларни топшириб, шуларни жуни ва сутлари билан тирикчилик қилиб туришларига замин тайёрлаб, ҳажга жўнар эдилар. Ҳаж қилишга даъват қилаётган одам ҳозирги замон шароитидан келиб чиқиб, гапириши лозим.
Чунки ҳозир бир марта ҳажни адо этган одам, яна ҳаж қилгандан кўра Ислом жамиятига фойдалироқ бўладиган ишни қилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
4. Луғавий номутаносиблик.
Воиз ўз маърузасида тинглаётган одамлар яхши билмайдиган ёки баъзи бир қисминигина исътемол қиладиган тилда гапирса, бу нарса мавзуга (уни етказишга) салбий таъсир кўрсатади ва кўп вақтларда эса асосий мавзуни йўқотишига олиб келади
Яна воиз лаҳжа (шева)ларни ҳар бир жойда турли хил эканлигини ҳисобга олишлиги даркор.
5. Жинсий номутаносиблик.
Аёллар жуда тез таъсирланувчан бўлади. Уларга нутқ сўзлайдиган одам ўз нутқида уларни баъзи нарсалардан қўрқитиб қайтармоқчи бўлса, мулойимлик ва рифқ билан мақсадига кириб бормоқлиги лозим бўлади. Агар шиддат билан нутқ қилинса, уларга қаттиқ таъсир қилиб, мавъизани тўлиқ тушуна олмайдилар ва хутба мавзуси унга етиб бормайди.
Агар воиз бутун жамоатга гапирса, ёки кимдир мавъиза қилишни сўраса-ю, у эса сўровчининг ботиний ҳолатини илғаб ололмаса, нима қилади?
Билгилки, бундай вазиятда бутун халқ ёки кўпчилик эҳтиёж сезадиган умумий мавзуда мавъиза қилинади. Шариат илмида озиқлар ҳам, дори-дармонлар ҳам бор. Озиқлар ҳамма учун, дори-дармонлар иллат эгалари учун. Битта мисол: Бир киши Абу Саъид Худрийга:
-Менга насиҳат қилинг, -деди.
-Улуғ ва қудратли зот Аллоҳга тақво қил! Тақво барча хайрнинг боши. Нафсга қарши жиҳодни маҳкам тут. Жиҳод - исломдаги роҳиблиқдир. Қуръон ўқи! Тиловат-сен учун замин аҳли орасида нур. Само аҳли орасида зикрдир. Фақат хайрни гапир, йўқса сукут қил! Шундагина шайтонни мағлуб этасан,-деди Абу Саъид Худрий.
Умар ибн Абдулазиз волийлардан бирига шундай мактуб жўнатди: "Сен одамларга зулм қилишга қодирсан. Сенга шу имкон берилди. Агар бировга зулм этишга чоғлансанг тепангда Аллоҳнинг қудрати борлигини эсла. Ёдда тут, одамларга етказган зулминг улардан кетади. Аммо сенинг бўйнингда қолади. Улуғ ва қудратли Аллоҳ мазлумлар ҳаққини золимлардан олиб бергувчидир". Демак, бутун жамоатга қилинадиган ёки сўровчининг ботиний ҳолати илғаб олинмаган вазиятдаги насиҳат мана шу тарзда баён этилмоғи жоиздир. Бундай мавъизалар, бамисоли кўпчиликка хуш ёқадиган таомларга ўхшайди. Кўнгилга тегмайди. Руҳга озиқ бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расули муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васалламга дурудлар бўлсинРеспубликамизда Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кундан бери давоми...

6052 10:26 / 24.10.2017
1.Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз.2.Ёлғон тўқувчининг жойи дўзах.3.Омонатдорлик амалларнинг сараси.Нотиқликда омонатдорлик катта аҳамият касб этади. Ҳар бир давоми...

4046 11:52 / 18.04.2017
Воиз учун Қуръони Карим ва Суннати набавияни билиш шарт. Шунингдек, Набий алайҳиссалом ва хулафои рошидийн розияллоҳу анҳумларнинг ҳамда ушбу умматнинг салафи давоми...

4351 16:56 / 14.02.2018
1. Имконият қидириш. 2. Аллоҳнинг пайғамбаридан ибрат. З. Вазиятни ҳис этиб туриш.Мусо алайҳиссалом пайғамбарликни қабул қилиб олдилар. Лекин у кишида рисолатни давоми...

4482 11:53 / 18.04.2017