1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

Воиз билиши шарт бўлган илмлар

16:56 / 14.02.2018 4350 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Воиз учун Қуръони Карим ва Суннати набавияни билиш шарт. Шунингдек, Набий алайҳиссалом ва хулафои рошидийн розияллоҳу анҳумларнинг ҳамда ушбу умматнинг салафи солиҳ инсонлари сийратларини, ҳукмлардан иборат кифоя қилувчи қазои қадарни билиш вожиб бўлади.
  2.  Уларнинг амалларида даъватнинг манзилга етиб бориш ҳолатларини ўрганиши.Набий алайҳиссалом ва хулафои рошидийн розияллоҳу анҳумларнинг ҳамда ушбу умматнинг салафи солиҳ инсонларининг касб-ҳунарларини, шаҳарларининг об-ҳавосини, хулқ-атворларини ёки ўша асрда ижтимоий ҳолатларидан хабар берадиган барча нарсани билиши вожиб бўлади. Ривоят қилинадики, саҳоба розияллоҳу амҳумларнинг Абу Бакр розиялоҳу анҳунинг халифа бўлишларига у зотнинг араблар насабини билувчироқ эканликлари сабаб бўлганди. Бунинг маъноси шуки, у зот розиялоҳу анҳу араб қабилалари ҳолатлари, ҳар бир қабиланинг тарихи, бошидан ўтказган кунлари, шижоат, қўрқоқлик, омонат, хиёнат каби ахлоқлари заиф ва кучли томонлари, бой ёки фақир эканликларини билувчироқ эдилар.
  3. Умматларнинг келиб чиқиши ва тарихини билиши. Воиз ақида, ахлоқ, урф-одатлардаги фасод ишларни билиб, даъватни тўғри асосга кўра олиб бориши керак. Яна у ҳужжат-далилларни қандай ҳолатда келтириш, сўзи қай ҳолатда таъсирнинг энг юқори чўққисига етиб боришини ва қандай қилиб даъват қилинаётганларнинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишини билиши керак. Шунинг учун ҳам Қуръони Карим тарих ибратлари билан тўлиб-тошгандир.
  4. Воиз инсоний ақлнинг хусусиятлари, унинг фикрлаш доираси, инсоннинг табиати, унда яширинган хоҳиш-майлларни билиши лозим бўлади. Бу илм билан воиз ўзи чақираётган нарсага инсонларнинг хоҳишларини уйғотишга қодир бўлади. Устоз-имом тафсир дарсида шундай деган эдилар: «Сизлар соҳабаларда бу илмдан бирор нарса бўлмаган деб ўйламанглар. Гарчи улар китоблардан дарс олмаган ва муаллимлардан илм ўрганмаган бўлсалар ҳам, агар сизлар тарихни ўқисангиз, улар қандай қилиб бу борада баҳс-мунозара қилганларини биласиз ва сизлар бу билан уларнинг тарихдан бохабар эканликларини билиб олишингиз мумкин».
  5. Ахлоқ илми. У фазилатлар, сулукдаги олий намуналар ҳақида баҳс қилувчи илмдир. У фазилатлар, инсонларга фойда қиладиган ва фойда қилмайдиган нарсалар, фазилатнинг урфга боғлиқлиги борасида тўғри тушунча беради. У, шу жумладан, диндор кишига дин сир-асрорларини ва вожиб ҳамда вазифаларини тушунишга ёрдам беради. Бу илмни ўрганувчи Ислом шариати аҳкомларининг кўпини билиб олиши мумкин. Бу ақлий дарслар бўлиб, ундан хабардор киши диннинг асосоларини тўғри англаб етади.
  6. Жамиятшунослик илми. Бу жамоат билан ишлаш илми бўлиб, уни қандай ташкил этиш, унга таъсир ўтказиш йўллари тўғрисида тушунча беради. Шубҳа йўқки, воиз жамоатга ўзи даъват қилаётган фикрни ўтказишга уринади. Шунга кўра, у жамоатнинг ҳолатини, одатларини ва уларга қандай таъсир ўтказиш йўлларини, агар жамоат ботил устида бўлса, қайсарлик пардасини қандай қилиб йиртишни билиши керак.
  7. Воиз ўзи ваъз ва иршод қилаётган миллатнинг тилини билиши. Бу лозимий (шарт қилинган) илм бўлиб, у орақали умматга ўзига хос тарзда хутба қилиш мумкин. Уларнинг тилидан бошқа тилда бўлиши унга осон бўлмайди. «Саҳиҳи Бухорий»да келишича, Набий алайҳиссалом баъзи саҳобаларнинг ўзлари билан ёнма-ён яшайдиган яҳудийларга хитоб қилиши учун иброний тилини ўрганишни буюрганлар.Буларнинг барчаси воиз учун зарурий илмлардир. Бундан ташқари, воиз бу коинотнинг яратилиши ва ундаги Аллоҳ таолонинг куч-қаудрати улуғлиги ҳамда тадбири гўзаллигига далолат қилувчи оят-белгиларни билишга алоҳида эътибор қаратиши лозим. Дарҳақиқат, Қуръони Карим бизни осмонлар ва Ердаги, ўзимиздаги, уфқлардаги мулкларга назар солишга чақирган. Бу нарсани Аллоҳ таолонинг сифатларини идрок этишга олиб борувчи йўл қилган. Воиз ҳам Қуръони Карим юрган йўлдан юриши, коинот ва ундаги ваҳдониятга далолат қилувчи оят-белгиларга ҳамда Аллоҳ таолонинг султонига инсонлар назарини қаратиши лозим.Ҳилм, кенгбағирлик, тавозе, азиятларга сабр қилиш: фасод унга жиддий хавф солган жамоатлар касал каби бўлса, воиз унга табиб кабидир. Касал кишининг илмсизлиги, тортаётган алами табибга баъзи кўнгилхираликлар етказишга олиб боргани каби, ёмонликлари ўзларига зарар бўлиб, ҳолдан тойдирган жамоатлар ҳам руҳият табибларига баъзи азиятларни етказиши аниқ. Воиз буни мулоҳаза қилиши керак, агар қалблар ундан юз ўгираётган, нафслар бош тортаётган бўлса ва унга баъзи азиятлар етса, унинг ҳузуридаги муҳим вазифа машаққатли эканини билсин, бор кучини нафс оғриқларини босиқлик, кенгбағрлик, сабр орқали даволашга сарфласин. У инсонлар билан тортишиш учун даъват қилаётгани йўқ, балки уларнинг фасодларини даволаш учун турганини билсин. Қалб ва ёмон нафсларни шу сифатлар билан улфат қилсин. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Набий алайҳиссалом ҳақларида бундай марҳамат қилади:

«Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар» (Оли Имрон, 159). Юмшоқлик, кечиримлилик Аллоҳ таолонинг динига ва солиҳ амалларга иршод қилиш устунларидир. Шунинг учун Аллоҳ таоло амри маъруфга билан бирга афв қилишга буюрган.  

«Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир» (Аъроф, 199).Бир воиз Маъмунга ваъз қилиб қўпол сўз айтди. Шунда Маъмун унга: «Ҳой киши, юмшоқ бўл! Аллоҳ таоло сендан кўра яхшироқ кишини мендан ҳам ёмонроқ одамга юбориб, уни юмшоқ бўлишга буюрган! «Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд, эсласа ёки қўрқса» (Тоҳа, 40-оят).Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир ёш йигит Набий алайҳиссалом олдиларига келиб: «Ё Набияллоҳ! Менга зино қилишга изн берасизми?» деди. Шунда инсонлар унга бақир-чақир қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ёнимга олиб келинглар, яқинроқ кел», дедилар. У яқинроқ келиб, у зот алайҳиссаломнинг олдиларига ўтирди. Шунда Набий алайҳиссалом: «Буни онангга раво кўрасанми?» дедилар. У: «Аллоҳ мени сизнинг фидойингиз қилсин, йўқ» деди. У зот алайҳиссалом: «Худди шундай инсонлар ҳам зинони қизларига раво кўрмайдилар. Уни синглингга раво кўрсанми?» дедилар. (Ибн Авф зиёда қилишларича, амма, холани ҳам зикр қилардилар. У эса: «Йўқ, Аллоҳ мени сизнинг фидойингиз қилсин» дерди. Набий алайҳиссалом эса: «Худди шундай инсонлар ҳам зинони раво кўрмайдилар», дердилар). Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини унинг кўксига қўйиб: «Аллоҳим! Унинг қалбини пок қил, гуноҳини кечир ва фаржини сақла!» дедилар».Қаранг, Аллоҳнинг Расулида қандай гўзал ўрнак бор!


Ҳасанбой Эргашов 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1.Нотиқликнинг луғавий ва истилоҳий таърифи.2.Нотиқликнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти.3.Нотиқлик фанининг мақсади.Нотиқлик луғатда нутқ сўзламоқ, хутба ўқимоқ, давоми...

10824 11:55 / 18.04.2017
1.Нотиқнинг руҳий хусусиятлари.2.Нотиқнинг ўзига ишончи.3.Нотиқлик психологияси.Нотиқнинг руҳий хусусиятлариВоизлик каби ўзўзига бўлган ишонч, мувозанатни жалб давоми...

4521 11:50 / 18.04.2017
1.Матонат.2.Қатъият.Бирорта фанни ёки жаҳон тилларидан бирини ўрганиш учун ҳаракат қилаётган одам муваффақиятга эришиши учун кўп вақт даркор эканлигини билиши давоми...

3164 11:43 / 18.04.2017
1.Тараққиёт асрида воизлик.2.Иборанинг ваъз мавзуси учун хизмати.3.Мавзуни таҳлил қилиш.4. Мавзуни таҳлил қилиб бериш фойдалари.Тараққиёт асрида воизликТараққиёт давоми...

4220 11:47 / 18.04.2017