1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фароиз илми (дарслар)

Меросга доир муҳим истилоҳлар ва уларга мисоллар

15:55 / 18.04.2017 4437 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

а) Икки ададнинг тамосули, тадохули, тавофуқи ва табойуни ва уларни билиш йўли.

б) Оз тарикани ворислар ва қарз эгалари орасида тақсимлаш йўли.

в) Бирор вориснинг бир нарса эвазига ўз улушидан воз кечишга рози бўлиши

а) Икки ададнинг тамосули деб, бири бошқасига тенг бўлишига айтилади. Масалан, уч билан уч бир-бирига тамосулдир.

б) Икки ададнинг тадохули деб, икки ададнинг каттаси кичкинасига касрсиз, соғлом тақсимланишига айтилади.  Масалан 6 билан 3 ни олсак, олти учга ҳеч қандай касрсиз тақсимланади. Ёки 9 билан 3 ни олсак, бу икки адад ўртасидаги муносабатни тадохул дейилади.

Тўрт истилоҳий сўзларнинг таърифлари ва мисоллари

1) Икки соннинг тамосули: Икки соннинг бири бошқасига тенг бўлиши. Масалан: 3 билан 3

2) Икки ададнинг тадохули: Икки соннинг каттаси кичигига касрсиз, соғлом бўлинишига айтилади. Масалан: 6 билан 3. Чунки 6 касрсиз 3 га бўлинади. Ёки 9 билан 3. Бу икки сон орасидаги нисбат тадохулдир. 3 билан 3 нинг орасидаги нисбатга тамосул дейилгани каби.

3) Икки соннинг тавофуқи: у икки соннинг озроғи каттасини йўқ қилмайдиган (бўлмайдиган) бўлиши, лекин у икки сонни учинчи сон йўқ қилади. Масалан: 8 билан 20 чунки, 8 20 ни йўқ қилмайди (бўлолмайди). Лекин бу икки сонни 4 йўқ қила олади. (8 ни икки мартада, 20 ни 5 мартада. Демак, бу икки сонларнинг орасидаги нисбат тавофуқдир. Бу икки сон (рубъ) тўртдан бир билан мутавофиқ бўладилар, чунки тўртдан бирнинг маҳражи бўлган 4 уларни йўқ қилади. (Бу нарсани риёзиётда умумий бўлувчи топиш дейилади).

4) Икки соннинг табойуни: у икки сонни учинчи сон йўқ қилмаслиги. Масалан: 9 билан 10 булар орасида нисбат табойундир. (Табойун - луҚатда бир-биридан фарқли деган маънодадир).

 

        Мулоҳаза: 1 сони аҳли ҳисоб (риёзиётшунослар) наздида адад эмас, балки ададнинг бир жузъидир. Уларнинг наздларида адад (сон) иккидан бошланади.

Бу тўрт нарсани билиш йўли:

Тамосул ва тадохулни билиш йўлини зикр қилишга ҳожат йўқ, чунки тамосул ва тадохулни ададни билган киши билаверади. Аммо мувофақани билиш йўли эса: катта сондан кичик соннинг миқдорича олиб ташланади. Бир маротаба ёки икки маротаба қолган сон ва вифқ ( у сабабли икки сон орасида мувофиқат ҳосил бўладиган жузъ) бўлади. Масалан: 8 билан 12. Чунки агар 12 дан 8 ни олсак, бундан 4 қолади. Демак, бу икки сон орасидаги тавофуқ бир турт (рубъ) биландир.

(Ва агар ҳеч нарса қолмаса икки сон орасидаги нисбат тадохул бўлади. Масалан: 6 билан 3 ). Ва агар катта сондан кичик сонни айрилгандан кейин қолган сон 3 бўлса мувофақат сулус (учдан бир) билан бўлади. Ва агар 5 бўлса (хумс) бешдан бир билан ва ҳаказо.

Мубойана ( табойунлигини билиш йўли): катта сондан кичик сон миқдорича бир маротаба ёки икки маротаба айрилади ва қолган сон фақат 1 бўлади. Масалан: 9 билан 10. Чунки, агар 10 дан 9 айирсак, бир маротабада 1 қолади.

Бу нарса, яъни вифқ жузидан нисф (ярим),  сулс (учдан бир), рубъ (тўртдан бир), ва шунга мисоллар билан келтириш, 2 дан 10 гача бўлган сонлардадир. 10 дан юқори сонларга эса 11 ва 15 масалан, буларда вифқ жузъидан 11 нинг бир жузъи ва 15 нинг бир жузъи билан таъбир қилинади. Яъни, тавофуқ катта сонларда, аниқроҚи тавофуқ 10 дан юқори сонлар билан бўлса, биз зикр қилганимиздек, қуйидагича айтилади: фалон сон ва фалон сон ўртасидаги тавофуқ 11 нинг бир жузъи билан деб ва ҳаказо. Масалан: 22 билан 33 бу икки сонни йўқ қиладиган адад 11 фақат. Демак, булар 11 нинг жузъи билан мувофиқ бўладилар ва яна  30 билан 45 булар 15 нинг бир жузи билан тавофуқ бўладилар ва 15 буларни йўқ қилгувчи сондир.

 

ОЗ ҚОЛГАН ТАРИКАНИ МЕРОСХЎРЛАР ВА ҚАРЗ БЕРГАН КИШИЛАР ОРАСИДА ТАРҚАТИШ ЙЎЛИ

 

Агар қарз берганлар бир неча бўлиб, тарика қарзларнинг ҳаммасига етмайдиган бўлса, ёки қолган тарика меросхўрлар улушининг ҳаммасига етмайдиган бўлса, ҳар бир қарз берган ва ҳар бир меросхўрнинг насибасини билишга эҳтиёж туғилади. Буни оддий услуб билан билишлик ва тақсимлаш мумкин. Қолган мол уларнинг қарзлари ва улушлари миқдорича улардан биронтаси маҳрум бўлмайдиган қилиб оддий тарқатиш ила тарқатилади.

 

БАЪЗИ МЕРОСХЎРЛАРНИНГ БИРОР НАРСА  ОЛИШ ЭВАЗИГА ЎЗ УЛУШИДАН ВОЗ

      КЕЧИШЛИККА РОЗИ БЎЛИШЛАРИ

 

Агар меросхўрлар баъзиларини ўзига хос бўлган меросдан қолган молдан маълум бир нарса баробарига чиқиб кетишлигига сулҳ қилсалар, бунга «Тахоруж» деб аталади. Яъни, улардан бирини тақсимдан олдин маълум бир нарсани олиш эвазига меросдан чиқиши бошқа қолган меросхўрлар ҳам буни қабул қилишликларига «тахоруж» дейилади. Меросда ўзаро сулҳ қилишлик жоиздир, бунга Аллоҳ таолонинг сўзи далилдир. الصلح خير   яъни: «Сулҳ яхшидир» ва яна Абдураҳмон ибн Авф (р.а.)нинг Тамозир деган хотинлари ўз улушидан (ва у саккиздан бирнинг тўртдан бири) 83 минг дирҳам эвазига сулҳ қилганлар. (Абдураҳмон ибн Авф (р.а.)нинг 4 та хотинлари бор эди). Бу воқеа Саййидимиз Усмон (р.а.)нинг замонларида саҳобалар гувоҳлигида бўлган ва ҳеч ким бу ишни инкор қилмаган. (Бу қиссани Имом Абдураззоқ «Мусаннаф» деган асарларида ва Ибн Саъд «ат-Табақот» да ривоят қилганлар).

Ким тарикадан маълум бир нарсага сулҳ қилса, унинг насибаси тасҳиҳдан олиб ташланади, сўнгра қолган тарика (сулҳ қилувчи чиққанидан кейин) қолган меросхўрлар орасида уларнинг улушларига тақсимланади.

Масалан: эр, она ва амаки қолган бўлса, масала 6 дан тасҳиҳ қилинади. Эрга ярим ва у 3, онага 1/3 ва у 2, амакига бир асабалик билан, лекин ўлган хотиннинг маҳри эрга қарз эди ва эр ўз зиммасидаги хотиннинг маҳрига сулҳ қилиб ўртадан чиқди. Қолган мол (3 улуш) она билан амакининг ўртасида учдан бир қилиб тақсимланади.

 

Мавзуга оид таянч сўзлар: тамосул, тадохул, тавофуқ, табойун, тахоруж.

Мавзуга оид адабиётлар:

1. Муҳаммад Анвар Бадахшоний, «Тавзихул-фароиз ас-сирожия».        Мадина Мунаввара, 1992-й.

2. Муҳаммад Али Собуний, «Ал-маворис фиш-шариатил-исломия», Лубнон

3. Носир ибн Муҳаммад Ғомидий, «ал-Хулоса фи илмил-фароиз» , Макка Мукаррама, 1996-й.

4.    Муҳаммад Амин ибн Обидин, «Раддул мухтор алад-дуррил-мухтор», Қоҳира, 1966-й.

5.    Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий, «Ал-Мабсут» Қоҳира, 1900-й.

6.    Алоуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий, «Туҳфатул-фуқаҳо», Дамашқ, 1956-й.

7.    Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косоний, «Бадоиус-саноиъ фи тартибиш-шароиъ», Қоҳира, 1910-й.

8.    Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд ибн Мадуд-дин ал-Мавсилий, «ал-Ихтиёр литаълилил-мухтор», Қоҳира, 1951-й.

9.    Бурҳониддин ал-Марғиноний, «ал-Ҳидоя шарҳ Бидоятил-мубтадий», Қоҳира. 1996-й.

10.Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Алий ар-Раҳабий, «ал-Фароиз ар-Раҳабия», Дамашқ, 1903-й.

11.Сирожуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдуррашид Сажовандий», «ал-Фароиз ас-Сирожия», Деҳли, 1860-й.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
а Мерос молига тааллуқли бўлган ҳақларб Ворисларнинг даражаларив Мерос илмидаги истилоҳлар ва уларнинг маънолари.А Мерос молига тааллуқли бўлган давоми...

3123 15:48 / 18.04.2017
Мерос олиш учун қариндошлик ва унинг даражаси маълум бўлиши зарурдир. Шунда фароиз илми бўйича олимга мерос тақсимлаш осон бўлади. Зеро, меросхўрлар ҳолатига давоми...

4714 15:50 / 18.04.2017
а Қуръонда зикр қилинган улушлар ва уларнинг эгалари ҳақида маълумотб Авлнинг луғатда ва истилоҳдаги маъноси, авл қоидаларив Раднинг луғатдаги ва истилоҳдаги давоми...

5004 15:52 / 18.04.2017
а .Нисо, сурасининг 1112 ояти ва нозил бўлиш сабабиб .Нисо, сурасининг 176 ояти ва нозил бўлиш сабабив Мазкур оятларга тааллуқли баъзи ҳукмларАллоҳ таоло Қуръони давоми...

7824 15:40 / 18.04.2017